Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
 
Ёмон одатларнинг олдини олиш чоралари 
 
“Болалардаги ёмон одатлар” деганда кўпчилик чекиш ёки ёмон сўзларни 
ишлатишни айтишади. Аслида эса бундай одатлар жуда ҳам кўп. Масалан, 
ёш боланинг фақат бешик чайқалиши билан ёки фақат онаси ёнида бўлганида 
ухлаши нафақат уйдагиларни балки боланинг ўзини ҳам қийнайди. Бола 
қанча катта бўлса, унда пайдо бўлиши мумкин бўлган ёмон одатлар сони ҳам 
шунча ошади:
тирноқларини тишлаш,
ҳуштак чалиш,
баланд овозда гаплашиш,
қўпол муомалада бўлиш,
китобларни шунчаки варақлаш 
мактабда бировдан кўчириш “санъатини”эгаллаши 
буларга мисол бўлади.


213 
Кўпчилик ёмон одатлар нотўғри шаклланган кўникмалар ҳисобига 
вужудга келади. Агар болага юзни ювиш ёки тишни тўғри тозалаш 
ўргатилмаган бўлса у оддийгина - кўзларини бармоқлари билан ҳўллаб 
қўйиши мумкин. Бу билан у “ювиниб бўлдим”, деб ҳисоблайди.
Ёмон одатдан воз кечиш боланинг ўзига жуда қийин. Ёмон одатни 
бартараф этиш учун ота-оналардан ҳар куни катта сабр-матонат талаб 
этилади. Бекорчилик кўпчилик ёмон одатларнинг келиб чиқиш манбаи 
ҳисобланади. Ҳаммага маълумки, ёмон одатларни йўқ қилиш яхши 
одатларни ҳосил қилишдан қийин. Кўп ҳолларда болалар учун уй 
“қамоқхонага” айланади, сабаби - ҳар дақиқа эшитадиган: “яна кийимингни 
жойига илмадингми?”, “оёқ кийимингни тозала!”, “тирноғингни тишлама!” 
деган танбеҳларни эшитиш ёқмади. Безор қилади. Худди бу гапларсиз бола 
ёмон одатидан қутилиши амри маҳолдек. Агарда эрталабдан кечгача мана 
шундай гаплар қайтарилаверса, фарзанд ва ота-она ўртасидаги муносабатга 
путур кетаверади.
Нима қилиш керак?
Тажрибасиз, ҳали иродаси тўлиқ шаклланмаган болани бундай мушкул 
ҳолатга қўйиш ноўрин. Ота-она болага ёрдам беришлари зарур. Лекин айрим 
ота-оналар фарзандларига нима тўғрию нима нотўғри эканлигини айтиб, 
бундай қилмасликлари ҳақида сўз беришни талаб қилишади. Бу ҳол яна 
қайтарилганида эса фарзандларига “ваъдангда турмадинг”, деб танбеҳ 
беришади. Аммо улар фарзандлари ёмон одат билан курашиш учун ўз 
ёшидагига нисбатан кўпроқ иродани талаб этишини, боланинг нерв тизимида 
бу одат ҳали қаттиқ ўрнашмаганини унутишади. Биргина “сўз бериш” билан 
ёмон одатдан қутилиб бўлмайди. Ёмон одат секинлик билан орттирилган. 
Демак ундан секин-секин қутулиш мумкин.


214 
Агарда боладаги ёмон одат ҳақида чуқурроқ мулоҳаза қилинса, унинг 
сабабларини аниқлаш мумкин. Масалан мактаб ўқувчиларида кўп 
кузатиладиган ёмон одатлардан бири – уй вазифасини бажаришни кейинга 
қолдиришни олайлик.
Ўқувчи мактабнинг биринчи кунидан бошлаб ўз ишларини 
режалаштиришга ўрганиши лозим, агарда топшириқ катта бўлса, уни бир 
неча кунга тақсимлаш мумкин. Болаларда ёмон одатларнинг олдини олишда 
ота-оналарнинг роли катта. Сабаби - айнан улар болага вақтни тўғри 
тақсимлаш, ишларни режалаштириш, керакли ишни эртага қўймасликка 
ўргатган бўлишлари керак.
Эътиборга олиш лозимки, айрим ота-оналар боласининг тарбияси билан 
эмас, балки уларнинг баҳолари билан кўпроқ қизиқишади. Эртага иншо 
топширишини билган ота-она боласига кечқурун ухлаш ўрнига дарс қилишга 
рухсат беришади. Баъзилари эса ҳатто ўзлари улар билан ўтириб, ёрдам 
беришади, ёки кимларгадир ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Бу билан улар 
болани ёмон баҳодан сақлаб қолишади.
Лекин ўзлари билмаган ҳолда улар болада ёмон одатни керакли ишни 
вақтида қилиб қўймаслик одатини шакллантиришади. Агарда у иншони ёза 
олмаса, ҳақиқий баҳосини олар ва ўшанда ана шунда у қайтиб ишларини 
орқага суришни йиғиштирар эди. Ота-оналар ўз маслаҳатлари ва қўллаб-
қувватлашлари билан фарзандларига кўмаклашишлари зарур.
Фарзандни тўғри тарбиялаш бу жуда қийин, ҳафсала талаб қиладиган 
иш. Одатларнинг қачон ва қандай пайдо бўлишини билиш мураккаб, аммо 
улар боланинг ҳаётида ўта муҳим рол ўйнайди. Чунки одатлар – бу баланд 
бинонинг бошиданоқ тўғри ва текис терилиши лозим бўлган асос 
ғиштларидир.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish