Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Маҳаллий асоратлар: 
терининг зарарланган қисмида пигментли доғлар, 
некрозланган соҳалар, чандиқли ўзгаришлар, абцесс ва флегмоналар, лимфангиит, флебит, 
отит ва ҳакозолар. Умумий асоратлар: сепсис, менингит, юрак-қон томир ўткир 
етишмовчилиги ва бошқалар. 
Ташҳис қўйиш учун клиник белгилари ва қон таҳлилдаги ўзгаришлар (нейтрофил 
лейкоцитоз, лейкоцитларнинг токсик донадорлиги, ЭЧТ ортиши) кифоя қилади. 
Даволаш чоралари стационар шароитида олиб борилади. Бола изоляция қилиниб, 7-
10 кун давомида антибактериал, дезинтоксикацияловчи ва умумқувватловчи шифо, 
йирингли инфекцияон касалликларни даволашнинг умумий қоидаларига асосланган ҳолда 
ўтказилади. Шунингдек, носпецифик иммунотерапия препаратлари буюрилади. Маҳаллий 
жараён дастлаб антисептик воситалар (0,1% риванол; 0,02% фурацилин эритмалари) билан 
(3-
5кун) аппликациялар ёрдамида даволанади. Пуфакчалар эҳтиёткорлик билан кесиб 
очилади. Заруратга кўра, регенерацияни кчайтирувчи малҳамлар ва физиотерапевтик 
муолажалар қўлланилади. 
Сарамас касаллигининг профилактикаси стрептококк сурункали ўчоқларининг 
санацияси; шахсий гигиена қоидаларига доимий равишда риоя қилиш; тери 
микротравмалари олдини олиш, улар юзага келса, дарҳол антисептик ишлов бериш; 
аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва бошқа кенг қамровли чора-тадбирларни ўз 
ичига олади. 
221 


Болалар юз-жағ соҳаси фурункул (чипқон)и ва карбункул (хўппоз)и 
Соч қопчасининг тузилиши 
Сoч (pili) яъни туклар терининг ҳосиласи бўлиб, бадан терисининг деярли 
95% юзасида учрайди, фақат лабларнинг пушти ҳошияси қисмидагина тук 
бўлмайди. Юзнинг қолган соҳалари терисида туклар мавжуд. Туклар узун 
(мўйлов, соч, соқол), қаттиқ ёки мўйсимон (қош, киприклар, бурун тешиклари ва 
ташқи эшитув йўлларида) ҳамда майин (болалар юзида) туклар сифатида 
фарқланади. 
Маълумки, тук икки қисмдан: теридан чиқиб турган соч ўқи ва терида 
жойлашган илдиздан иборат. Тук ўқи тук воронкасидан чиқиб, тери устида ётади. 
Тук илдизи дерманинг чуқур қатламида тери ости ёғ клетчаткаси чегарасига қадар 
давом этади ва у ерда тук пиёзчаси билан тугайди. Яхши ривожланган туклар 
илдизида тукнинг кутикуласи, пўстлоғи ва мағиз қисмлари фарқланади. 
Тук илдизи тери сатҳига нисбатан бурчак остида, қия йўналади ва тук 
пиёзчасини (bulbus pili) ҳосил қилади. Тук пиёзчасига унинг асосидан тук сўрғичи 
(papilla pili) ботиб киради. Тук илдизи тук қопчаси ёки фолликулида жойлашади. 
У ташқи томонидан бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган дермал қин - тук 
халтаси билан ўралган. 
Тук фолликули, ўз навбатида, ички ва ташқи эпителиал қинларга 
бўлинади. Тук илдизининг ички эпителиал қини (vagina epithelialis interna) 
илдизнинг пастки қисмларида тук пиёзчасига қўшилиб кетади. Тук илдизининг 
ташқи эпителиал қини (vagina epithelialis radicularis pili externa) эпидермис 
Мальпиги қаватининг давоми ҳисобланиб, тук пиёзчасига қадар давом этади. 
Тук халтаси (vagina dermalis radicularis pili) бириктирувчи тўқимадан 
иборат бўлиб, унда иккита: ички – айлана ва ташқи – узунасига йўналган коллаген 
толалар ташкил топган қаватлари ажратилади. 
Тук воронкасига ёғ безлари ўз маҳсулот (секрет)ларини чиқаради. 
Ёғ безлари терининг юқори қатлами - дерманинг сўрғич ва тўр қаватлари 
чегарасида жойлашган. Тузилишига кўра улар оддий тармоқланган альвеоляр 
безлар туркумига киради, секреция типига кўра - голокрин без ҳисобланади (без 
222 


ҳужайралари бутунлай парчаланиб, протоплазмаси секрет таркибига қўшилиб 
кетади). Лабларнинг қизил ҳошияли қисмида, қовоқ четларида ёғ безлари 
тўғридан – тўғри тери юзасига очилади. Юзнинг бошқа соҳаларида ёғ безлари тук 
илдизи билан боғланган бўлиб, тук воронкасига очилади ва тук ҳамда 
эпидермисни мойлаб туради. Ҳар бир тук илдизига 1–2 ёғ бези тўғри келади. Ёғ 
безлари ҳажми турлича катталикларда бўлади. Лунжда ва бурун терисида йирик 
ёғ безлари жойлашади. 
Чипқон (furunculus)- тук фолликули (қопчаси) ва ёғ безларининг ўткир 
йирингли яллиғланишидир. ТМА 3-клиникасининг болалар жарроҳлик 
стоматологияси бўлимида ётиб даволанган беморларнинг 2,5% ни чипқон билан 
даволанганлар ташкил этган. Чипқон кўпроқ кичик ёшдаги болаларда учраган. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish