Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Гиперпластик
лимфаденитда без жарроҳлик усулида ажратилиб олиниб 
гистологик текширувга топширилади. 
Асоратлар:
юз-жағ соҳасида лимфаденит аденофлегмонага ўтиши, 
аденофлегмона эса флебит, тромбофлебит, сепсис каби асоратлар бериши 
211 


мумкин. Бундай асоратлар юзага келишига қуйидаги ҳолатлар сабабчи бўлиши 
мумкин: 
вирусли ёки юқумли касалликлар таъсирида бола организми 
иммунитетининг кескин пасайиб кетиши; 
йирингли микроблар (стафилококк, стрептококк, ичак таёқчаси, 
диплококк)дан ташқари анаэробларни (клостридийлар, фузобактериялар) 
иштироки бўлиши; 
даволаш чоралари кеч бошланиб адекват равишда ўтказилмаганлиги; 
Ташҳислаш жараёнида хатоларга йўл қўйилиши. 
Лимфаденитларнинг олдини олиш учун оғиз бўшлиғи санациясининг ўз 
вақтида ўтказилишини таъминлаш, ўткир ва сурункали йирингли яллиғланиш 
ўчоқлари (юз-бўйин, бош терисидаги ўчоқлар, юқори нафас йўллари, қулоқ, 
томоқ ва бурун)ни бартараф қилиш. Бир турдаги лимфаденит иккинчи турга 
ўтишини олдини олиш, яъни ўз вақтида ва самарали даволаш чораларини кўриш 
керак бўлади. 
Ўрмаловчи ( миграцияловчи) гранулёма 
Ўрмаловчи гранулёма сурункали гиперпластик лимфаденитнинг бир тури 
бўлиб, унинг ривожланиши грануляция ҳосил қилувчи периодонтит билан боғлиқ. 
Болаларда ўрмаловчи гранулёмага доим биринчи озиқ тиш сабабчи бўлади. 
Одатда, бу тиш болаларда биринчи бўлиб чиққанлиги учун, кариесга бошқа 
доимий тишлардан аввалроқ учрайди ва асоратлар беради. 
Грануляция ҳосил қилувчи сурункали периодонтитда инфекция лимфа 
томирлар орқали лимфа безга тушади, без паренхимасида яллиғланиш 
натижасида грануляцияли тўқима ўчоқлари ҳосил бўлади ва улар ёрилиб, 
грануляция ҳосил қилади. 
Тиш илдизи учидаги яллиғланши ўчоғи, лимфа без билан боғлаган бўлади, 
яъни бунда лимфа томирида ва без паренхимасида кечаётган пролифератив 
жараён натижасида томир йўғонлашиб, тортма (шнур) ҳосил қилади, без эса тери 
ости ёғ қатлами ва терини ёриб чиқиб оқма ҳосил қилади. 
212 


Шикоятлар:
Одатда, бемор жағ атрофида яра ҳосил бўлганлиги ҳамда 
ундан ажралма чиқишига шикоят қилади. Сабаби ўрганилганда, доимий (одатда 
биринчи) озиқ тиш узоқ вақт мобойнида даврий равишда оғриши, даволашга 
ўриниш бўлганлиги, аммо даво охиригача етказилмаганлиги, шунингдек, вақт 
ўтиши билан жағ ости ёки жағ устида кичик шиш пайдо бўлганлиги ва ўз-ўзидан 
ёрилиб, оқма ҳосил бўлганлиги аниқланади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish