Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


мунтазам равишда талаб қилиши



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

мунтазам равишда талаб қилиши
болаларда одатлар- тарбиялашга имкон 
беради. 
Тарбиячи болаларда мустақиллик, гигиена одатларини тарбиялашни 
давом эттираётганида, болаларнинг малакаларини такомиллаштириш устида 
ишлаётганида болалардаги маиший жараён олдинги гуруҳдагига қараганда 
камроқ вақт олиши мумкин. Аммо улар сифат жнҳатидан юксак даражада 
бўлиши кераклигини ҳисобга олиши лозим. 
Ҳар бир болада тез-тез ва яхшилаб ювиниш, сочиқ билан яхшилаб 
артиниш, ухлашдан олдин тишни ювиш, ўз гавдасининг тозалигипи кузатиш, 
оёқни ювиш, эрталаб ҳамда тушликдан кейин оғизни чайқаш, кийим ва 
пойабзалнинг тозалигига қараш, кийимдаги тартибсизликларни сезиш ҳамда 
тузатишларни ўргатиш, ўзининг ташқи кўринишини тартибга солиш
кийимга тугма тика олиш, ўз вақтида дастрўмолдан фойдалана билиш, 
тараниб юра олиш, кийим ва пойабзални тозалай билиш одатлари ҳосил 
қилиниши керак. Малакалар мустаҳкам бўлиши ва ишлар бошқалар 
эслатмасдан бажарилиши лозим. Мактабга тайёрлов гуруҳининг болалари 
гуруҳ хонаси ва ташқарида тарбиячи эслатмасиданоқ тартиб-интизомга амал 
қилишни ўрганишлари даркор. 
Бу гуруҳ болалари ҳар куни гуруҳ хонасини, участкани йиғиштиришга 
жалб этилиши керак. 
Мактабга тайёрлов гуруҳининг боласи тез кийина ва ечина олиши
кийимни тартиб билан илиб қўя билиши, буюмларга эҳтиёт билан 
муносабатда бўлиши лозим. У ҳар бир буюмни тайёрлашга кўп меҳнат 
сарфланишини билиши даркор. Бола боғчада ўз теварак-атрофидаги 
кишиларнинг, ота-оналарнинг меҳнати, далаларда, қурилишларда, қишлоқ 
хўжалигида катталар қилаётган меҳнатнинг аҳамиятини, болалар бадиий 
адабиёти билан танишиш пайтида ҳар бир буюмни тайёрлашга кўп меҳнат 
сарфланишини билиб олади. 
Педагог болаларда жамоавийлик ҳисси ва жамоада ўзини тута билиш 
кўникмасини тарбиялашни давом эттиради. Уларга бирга ўйнаш, меҳнат 
қилиш учун бирлашишни, аҳиллик билан келишиб олишни, ўз ҳаракатларини 
бир-бирлари билан мослаштириб олишни ва бир-бирларига кўмаклашишни 
ўргатади. Уларда ўйинчоқларни ўртоқлари билан бирга ўйнашга, 
нарсаларини ўртоқларидан қизғанмасликка тайёр туриш, бошқалар 
меҳнатини ҳурмат қилиш, ўртоғидан унга керак бўлиб турган нарсани 
сўрамаслик хислатлари тарбияланиши лозим.


82 
Бу гуруҳ болаларида ўзларининг ва тенгдошларининг хатти-
ҳаракатларига одилона баҳо бериш, баҳслар, англашилмовчиликларни 
одилона ҳал этиш, бошқаларнинг фикри билан ҳйсоблашиш, заифларни, 
ўртоқларни ҳимоя қилиш кўникмаси таркиб топтирилиши даркор. 
Тарбиячи маънавий-ахлоқий тушунчаларни ҳамда эзгулик, ҳалоллик, 
хақнқатгўйлик ва дўстлик ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаб бориши 
керак. Тарбиячи салбий сифатларни: айёрлик, ёлғончилик, шафқатсизлик, 
манманлик, қўрқоқлик, ялқовлик сифатларини осойишта, тушунари, 
таъсирчан оҳангда қоралаши керак. Тарбиячи насиҳатгўйлик қилиш ва 
тўғридан-тўғри тақиқлаб қўйиш усулларини қўллашдан ўзини тийиши лозим. 
Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларида ижтимоий хулқ-атвор 
малакалари: катталарга биринчи бўлиб салом бериш, одоб билан хййрлашиш, 
кўрсатилган ёрдам ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириш, катталарга 
кўмаклашиш ҳамда хизмат қилиш (стулларни келтириш, ўтирган ўрнини 
бўшатиб бериш, ерга тушиб кетган буюмни олиб бериш ва ҳоказолар қилиш) 
малакалари тарбияланиши даркор. 
Болаларнинг мактабга тайёрлов гуруҳида бўладиган муддатлари 
охирлаб қолганда ҳар бир болада жамоат жойларида ўзини тута билиш 
малакалари таркиб топтирилиши зарур. Бола жамоат жойларида бошқаларга 
халақит бериш ярамаслигини, бошқаларнинг диққатини ўзига тортмасдан 
секин гапириш лозимлигини, катталарга ва кичкинтойларга ўтирган ўрнини 
бўшатиб бериш кераклигини билиши даркор. 
Уюшқоқлик, интизомлиликни тарбиялашга алоҳида эътибор берилиши 
керак. Машғулотларда, сайрлар ва болаларнинг меҳнат фаолиятлари пайтида 
ҳар бир болада билимга қизиқиш, кузатувчанлик, ҳар нарсага 
қизиқувчанликни, анализ ҳамда синтез қилиш қобилиятини, яъни нарса 
ҳамда ҳодисаларнинг ҳам умумий, ҳам индивидуал белгиларини фарқ қилиш 
кўникмасини ўстириш, болаларга умумлаштириш, фикрлаш ва хулоса 
чиқаришни ўргатиш, уларда барқарор диққатни тарбиялаш зарур. 
Тарбиячининг энг муҳим вазифаси китоб ўқишга қизиқиш ва мактабда ўқиш 
истагини таркиб топтиришдир. Бу — боланинг мактабда муваффақиятли 
ўқишининг гаровидир. 
Тарбиячи болаларни табиат, теварак-атроф билан таништириш 
жараёнида болага ҳодисаларни кузатиш, “нима учун”, деган савол орқали 
уларнинг сабабларини қидиришни, хулосалар чиқаришни, қай даражададир 
«тадқиқот қилишни» ўргатиш учун катта имкониятларга эга бўлади. 
Масалан, тарбиячилар далада, полизда, болалар боғчасида, гулзорда 
кишиларнинг меҳнатини системали кузатишни йўлга қўйиб, болаларни 


83 
ўсимликларни яхши ўстириш учун иссиқлик, намлик яхшилаб ишланган ва 
ўғит солинган тупроқ бўлиши кераклигини тушунишга олиб борадилар. Ёки, 
тарбиячи баҳорда болалар билан табиатдаги ҳодисаларни кузатиб, иссиқлик, 
қуёш нурлари таъсирида қор ва муз эрийди, дарахтлар куртак чиқаради ва 
ҳоказо, деган хулосага келади. Тайёрлов гуруҳининг тарбиячисидан 
болаларга бериладиган ҳамма маълумотлар илмий бўлиши талаб этилади. 
Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларда ўқув фаолиятини, нутқ 
маданиятини таркиб топтиришга алоҳида эътибор берилиши керак. Бунда 
она тилига бағишланган машғулотлар бой имкониятлар яратиб беради. 
Бола етти ёшга қадам қўйганида меҳнат билан ўйин ўртасидаги фарқни 
тушуниши, ўйин ўйналадиган вақт ва жойни билиши лозим. 
Буни 
бола 
боғчада 
навбатчиларнинг 
доимий 
вазифаларини, 
тарбиячиларнинг айрим меҳнат топшириқларини бажариб, гуруҳ хонасида 
ҳамда ташқарида ва экскурсияларда тартиб сақлашда иштирок этиб, билиб 
олади. 
Болалар меҳнатида масъулият, мустақиллик, ўзаро келишиб олиш, ишни 
бажариш пайтида вазифаларни тақсимлаш, аҳиллик билан, тез, батартиб 
ишлаш, бир-бирига кўмаклашиш кўникмаси тарбияланади. Болаларда ўз 
ташаббуси билан умум фойдаси учун ишга киришиш ва меҳнат қилишга 
ўргатиб борилиши керак. 
Олдинги гуруҳлардаги сингари мактабга тайёрлов гуруҳида ҳам ўйин 
жараёнида болаларни тарбиялаш учун катта имкониятлар мавжуд. Уйин 
аввалгидек бу ёшдаги болаларнинг асосий фаолияти бўлиб қолаверади. 
Тарбиячи ўйинни бошқараётган пайтида тарбиявий вазифаларни амалга 
ошириш, болада маънавий-ахлоқий фазилатларни таркиб топтириш учун 
катта имкониятларга эга бўлади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish