Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Тузилиши.
Лимфа тугуни ловиясимон шаклга эга бўлиб, катталиги 0,3-1 
см атрофида бўлади. Унинг қабариқ юзаси орқали олиб келувчи лимфатик 
томирлар алоҳида-алоҳида ҳолда тугун ичига киради. Ботиқ юзаси эса тугун 
дарвозаси (hylus noduli lymhatici) деб аталиб, шу ердан артерия тугунга киради ва 
вена ҳамда олиб кетувчи лимфатик томирлар эса чиқади. Лимфа тугуни сиртидан 
коллаген толаларга бой, зич бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан 
қопланган. Капсула таркибида силлиқ мушак ҳужайраларининг тутамлари ҳам 
учрайди. Улар айниқса капсуланинг дарвоза соҳасида кўп миқдорда бўлади. 
Капсуладан тугуннинг ичига ўзаро анастомозлар ҳосил қилувчи тўсинлар ёки 
трабекулалар киради. Трабекулалар капсула билан бирликда тугуннинг 
бириктирувчи тўқимали негизини ташкил этса, лимфа тугунининг асоси 
(стромасини) ретикуляр тўқима ташкил этади. Бу тўқима ўсимталарга эга 
юлдузсимон ретикуляр ҳужайралардан ва улар билан чамбарчас боғланган 
ретикуляр толалардан тузилган. Улар ҳосил қилган тўр бўшлиқларида Т-, В- 
лимфоцитлар ва микромуҳит ҳужайралар жойлашади. 
Тугунинг дарвоза соҳасидан ўтган кесмада тўқроқ бўялган, чекка 
жойлашган пўстлоқ (cortex) ва очроқ бўялган марказий мағиз (medulla)ни 
фарқлаш мумкин. Пўстлоқ модда асосан юмалоқ ва овал тузилмалардан – 
лимфоид фолликулалардан иборатдир. 
Мағиз модда
эса мағиз тасмалари ва улар 
орасида жойлашган синуслардан ташкил топган. Пўстлоқ ва мағиз моддалар 
202 


чегарасида лимфоцитлар тарқоқ ҳолда ётадиган оралиқ ёки пўстлоқ олди зона 
(paracortex) фарқланади. Асосан Т- лимфоцитлар жойлашиши туфайли бу соҳа 
тимусга тобе ёки Т- зона деб аталади. 
Пўстлоқ модда. Лимфоид фолликуллар пўстлоқ модданинг асосий 
қисмини ташкил этади. Улар диаметри 0,5-1 мм атрофидаги юмалоқ ёки овал 
тузилмалардир. Бу тузилмаларнинг асосини ретикуляр тўқима ташкил этиб, унинг 
тўрларида лимфоцитлар ва микромуҳит ҳужайралари жойлашгандир. Ҳар бир 
фолликулда унинг ташқи (қопловчи), ўрта (оралиқ) ва марказий қисмлари 
фарқланади. Ташқи ва оралиқ қисмларда асосан майда ва ўрта лимфоцитлар 
жойлашади. Фолликулнинг марказий қисми очроқ бўялиб, герминатив ёки 
кўпайиш марказлари (centrum germinale) номи билан юритилади. Бу соҳанинг 
турли антигенлар таъсири остида ўзгариши унинг реактив марказ деб ҳам 
аталишига сабабдир. Кўпайиш марказида митотик бўлиниш қобилиятига эга 
бўлган лимфобластлар ва пролимфобластлар ҳамда оз миқдорда майда 
лимфоцитлар учрайди. Улардан ташқари, кўпайиш марказида кўп миқдорда 
макрофаглар ва фолликулнинг дендритли ҳужайралари ҳам жойлашади. 
Фолликуллар таркибига асосан В- лимфоцитлар ва уларнинг ҳосиласи 
ҳисобланган плазматик ҳужайралар киради. Шу туфайли фолликуллар суяк 
кўмигига тобе ёки В- зонага киритилади. Кўпайиш марказининг катталиги 
организмнинг турли ҳолатларига қараб ўзгариши мумкин. Организмга антигенлар 
тушганда кўпайиш маркази кенгайиб, унда жуда кўп микдорда митоз йўли билан 
бўлинадиган ҳужайралар кузатилади. Аксинча, организмнинг нисбатан адекват 
ҳолатида кўпайиш марказлари кичрайиб, унда якка бўлинаётган лимфобластлар 
ва озгина макрофагларни кўриш мумкин. 
Пўстлоқ ва мағиз моддалар чегарасида жойлашган оралиқ зонада Т- 
лимфоцитлар жойлашади. Пўстлоқ олди зонада (паракортекс) Т- лимфоцитлар 
учун махсус микромуҳит яратувчи интердигитирловчи ҳужайралар учрайди. Улар 
Т- лимфоцитларнинг кўпайиши ва ишчи (ёки эффектор) ҳужайраларга 
дифференциалланишини таъминлайди. Паракортекснинг муҳим ҳусусиятларидан 
яна бири унда кўп миқдорда посткапилляр венулаларнинг бўлишидир. Бу 
203 


венулалар баланд, деярли цилиндрсимон эндотелий ҳужайралари борлиги билан 
ажралиб туради. Бу эндотелий орасидаги ёриқлар орқали Т- ва В- 
лимфоцитларнинг тугун ичига кириши ва ундан чиқиши кузатилади. 
Мағиз модда.
Фолликуллардан ва пўстлоқ олди зонадан тугуннинг мағиз 
моддаси томон мағиз тасмалари (chordae medullariae) йўналади. Бу тасмалар 
ретикуляр тўқима тўрлари орасида ётган В- лимфоцитлар, плазматик ҳужайралар 
ва макрофаглардан ташкил топган бўлади. Уларнинг орасида В- лимфоцитлар 
учун микромуҳит яратувчи дендритли ҳужайралар ҳам учрайди. Мағиз 
тасмаларида асосан В- лимфоцитлар ва улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар 
бўлиши туфайли тасмалар суяк кўмигига тобе ёки В- зона деб ҳисобланади. 
Тасмалар ўзаро бир-бири билан анастомозлар ҳосил қилади. Тасмалар ичидан 
эндотелий ҳужайралари орасида ёриқлари бўлган қон капиллярлари ўтади. 
Сиртидан эса тасмалар яссиланган, эндотелий ҳужайраларига ўхшаб кетувчи 
ретикуляр ҳужайралар билан қопланган бўлиб, улар лимфа суюқлиги оқувчи 
синусларнинг деворини ҳосил қилади. Мағиз моддада тасмалар, ташқи тарафдан 
синуслар билан ўралган ҳолда ётади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish