Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Шикоятлар:
кўп ҳолларда жағ суягидаги бир оз оғрийдиган шишга 
бўлади. 
Клиник манзараси:
ўсма боланинг фаол ўсиш даврларида – жадал ўсиб, 
балоғатга етганидан сўнг барқарор ҳолатга келади. Касалликнинг асосий белгиси 
зарарланган жағ суягининг ўсаётган остеоид тўқима ҳисобига катталашиб 
кетишидан иборат. 
Юқори жағ фиброз дисплазиясида ўсма катталашиб, юз шаклини 
ўзгартириб юборади ва атрофдаги аъзолар фаолияти бузилади: бурундан нафас 
олиш, ҳид билиш, экзофтальм, кўриш қобилятининг пасайиши кўзатилади, айрим 
беморларда оғиз очилиши чегараланади. Ўсма, одатда, пастки жағнинг бир то-
монлама тана ва шох қисмлари зарарланади. Оғиз очилиши деярли ўзгармайди. 
Ўсманинг ўсиш даврида юз соҳасида ўзгариш кузатилмайди. Жағ пайпас-
ланганда, оғриқ сезилмайди, консистенцияси қаттиқ, юзаси ғадир-будур бўлган 
шиш аниқланади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси ўзгаришсиз, тишлар қимирла-
майди. Полиоссал шаклида юзнинг бир неча суяги ва таянч–ҳаракат (болдир, ел-
ка) суяклари зарарланганлиги кузатилади. 
Рентген тасвирида
остеоид тўқиманинг ўсиб кетиши ҳисобига суяк кат-
талашган, кортикал қатлам узлуксиз сақланиб юпқалашган, ора-чора компенсатор 
қалинлашиб, склерозга учраганлиги аниқланади. Суяк структураси бир текис-
ликда зичлашиб, трабекуляр–катакли тузилишда бўлиб, бу билан бир вақтда “ува-
да пахта шаклидаги” (юлиб олинган пахтага ўхшаш) доғларни ҳам кўриш мумкин. 
Херувизм
юз суяклари фиброз дисплазиясининг оилавий-наслий келиб 
чиқишга эга бўлган алоҳида шакли. Касаллик бир неча авлодларда намоён 
бўлган. Оиланинг бир неча аъзоларида учраши мумкин. Касаллик эмбрионал 
даврда бошланиб, 3–7 ёшда юзага чиқади. Зарарланиш айни бир вақтда пастки 
жағнинг икки томонида ёки иккала жағнинг икки томонида ҳам симметрик ке-
чади. Суякдаги ўзгаришлар билан бир вақтда доимий тишлар куртакларининг 
емирилиши, тишларнинг ярим чиқиш ва жойлашувининг бузилиши кузатилади. 
Чиққан тишлар барвақт тушиб кетади. 
507 


Касаллик тўлқинсимон кечади: 3–4 ёшда тез ўсиб, катталашади ва юзнинг 
шакли бузилади, маълум вақт барқарорлашиб, 11–12 ёшда яна прогрессив ўса 
бошлайди. 
Хасталанган суяк зичлиги ҳам боланинг ёши билан боғлиқ ҳолдада ўзгариб 
боради, дастлаб юмшоқ–эластик бўлса, кейинчалик суякдай каттиқ бўла-
ди.Жинсий ўзгаришлар (вояга етиш) вақтида айрим болаларда ўсиш суръати па-
саяди ва зарарланган соҳада суяк ҳосил бўлади. 
Олбрайт синдроми – фиброз дисплазиянинг бу шаклида суякда кечадиган 
морфологик ўзгаришлар моно- ва полиоссал шакллардан фарқ қилмайди. Алоҳида 
синдром сифатида ажратилишига сабаб уч белги билан намоён бўлишидир, яъни: 
1)
жаглар ва бошка суяклари зарарланади; 2) терида пигментли доғлар бўлади; 3) 
жинсий ўзгаришлар барвақт бошланади. Ана шу уч белги битта болада бирга-
ликда камдан кам учрайди, лекин иккитаси аниқ мавжуд бўлса, Олбрайт синдро-
ми шаклидаги тури ҳисобланади. Сабаби номаълум. Жинсий ўзгаришлар барвақт 
бошланиши ва теридаги гиперпигментли доғлар бўлиши эмбриогенез даврида 
чуқур бузилишлар содир бўлганлиги билан тушунтирилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish