Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Юрак қон-томир тизими
болаларда нафас олиш тизимига нисбатан бир 
мунга барқарор. Болалар ЮКТТда ўпка тизимидан фарқли улароқ ҳар бир таъсир 
этувчи омилга жавоб реакцияси юзага келавермайди. Болаларда юрак мушаклари 
аксарият инфекцион касалликларга дучор бўлади, аммо катталарга нисбатан 
миокард функционал ҳолати тез тикланади. Кичик ёшдаги болаларда симпатик 
иннервация устунлиги боис ҳар хил таъсиротлардан пульс тезлигининг ошиши 
(тахикардия)га мойиллик бор. Масалан, чақалоқ йиғласа, ёки кучанса, пульслар 
сони шу ондаёк ортади. Кичик ёшдаги болаларда артериал босим катталарникига 
нисбатан паст бўлади. Бу қон томирлар диаметри кенглиги, деворларининг 
120 


эластиклиги, юракнинг қонни хайдаш имконияти сустлиги билан боғлиқ. Кичик 
ёшдаги болаларда томирлар нормал тонуси барқарорлигини таъминлашдаги 
мураккаблик, организм адашган нерв таъсирини етарли даражада мухосара 
(блокада) қилишга лаёқатсизлиги билан боғлиқ. Пульс ва артериал босим бу 
ёшдаги болаларда тез-тез ўзгариб туришининг яна бир сабаби – марказлашган қон 
айланиш тизими – қоннинг 2/3 қисми капиллярлар ўзанида бўлиб, айланиш 
(циркуляция)даги қоннинг ҳажмида иштирок этмайди. Аммо болаларда олий 
даражадаги жадал кечаётган моддалар алмашинуви, организмнинг кислородга 
бўлган талабини кучайтиради ва гемодинамик жараёнлар интенсив кечишини 
тақозо этади. Боланинг 1 кг массаси (вазни)га унинг қон ҳажмини солиштирганда, 
катталарникидан 20-30 % кўп. Қон айланиш тезлиги, юракдан чиқариладиган қон 
ва унинг босими катталарга нисбатан 2 марта баланд. Шунинг учун, болалар 
организми қон йўқотишга нисбатан жуда таъсирчанлигини доимо ёдда тутиш 
лозим. Агар бола цикуляциядаги қон ҳажмидан 12-15 % йўқотса, дарҳол унга қон 
(60-
70%) ва суюқликлар (30-40%) қуйиш талаб этилади. 
Асаб тизими
ҳам болаларда қатор ҳусусиятларга эга. Улардан асосийси 
мия пустлоғи ўзидан пастдаги бўлинмаларга бошқарув таъсирини етарлича ўтказа 
олмайди, шу сабабли қичик ёшдаги болаларда рефлекслар МНС пўстлоқ ости 
бўлинмалари орқали бажарилади ва улар рефлектор стереотип ҳарактерга эга 
бўлади. Натижада болаларда қуйидаги функционал ўзгаришлар кузатилади: 
1. Кичик ёшдаги болаларда турли ташқи ва ички таъсир этувчи омилларга 
нисбатан бир хил стереотип жавоб – тутқаноқ (convulsio, spasmus) кузатилади. 
Болалардаги тутқаноққа мойилликни, улар организмида кечаётган юқори 
даражадаги моддалар алмашинуви ва мия тўқимасининг гидрофиллик 
ҳусусиятлари билан тушунтириш мумкин. 
2. Болалар нерв тизими ҳар хил таъсирларга, хусусан оғриққа, диффуз ва 
генераллашган реакция билан “жавоб беради”. Болалар организми ҳар қандай 
стресс таъсири (совуқ қотиш, оғриқ, жарроҳат ва шу кабиларга жавоб реакцияси) 
кучли гипертермик ёки тутқаноқ синдромлари билан намоен бўлади. Натижада 
нафас олиш ва бошқа ҳаётий зарур тизимлар фаолияти издан чиқади. 
121 


3. Чақалоқлар ва кичик ёшдаги болаларда (юқорида келтитилган) салбий 
омиллар таъсири натижасида ҳаёт учун зарур бўлган нафас олиш ва юрак-қон 
томир тизимларининг компенсатор тикланиш реакциялари сусайиб, “толиқиш” 
ривожланади. 
4. Чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар вегетатив нерв тизимининг ўзига 
хос ҳусусиятлари боис, юрак-қон томир тизими нафас олиш тизимига нисбатан 
яхшироқ бошқарилади. Шу сабабли критик ва стресс ҳолатларида, болаларда 
бошқа аъзо ва тизимларига нисбатан нафас олиш тизими тезда издан чиқади ва 
чукур ўзгаришлар юзага келади. 
Чақалоқ ва кичик ёшдаги болаларда бош мия пўстлоғи ривожланмаганлиги 
ва дифференциалланмаганлиги учун оғриққа нисбатан таъсирланувчанлик паст 
деган тушунча мутлақо нотўғридир. Болаларда оғриқдан таъсирланувчанлик жуда 
кучли бўлиб, уларнинг жавоб реакциялари катталарникидан фарқли улароқ: нафас 
олиш фаолиятининг тезда издан чиқиши, компенсатор механизмлар толиқиши ва 
МНТ салбий из қолдириши билан ҳарактерланади. Масалан болага маҳаллий 
оғриқсизлантиришсиз бирон бир муолажа (тиш олиш, юганча кесиш ва ш.к.) 
ўтказилган бўлса, уйқу ҳолатида қўрқинчли тушлар кўриш, алаҳсираш, нутқда 
дудуқланиш каби патологик ҳолатлар кузатилади. Шу сабабдан адекват равишда 
(умумий ёҳуд маҳаллий) оғриқсизлантириш ўтказмай, қимирлаб турган тиш ёки, 
кичик ўсмани олиб ташлаш, ярага ишлов бериш ва шу каби муолажаларни 
бажариш болага нисбатан: бир томондан, агрессия, шифокорлик фаолиятига эса 
зид муносабат ҳисобланиб, бунинг оқибатида кутилмаган ва тузатиб бўлмайдиган 
асоратлар келиб чиқиши мумкин бўлса, иккинчи томондан - бу шифокорнинг 
назарий билимлари ҳамда амалий малакасининг паст даражадалигидан далолат 
беради. Дарҳақиқат, бола организмининг анатомо-физиологик ва функционал 
ҳусусиятларини билмай фаолият юритиш кечириб бўлмас хатоликларга йўл 
қўйилишига олиб келади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish