Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Топографик-анатомик; 
А) Тўқималарда жойлашишига кўра – юза ва чуқур. 
Б) Соҳалар бўйича – жағ ости, энгак ости, жағ орти, лунж, қулоқ олди-
чайнов. 
Инфекциянинг кириш йўллари
А) одонтоген
Б) ноодонтоген – респиратор ва вирусли инфекция, сепсис, хусусий 
(специфик) инфекция (ОИТС, захм, сил, актиномикоз), метастазлар 
Клиник кечиши бўйича; 
А) Ўткир (зардобли, йирингли) 
Б) Сурункали (гиперпластик, йиринли) 
В) Ўткирлашган сурункали лимфаденитлар. 
205 


Одонтоген зардобли лимфаденит 
Шикоятлари:
ўткир одонтоген зардобли лимфаденитда (lymphoadenitis 
odontogenica seroza acutae) 
аксарият беморлар анатомик соҳалар (жағ ости, жағ 
орти, қулоқ олди, лунж, энгак ости)дан бирида думалоқ (нохот, данак, бодомдек) 
шиш пайдо бўлганлиги ва пайпаслаганда оғришига шикоят қиладилар. Шишнинг 
юзага келиши, бир неча кун аввал, емирилган тишда оғриқ бўлганлиги билан 
боғланади. 
Клиник манзара:
боланинг аҳволи яхши, айрим ҳолларда тана ҳарорати 
бир оз кўтарилган бўлади. Кўздан кечирганда, чегаралари аниқ, думалоқ, 
шарсимон, пайпасланганда оғриқли, ҳаракати чегараланган тугун аниқланади. 
Шиш усти тери ранги ўзгармаган, бармоқлар ёрдамида бўрмага йиғилади. Оғиз 
бўшлиғи кўздан кечирилганда касалланган томон сут ёки доимий тишларнинг 
бирида, чуқур кариес коваги бўлиб, тишнинг ранги ўзгарган, перкуссияси 
оғриқлилиги (ўткирлашган сурункали периодонтит) аниқланади. Сабабчи тиш 
атрофидаги шиллиқ парда қизарган, тиш-милк чунтагидан ажралма чиқиши 
мумкин. УТТга кўра зардобли лимфаденит икки хил кўринишда бўлиши мумкин: 
тузилиши гипоэхоген – ҳар хил даражада катталашган, чегараси аниқ, зич 
тузилиши (5-25 бирлик)га эга, ёки тузилиши изоэхоген – чегараси аниқ, маркази 
бироз гиперэхоген кўринишда лимфа без визуаллашади. Соғлом без УТТ 
аппарати мониторида одатда “изоэхоген”, маркази “гиперэхоген” тузилишга эга 
кўринишда бўлади. Зичлик гистограммани шакли билан аниқланади. Тўқима 
(лимфа бези) етарли даражада зич бўлса, учбурчак шаклдаги гистограммани асоси 
кенг (учбурчак асоси қанча кенг бўлса, тўқима зичлиги юқори) бўлади. 
Текширилаётган соҳада зичлик паст (суюқлик бор) бўлса, гистограмма учбурчаги 
асоси тор бўлади ёки ордината укига параллел жойлашади.
Зардобли лимфаденит барвақт аниқланиб, рационал даволаш чоралари 
ўтказилса, яллиғланиш жараёни қисқа вақт ичида сўрилиб кетади, акс ҳолда 
йирингли шаклга ўтади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish