Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


ҲАРАКАТЛИ ВА ДИДАКТИК УЙИНЛАР – МАЪНАВИЙ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

ҲАРАКАТЛИ ВА ДИДАКТИК УЙИНЛАР – МАЪНАВИЙ 
ТАРБИЯ ВОСИТАСИ
«Болалар боғчасида тарбия программа уя»да кичик ва ўрта ёшдаги 
болалар учун сюжетли-ролли ўйи иар ҳамда қурилиш ўйинларидан ташқари 
ҳаракатли, дидактик ўйинлар ва мусиқий-ҳаракатли ўйинлари ажратиб 
кўрсатилган. 
Мактабгача тарбия ёшидаги кичик бола
лар 
ўйнайдиган ҳаракатли, 
дидактик ўйинларни, музикавий ҳаракатланиш ўйинларини тарбиячи ташкил 
қилади. Агар болалар сюжетли ўйинларни кўпинча ўз ташаббуслари билан 
бошласалар (қўғирчоқни, айиқчани қўлларига олиб, боқсалар, ухлашга 
ётқизсалар ва ҳоказо қилсалар), ҳаракатли дидактик ўйинлар албатта катта- 
ларнинг иштирок этишини талаб қилади (болалар уч, тўрт ёш- га қадам 
қўйганида). Бундай ўйинлар машғулотларда ҳам, машғулотлар бўлмайдиган 
соатларда ҳам ўтказилади.
Ҳаракатли, дидактик ва музикавий-дидактик ўйинларнинг ҳаммаси 
қоидали ўйинлар деган умумий ном билан аталади. Сюжетли-ролли 
ўйинлардан фарқли ўлароқ бу ўйинларда қоидалар сиртдан, олдиндан 
берилади ва уларнинг шарти ўз хатти-ҳаракатларини қоидаларга албатта 
бўйсундирадиган бўлади. Болаларда берилган қоидаларга мувофиқ иш тутиш 
хислати аста-секин таркиб топади; дастлабки пайтларда бу нарса сюжет 
билан узвий равишда боғланган бўлади. Дастлаб ҳаракатли ўйинлар, том 


96 
маъноси билан айтганда, ҳали қоидали ўйинлар эмас. Улар тақлид 
характерини касб этиб, болаларга таниш бирор образга боғлиқ бўлади. Улар 
«Қушлар ва қушчалар», «Қуёш ва ёмғир» ва ҳоказолар типидаги ўйинлардир. 
Бундай ўйинларни тарбиячининг ўзи ўйлаб чиқариши мумкин. Бу ўйинлар 
икки яшар болаларга мўлжалланган, аммо уларии уч яшар болалар ҳам 
мириқиб ўйнайдилар.
Улар битта-иккита тақлидий ҳаракатлардан таркиб топади. Уйиннинг 
тавсифини мисол тариқасида келтириш мумкин: тарбиячи болаларни ўз 
атрофига тўплаб, бундай дейди: «Ҳаммаларингиз митти-митти қушчалар- 
сиз, қани қанотларингизни ёзинг (қанот ёзишни ўзи кўрсатиб беради). Ана 
энди ҳамма қушчалар мана бундай қилиб учишди, учишди, учишди. 
Қушчалар чарчашди, ерга қўниб, дам олишди. Чўқиб-чўқиб дон ейишди. 
Қанотларини қоқиб-қоқиб, яна учишда давом этишди ва ҳоказо». 
Бундай ўйинлар болаларни қоидали ўйинларга: бошқа бола- лар билан 
бир вақтнинг ўзида ҳаракат қилишга, тарбиячининг кўрсатмаси билан иш 
қилишга ўргатади. 
Тарбиячи тақлид характеридаги ўйинлар билан бир қаторда «Югуриб 
келинг», «Менга етиб олинг», «Соққачаларни саватга йиғинг» сингари 
ўйинлар ҳам ўйнатади. Бу ўйинларда ҳам аслида ҳали қоидалар йўқ бўлиб, 
болаларни бевосита ишга ундайдиган оғзаки кўрсатмаларгина бор. Болалар 
оғзаки кўрсатмаларни ўзлаштириб олганларидан ва тарбиячининг таклифи 
билан жуда оддий, тақлид ҳаракатларини бажаришни ўрганганларидан ке- 
йин тарбиячи ҳаракатли ўйинларга оддий қоидани, масалан, «Чапак чалишим 
билан ҳамма қушчалар менинг олдимга учиб келадилар» деган қоидани 
киритади. Қоида жорий қилинаётганда болаларга қандай ҳаракатлар қилиш 
кераклигини айтиб туриш, қоида билан болаларнинг ҳаракатларини 
мослаштириш лозим. Масалан, «Чапак чалишим билан қушчалар менинг ол- 
димга учиб келишди. Қаранг, қандай яхши қушчаларим бор, ҳаммалари учиб 
келишди-я!» 
Болалар қанчалик кам бўлса, қоидалар шунчалик қисқа бў- лиши 
лозимлигиии тарбиячилар унутмасликлари зарур. Уйиннинг мазмуни ва 
қоидалар таъсирчан қилиб тушунтирилиши лозим. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish