1) комбинацияланган наркоз схемасидан барча турдаги наркотик таъсирга
эга дориларни чиқариб ташлаш имкониятини беради;
2) электр токи заҳарли таъсирларидан ҳоли бўлиб, бевосита МНС таъсир
этади;
3) ўтказиш
техникаси жуда осон, исталган вақтда беморни наркоз
ҳолатидан чиқариш мумкин. Организмда дорилар кумуляцияси юз бермайди,
иқтисодий жиҳатдан кам ҳаражатли. Шу билан бирга усул камчиликлардан ҳоли
эмас. Ток кучининг кириш жойида оғриқ чақириши, қўшимча дори воситаларини
ишлатилишини тақозо этганлиги учун бу усул кенг ишлатилмайди.
Умумий оғриқсизлантириш остида операция ўтказаётган (анестезиолог ва
жарроҳ) шифокорлар бола организми аъзо ва тизимларининг катталардан фарқ
қилиши, боланинг ривожланиш даврларига хос анатомо-физиологик ҳамда
псиҳологик ҳусусиятлари шунингдек юз-жағ соҳаси ёки оғиз бўшлиғида
ўтказиладиган операция ҳажмини эътиборга олишлари лозим. Бола аъзоларининг
анатомик тузилишидаги ҳусусиятларни эътиборга олган ҳолда ўтказиладиган
муолажа учун ишлатиладиган асбоблар мос бўлиши талаб этилади.
Нафас олиш тизими
кичик ёшдаги болаларда ўзига хос ҳусусиятларга эга.
Юқори нафас йўллари болаларда тор бўлиб, яраланиши (шикастланиши) осон,
юмшоқ шишга мойил:
танглай безлари гипертрофияси, гиперглоссия (тилнинг
катталиги) шиллиқ ажратувчи безлар функциясининг фаоллиги нафас йўллари,
ўтувчанлигининг бузилиш ҳавфини оширади. Кичик ёшдаги болаларда кўкрак
қафаси (қовурғалар, тўш) ва ўпка экскурсияси ҳамда диафрагма ҳаракатлари
чекланганлиги учун нафас йўлларининг аэродинамик қаршилиги ва кислородга
талаби юқори. Шунинг учун кичик ёшдаги ҳатто соғлом болада ҳам газларнинг
адекват алмашинувини таъминлаш маълум даражада мурраккаб вазифа.
Чақалоқда трахеяга кириш жойи - овоз боғламлари орасидаги масофа 14 мм.га
яқин бўлади, узуксимон тоғай соҳасидаги трахея диаметри 4 мм. Гўдак ўпкаси
серқон, эластиклиги паст, фаол ишлаб турган альвеолалар сатҳи
вазнига нисбатан
(
катталарникидан) уч марта кам. Чақалоқ қовурғалари горизонтал жойлашган,
қовурғалараро ва ёрдамчи мушаклар яхши ривожланмаган, қорин бўшлиғи ҳажми
119
катталашган, ичакларида газлар тўпланиб, қорин бўшлиғида босимни
кўпайтиради, ва диафрагмани юқорига кўтаради. Бўларнинг ҳаммаси гўдаклар
нафас олиш тизимининг функционал ҳусусиятларини белгилайди.
Маълумки,
чақалоқнинг тана ҳарорати ошса, унинг кислородга эҳтиёжи 25-30% кўпаяди.
Бу талабни қоплаш учун нафас олиш актлари (частотаси, тезлиги) ортади,
аммо нафас юза олинади, натижада (оқибатида) нафас олиш ва чиқариш
функциялари ўзаро муносабатлари бузилади. Гиппервентиляция натижасида
карбонат ангидрид газининг миқдори камайиб,
унинг нафас олиш марказига
стимулловчи таъсири камаяди.
Болалар нафас олиш тизимининг анатомик ва физиологик ҳусусиятлари,
яъни уларнинг ташқи таъсиротларга гиперергик жавоби ўта ҳавфли асорат –
ўпкада солқиш (керкиш) юзага келишига олиб келади.
Катталарда таъсир этувчи омил томоқда қичиш юзага келтирса,
чақалоқларда – ларингоспазм (товуш йўлининг қисқариб берқилиши)га сабаб
бўлади.
Гўдак нафас йўллари шиллиқ пардасининг 1 мм қалинлашиши,
уларнинг
ўтувчанлигини 75% камайтиради, шу вазият катталарда – 19% ташкил қилади.
Турли омилларнинг фикча нафас олиш, ўпка вентиляцияси,
газлар
алмашинуви ва гомеостазга салбий таъсир этиш даражаси болаларнинг ёшига
тескари пропорционалдир, яъни, бола қанча кичик ёшда бўлса, патоген таъсир
туфайли юзага келадиган клиник манзара шунча оғир кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: