Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Моддалар алмашинуви.
Болаларда асосий моддалар алмашинуви юқори 
даражада кечади. Шу сабабли уларга даволаш мақсадида бериладиган дори 
дармонлар катталарга нисбатан кўпроқ дозада берилади. Бола организмида 
122 


энергия сарфи юқори бўлганлиги учун унинг ўрни адекват тўлдирилиши талаб 
этилади.
Шунинг учун ҳам инфузион даво ўтказилаётганда етарлича оқсил ва 
электролитлар киритиш – интенсив давонинг асосий мақсадидир. Кичик 
болаларда нуклеин кислоталарга талаб, катталарга нисбатан кўпроқ, углеводлар 
етишмаганда ёки уларнинг сарфи ортганда, ёғ депоси кескин камаяди. Болаларга 
хос ҳусусият – сувни тез сарф қилиш ва унга талаб катталиги. Бола қанча кичик 
ёшда бўлса, унинг кислород етишмовчилигига чидамлилиги шунча паст бўлади. 
Сийдик чиқариш тизими
болаларда сув алмашинуви юқори даражада 
бўлганлиги учун максимал даражада фаол ишлайди. Кичик ёшдаги болаларда 
метаболик ацидозга мойиллик баланд бўлади. Шунингдек уларда натрий тузини 
сақлаб қолиш ва шишга мойиллик ҳам кучлидир. Керагидан кўп тузлар киритиш, 
хлорнинг меъёрдан ошиб кетишига олиб келади. Болада (диарея) ич кетиш, қўсиш 
кузатилса, хлор йўқотилиб, плазманинг осмотик босими тушиб кетади ва эксикоз 
ривожланади. 
Терморегуляция. 
Жарроҳ кичик ёшдаги болалар танасининг ҳарорати 
доим бир маромда барқарор туришини таъминловчи физиологик жараёнлар 
ҳусусиятларини билиши лозим. Тана ҳароратини асосан тери ости ёғ қатлами 
ушлаб қолади, агар у яхши ривожланмаган бўлса, иссиқлик кўп йўқотилади. 
Бундай вазиятда, боланинг тана ҳарорати ташқаридаги ҳароратга жуда боғлиқ. 
Гўдакнинг совуқ қотиши метаболизм ва гемодинамиканинг кескин бузилишига 
олиб келади. Боланинг қон-томир тизими ҳаракатларини бошқариш маркази тўла 
ривожланмаганлиги учун, у томирларнинг торайиб, кенгайиши ёрдамида тана 
ҳарорати меъёрда бўлишини таъминлай олмайди. Тана ҳароратининг пасайиб 
кетишини, бола жисмоний ҳаракатлар билан ҳам тиклай олмайди, чунки унинг 
энергетик заҳираси бунга етарли эмас. Кичик ёшдаги болаларда умумий 
оғриқсизлантириш ўтказилаётган вақтдаги асосий масалалардан бири- уларнинг 
тана ҳароратини меъёрида ушлаб туришдир . 
Замонавий янги авлод маҳаллий анестетикларнинг ишлатилиши, 
шифокорлар савиясининг ошиб бориши, стоматологияда наркозга бўлган 
123 


эхтиёжни камайтиради. Маҳаллий оғриқсизлантириш усулари самарадорлиги 
ортиши билан бир қаторда, техник ҳамда дори воситаларининг такомиллашиши 
билан амбўлатор шароитда наркоз ўтказиш ҳам ривож топади. Наркозни 
стоматологик поликлиникада анестезиолог ўтказади. Шу сабабдан, анестезиолог 
айниқса болаларда бажариладиган муолажа босқичлари ва ҳусусиятлари билан 
яхши таниш бўлиши шарт. Наркоз ўтказиладиган боланинг саломатлигига 
анестезиолог, педиатр ва стоматолог баробар маъсулдирлар. Шу сабабдан 
стоматолог, педиатр, анестезиолог ва бошқа мутаҳассислар биргаликда наркозга 
кўрсатмани чуқур таҳлил ва муҳокама қилишлари лозим. Шунингдек 
бажариладиган 
муолажа 
ҳақиқатан 
амбўлатор 
шароитда 
умумий 
оғриқсизлантириш остида ўтказилиши асосли эканлиги, ёки стационарда ўтказиш 
афзаллиги ҳақида мулоҳаза юритиб, якуний, тўғри фикрга келишлари мақсадга 
мувофиқдир.
Наркоз остида стоматологик муолажалар бажариш қулай ва тез амалга 
оширилади, ундан ташқари бола шифокорга ҳалақит бермайди, сўлак оқиши 
билан боғлиқ муаммо мустасно этилади.Поликлиникада ўтказилган наркоз ва 
муолажадан сўнг, бола ўз уйига кетишини назарда тутиш лозим. 
Поликлиника шароитида қуйидаги вазиятларда стоматологик ёрдам наркоз 
остида ўтказилиши мумкин: 
1) Шошилинч ёрдамга муҳтож ҳолатлар – ўткир одонтоген ва ноодонтоген 
яллиғланиш ўчоқлари (периостит, абцесс, чипқон)ни очиш, кичик (эзилиб 
йиртилган, кесилган) жарроҳатларда бирламчи жарроҳлик ишлови ўтказиш, бир 
нечта тишларни олиш ва шу кабилар. 
2) Режа асосида (пульпит ва периодонтит билан зарарланган тишларни) 
даволаш ва (радикуляр ва фолликуляр кистларни олиб ташлаш, тил ва лаб 
юганчасини узайтириш) операциялари ўтказиш. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish