Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Лимфа тугунлари тузилиши 
Лимфа тугунлари (noduli lymphatici) периферик қон яратувчи ва иммун 
ҳимоя аъзоларидан биридир. Гарчанд ҳар бир тугун у қадар катта бўлмасада, 
уларнинг сон жиҳатдан кўплиги қон яратилиши ва иммунитет жараёнларида 
юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Уларнинг умумий оғирлиги катта одамда 
тахминан 1,5-2 кг гача етиши мумкин. Лимфа тугунлари лимфа томирлар бўйлаб 
жойлашиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: 
200 


Лимфа тугунларда Т-ва В- лимфоцитларнинг кўпайиши ва уларнинг 
антигенга мос равишда ихтисослашиши кузатилади. Т- ва В- лимфоцитларнинг 
ўзаро ҳамда микромуҳит ҳужайралари билан мулоқотда бўлиши, маълум 
антигенларга қарши специфик антителоларнинг ишлаб чиқарилишига олиб 
келади; 
Тугунлар, оқиб ўтаётган тўқима суюқлиги ёки лимфани барча ёт 
антигенлардан тозалайди. Тугуннинг бу вазифасига ўзига хос биологик фильтр 
сифатида қараш мумкин; 
Тугунлар тўқима суюқлиги учун ўзига хос йиғувчи аъзо ёки депо 
ҳисобланади. Шунингдек, лимфа тугунларида қон орқали келган моноцитларнинг 
макрофагларга ва итердигитирловчи ҳужайраларга айланиши рўй беради. 
Ривожланиши.
Лимфа тугунлар яхши ривожланган лимфа томирлар 
йўлларида пайдо бўла бошлайди. Дастлабки лимфа тугунлар ҳомила 
ривожланишининг учинчи ойида пайдо бўлади. Лимфа томирлари бўлажак лимфа 
тугунларининг негизини ташкил этади. Тугун куртагининг атрофида жойлашган 
мезенхима ҳужайраларидан тугинни ўраб турувчи капсула ва унинг (ичкарига 
кирувчи) тўсинлари ҳосил бўлади. Тугун куртагининг мезенхимал ҳужайралари 
ретикуляр ҳужайраларга айланади. Ретикуляр ҳужайралар ретикулин толалар 
билан биргаликда бўлғуси лимфа тугунининг тўрсимон тузилишига эга бўлган 
асосини ёки стромасини ташкил этади. Тўрсимон строманинг бўшлиқлари 
тўртинчи ойдан бошлаб лимфоцитлар билан тўла бошлайди. В- лимфоцитлар 
дастлаб тугунинг маркази (бўлғуси мағиз моддаси)да, сўнгра эса чекка қисми 
(бўлғуси пўстлоқ моддаси)да пайдо бўлади. Т- лимфоцитлар эса пўстлоқ ва мағиз 
моддалар орасидаги чегара зонада жойлашади. Бу даврга келиб тугун куртагида 
микромуҳит яратувчи макрофаглар, интердигитирловчи ва дендритли ҳужайралар 
ҳам ҳосил бўлади. Эмбрион тараққиётининг олтинчи ойига келиб лимфа 
тугунлари қон яратувчи ва иммун ҳимоя тизимининг аъзолари сифатида 
шаклланади. 
Чақалоқлар ва эмизиклик ёшдаги болаларда лимфатик тизими яхши 
ривожланмаган. Лимфа тугунлари тўлиқ шаклланмаганлиги учун фильтрловчи 
201 


(тозаловчи) вазифасини бажара олмайди. Чақалоқларнинг лимфа тугунларни 
пайпаслаб бўлмайди ва уларда яллиғланиш жараёни ҳам кузатилмайди. 1 ёшдан 3 
ёшгача бўлган даврда лимфа тугунлар кўпайиб боради. Функционал жиҳатдан, бу 
ёшда лимфа тугунлари организмга тушган ёт моддалар ва микробларни ютиб, 
тўлиқ хазм қила олмайди, шу сабабли, ҳар хил омиллар таъсирида қисқа вақт 
ичида яллиғланади. Бола ўса борган сари, қатор лимфа тугунлар атрофияга 
учрайди ва уларнинг ўрни ёғ ёки бириктирувчи тўқима билан тўлади. 
Ривожланган лимфа тугунлари иммунологик реактивликнинг шаклланишида 
иштирок этади ва организмга тушган ёт моддалар таъсирини зарарсизлантиришни 
тўлиқ бажара олади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish