Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Кўникма шаклланиш поғоналари



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
Кўникма шаклланиш поғоналари:
1. Бола ростан ҳам қилган ишидан хижолат бўлиб, қизаради, ерга қараб 
туради. 
2. У бу ҳолат сабабини англаб, ундан чиқиб кетиш йўлини излайди. 
3. Ёки узур сўрайди, ёки бошқа йўл билан муаммони ҳал қилади. Лекин 
ўзини йўқотиб қўймайди. 
45. АЛАМЗАДАЛИКДАН ЧИҚИШ


204 
 
Кўникма мазмуни: 
ўз ички овозига қулоқ солиб, йиғилиб қолган 
стрессни бартараф этиш учун қандайдир жисмоний машғулот танлаши. 
 
Ушбу кўникма намоён бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар: 
а) Бола ютқизганидан аламланиб болалар майдонида югуришида; 
б) Фильм кўришни таъқиқлашгани учун ёстиқни уришида; 
 
Кўникма шаклланмаганида: 
Стрессга тушган бола қимирламай туради, бунинг оқибатида стресс кўп 
вақт таъсир кўрсатади. Баъзи болалар аламларини йиғи ёки инжиқликлар 
билан чиқаришади. 
 
Кўникма шаклланиш поғоналари:
1. Бола ўзининг салбий ҳисларга тўла эканлигини сезиб, жисмоний йўл 
билан ундан қутилишни хоҳлайди. 
2. У бундай ҳолатдан чиқишнинг жисмоний усулларини топади: 
а) ёстиқни уриш б) мазза қилиб рақсга тушиш д) ёки бошқа йўл 
билан. 
МАЛАКАЛАРНИ ОДАТГА АЙЛАНТИРИШ 
 
Ҳар бир ота-она фарзандларининг комил, етук ва бахтли, яхши инсон 
бўлишларини исташади. Бунинг учун болаларни тўғри тарбиялаш 
кераклигини ҳам кўпчилик ота-оналар яхши билишади. Аммо бола тарбияси 
қанчалик муҳимлигини билиб туриб, бола тарбиясига ҳафсаласиз қаровчи 
ота-оналар ҳам топилади.


205 
Тарбия масаласининг мушкул тарафларидан бири бу ундаги хато, 
камчиликларнинг тезда кўзга ташланмаслигида. Нотўғри тарбиянинг 
оқибатлари фақат маълум муддат ўтиб ўзини кўрсатади. 
Ота-оналар, тарбиячилар, ўқитувчилар йўл қўядиган энг кўп хатолардан 
бири – болаларни фақат ўқишга қизиқтириш, уларда юзага келаётган 
одатларга эса эътибор бермасликларидир. Шахснинг шаклланишида эса 
одатларнинг ўрни беқиёс. Одатлар болаликда кўникма ва малакалар билан 
биргаликда юзага келади. Малака билан одатнинг ўхшаш ва фарқли 
жиҳатларини чуқурроқ кўрсатиш учун бир неча мисолларни келтирамиз: 
 
Шерзод юришни ўрганди. У уйда бемалол юради. Ота-она, бобо-бувиси 
билан кўчада сайр қилади. Бу пайтда у эшикни очиб-ёпишни ҳам ўрганади. 
Олдин катталар эшикни қандай очаётганини кўп марталаб кўрган. Эътибор 
билан ўрганган. Кейин ўзи эшик тутқичини қайта-қайта айлантириб кўради. 
Кўп маротабалик уринишлардан кейин Шерзод бу ишни жуда осон амалга 
ошира бошлайди. Кейинчалик у ҳатто тутқичга ҳам қарамайди. Уни қайси 
томонга айлантириш кераклигини-ю, эшикни очиб бўлиб, уни қандай 
очганлигига ҳам аҳамият бермайди. Ҳатто у эшикни очаётиб, нима биландир 
банд бўлиши ҳам мумкин. Масалан, қўлидаги ўйинчоқ билан. Мана энди биз 
Шерзодни эшикни очиш ва ёпиш кўникмасини ўзлаштирган деб 
ҳисоблаймиз. 
Кўникмаларни ўзлаштириш бола ҳаётида ҳар куни юз беради. 
Ҳаракатларнинг автоматлашуви, яъни кўникма, малакаларсиз мактабда 
ўқишни ҳам, ишлашни ҳам тасаввур этиб бўлмайди. Малакалар бизнинг 
ҳаётда қандай натижаларга эришишимизга, одамлар билан аҳил яшашимизда, 
кучимизни асрашга ва янада яхшироқ натижаларга эришишга ёрдам беради. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish