Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


жағ суягининг патологик синишлари юзага



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

жағ суягининг патологик синишлари юзага 
келади, тишлар тўкилиб, альвеоляр ёй кичик ва калта бўлиб қолади, 
жағ 
танасида жойлашган 
доимий тишлар куртакларининг бир қанчаси нобуд 
191 


бўлади ва адентия вужудга 
келади. (2
А
,2
Б
) даражасида тарқалган деструктив 
остеомиелитда суяк емирилиб, жағ патологик равишда синади, доимий тиш 
куртаклари нобуд бўлади, суяк ўлчами қисқаради ва унинг маркази шикастланган 
томонга силжийди. 2
B
,
2
Г
даражада тарқалган деструктив остеомиелит бўғим 
ўсиғининг дастлаб остеоартрити, кейинчалик иккиламчи деформацияловчи 
остеоартрозига олиб келади.
Пастки жағ остеомиелитидан сўнг юзага келадиган асоратлар:
1) жағ 
атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг чандиқли шакл бузилишлари; 2) жағ суяги 
(альвеоляр ўсиқ, тана, бурчак шохи) нуқсонлари туфайли унинг шакл 
бузилишлари; 3) тиш қаторининг қисман ёки тўлиқ адентияси, кеч чиққан доимий 
тишларнинг шакл бузилишлари (бочкасимон, эмаль гипоплазияси). Тишлар 
дистопияси, окклюзия бузилиши; 4) Чакка–пастки жағ бўғими касалликлари; 5) 
юқори жағ ва ёноқ суякларининг иккиламчи шакл бузилишлари. Пастки жағ ўсиш 
зоналарининг шикастланиши билан боғлиқ бўлган асоратлар аксариятини ташкил 
этади. Маълумки, пастки жағдаги фаол ўсиш зоналари бўғим ўсиғи, жағ бурчаги 
ва шох қисмининг орқа қирраси ҳисобланади. Шу соҳалар зарарланганида жағ 
суягининг ўсиши ортда қолади ёки тўхтайди. Энгак касалланган томонга 
силжийди. Жағнинг соғлом томонидаги тана ва бурчак қисми сўрилган ияк 
томонга узайиб, шакли бузилади (бир томонлама микрогения). Жағнинг 
касалланган ва калталанган томонида, юмшоқ тўқималар йиғилиб қолиши 
туфайли беморнинг юзи юмалоқлашиб, соғлом томон эса узайганлиги учун 
тўқималар кам (тортилиб қолган)дек кўринади, яъни жағ суягининг яхши ўсмаган 
томони бир оз кўтарилган, узун (соғлом) томони – пастга тушган. Кичик ёшда 
касалликни бошдан кечирган болалар ўсмирлик даврида мурожаат қилганларида, 
айнан юз шаклининг бузилганлигига шикоят қиладилар. Уларда нафақат пастки 
жағнинг бир томони микрогениясини, балки шу томонда калла ва юз 
скелетининг ҳам ўсишдан қолганлигини кузатиш мумкин. Соғлом томоннинг
ўсиб (чўзилиб) кетиши ҳисобига юз қисмлари пропорцияси сезиларли бузилади 
(юз гемиатрофиясига ўхшаш ҳолат юзага келади). 
192 


Калла ва юз скелетининг рентгенологик текширувларида пастки жағнинг
бўғим ва бошқа ўсиқлари нуқсонлари ҳамда шакл бузилишлари, пастки жағнинг 
калталиги, юқори жағ, ёноқ ва чакка суяклари ўсишда ортда қолганлиги, 
натижада юз скелетининг горизонтал, сагиттал ва вертикал гипоплазияси 
ривожланганлиги аниқланади. Жағ суякларидаги мутаносиблик тиш ёйларининг 
шакли ва узунлигига салбий таъсир этади ва тишларни ўзгартириб юборади, яъни 
бунда (дистал, кесувчи, чуқур окклюзия), алоҳида тишлар аномалиялари, 
диастема ва тиш қатори нуқсонлари юзага келади. Оғиз етарли даражада очилган 
ҳолатларда пастки жағ альвеоляр ёйи шаклининг бузилиши юқори жағ ёйининг ён 
томонларига мослашиб олади. Шунинг учун чайнаш жараёни гуё қониқарли 
даражада бўлади. Юқори жағ ёйи ён томондан, пастки жағ ёйини шаклан 
қайтаргани билан, фронтал тишлар олдинга сурилиб, елпиғич сифат ёйилиб 
туради, турли сабаблар туфайли қимирлаб қолган сут тишларини текис сим 
шинага боғлаб, маҳкамлаш имконияти бўлмаса, тиш-милк шина-каппасидан 
фойдаланилади. Шина-каппанинг афзаллиги шундаки, тишларни ҳар томондан 
ўраб, иммобилизация қилинади ва шу аснода жағ ва тишларга босим камаяди. 
Тишлар ва жағни иммобилизация қилиш муддати 1
Б
,1
В 
даражасида тарқалган 
остеомиелитда 2-3 ҳафта, 1
Г
, 2 ва 3 даражада эса 4-6 ҳафтада ўтказилиши керак. 
Бу давр орасида ўткир яллиғланиш белгилари камаяди, кимирлаётган тишлар 
мустахкамланади. ЭОД ўтказилса, тиш пульпаси сезувчанлигининг 
тикланганлиги аниқланади. Тарқалган (диффуз 1Г-
3Г) остеомиелитда ўтказилган 
комплекс даволаш чоралари самара бермаса, секвестрлар шаклланиб, жағнинг 
патологик синиши юзага келади, лекин остеомиелит жараёнида бўғим ўсиғи ва 
жағ бурчаги сурилиб кетади. Бундай вазиятда пастки жағ учун йўналтирувчи 
текислиги бўлган тиш-милк шина тайёрланади. Бундай шинадан фойдаланиш жағ 
синишининг олдини олади ва жағни касалланган томонга силжишдан сақлайди. 
1
Г
-3
Г
даражада диффуз тарқалган остеомиелитда альвеоляр ўсиқ 
яланғочланиб қолади ва бундай ҳолатда Ванкевич таклиф қилган, юқори жағ учун 
тайёрланадиган тиш-милк шинасидан фойдаланилади. Шина воситасида 
патологик синиш оқибатида силжиган жағ бўлакларини ўз ўрнига келтириш 
193 


мумкин. Йўналтирувчи текислик бўлакларнинг ҳолатига қараб, бир томонда ёки 
иккала томонда бўлиши мумкин. Ортодонтик даволаш мутаҳассислар томонидан 
олиб борилади. Даволаш услуби ва унинг давомийлиги боланинг ёши, касаллик 
даври ҳамда оғирлиги эътиборга олинган ҳолда белгиланади бемор диспансер 
назоратига олинади. Хирург ва ортодонт мутахассисларнинг ҳамкорликда тузган 
режалари асосида даволаш давом эттирилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish