Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Даволаш.
Барча яллиғланиш жараёнлари каби, инфильтратларни даволаш, дастлаб 
этиопатогенетик омилларга қарши чоралардан бошланади. Одонтоген яллиғланиш 
инфильтратларини даволашда сабабчи тиш тақдирини ҳал қилиш талаб этилади. Стационар 
шароитида умумий ва маҳаллий тарзда консерватив усуллар қўлланилади. Умумий 
даволаш чоралари: таъсир доираси кенг бўлган антибиотиклар, яллиғланишга қарши 
перапаратлар, десенсибилизацияловчи ва дезинтоксикацияловчи дори воситалари инъекция 
усули билан (мушаклар ораси ва вена ичига) юборилади. Маҳаллий яллиғланиш жараёнини 
даволаш учун лазер нурлари билан таъсир этиш; малҳамли ва истиувчи боғламлардан 
фойдаланилади. Ўткир яллиғланиш жараёни белгиларининг кучайиб бориши ва 
инфильтрат соҳасида “юмшаш” (йиринг) ўчоғи пайдо бўлиши кесма ўтказиш учун 
кўрсатма ҳисобланади. Операцион жароҳат, йирингли яраларни даволашнинг умумий 
принципларига асосланиб олиб борилади. 
Сарамас – erysipelas 

юқумли касаллик бўлиб, тери ёки шиллиқ пардаларнинг 
чегараланган соҳаси яллиғланиши, иситма ва интоксикация белгилари билан кечади. 
Дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди. Касалликни қўзғатувчиси – “А” гуруҳга 
мансуб, бета-гемолитик стрептококкдир. (Streptococcus pyogenes). Беморлар ва бактерия 
ташувчилардан контакт йўл билан тарқалиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда бурун-ҳалқум, 
бодомсимон безларда инфекция ўчоқлари ҳосил бўлиши, кейинчалик лимфоген, гематоген 
йўллар ёки қўл орқали терига етказилиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, отит 
стрептодермия, тонзиллит, қизилча ва ҳакозо стрептококклар туфайли юзага келадиган 
бошқа касалликлар билан оғриган беморлар сарамас касаллигининг манбаи бўлишлари 
эҳтимолдан ҳоли эмас. Касалликнинг ривожланишида бола организмининг реактивлиги ва 
шу касалликка нисбатан мойиллиги катта аҳамият касб этади. Шунингдек, тери қоплами 
219 


бутунлигига шикаст етиши, жумладан ҳашоратлар чақиши, қичиш, яъни майда жароҳатлар 
ифлосланиши –етакчи омиллардан ҳисобланади. Инкубацион давр бир неча соатдан 3-5 
кунгача давом этиши мумкин. Микроорганизмлар дерманинг лимфа томирларида 
кўпаядилар. Стрептококклар токсинларининг қон оқимига тушиши тана ҳароратининг 
кўтарилиши, эт увишиши, бош оғриғи, иштаҳанинг пасайишига олиб келади. Маҳаллий 
ўзгаришлар терида инфекцион-аллергик яллиғланиш ўчоғи ва регионар лимфаденит 
кўринишида намоён бўлади. тери ва лимфа тугунларда стрептококкнинг сурункали 
ўчоқлари шаклланиши айрим беморларда касаллик рецидивларига сабаб бўлади. беморда 
баъзи ҳасталиклар (диабет, микозлар, қулоқ, бурун, томоқ, бодомсимон безлар ва оғиз 
бўшлиғи аъзоларининг сурункали касалликлари) мавжудлиги ҳам сарамаснинг юзага 
келиши ва клиник кечишига маълум даражада таъсир кўрсатади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish