Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
– 
Шиш ҳисобига юз симметрияси бузилади ва шишни 
қопловчи юмшоқ тўқималар ҳамда терининг ранги ўзгаришсиз бўлади. Пайпас-
ланганда, жағ танасининг калава моккисидай қалинлашганлиги сезилиб, устки 
юзаси баъзан текис, гоҳида ғадир-будур бўлиши мумкин. Ўсма соҳасида альвео-
ляр ўсиқ ҳам икки томонга кенгайган. Тишлар ҳар томонга силжиб, қимирлаб 
қолади, перкуссия қилинганда бўғиқ товуш чиқади, болаларда тишларда оғриқ 
бўлади. Ўсма дастлабки босқичларда аниқланиб,бемор даволанмаса, ўсма 
жағнинг кортикал қатламини ёриб, юмшоқ тўқималарга чиқади. 
Юқори жағ суягида жойлашган адамантинома юқори жағ ва бурун 
бўшлиқлари ҳамда кўз косасини эгаллаши, шунингдек, альвеоляр ўсиқ ва қаттиқ 
танглайга ҳам ўтиши мумкин. 
Амелобластоманинг хавфли ўсмага ўтиш ҳоллари адабиётларда келти-
рилган. Яллиғланиш аломатлари бўлмаган ҳолда регионар лимфа тугунларининг 
катталашиши ўсманинг хавфли шаклга ўтганлигидан далолат беради.
Рентгенологик тасвирига
кўра, амелобластоманинг яхлит (солид), якка 
кистали (монокистоз) ва кўплаб кистали (поликистоз) шакллари ажратилган. Ўсма 
жағ суягида чегараси аниқ бўлган бўшлиқ (деструкция) шаклида кўринади. Ўсма-
нинг рентген тасвирида жағ суягининг ташқи ва ички кортикал қатламлар бир-
бирини суриб, жағ қирраси соҳасида бирлашиб кетганлиги кўзатила-
510 


ди.Поликистоз шаклдаги ўсманинг рентген тасвирида кўплаб ҳар хил ҳажмдаги 
“совун кўпиги пуфакчалар” ига монанд кисталар (бўшлиқлар) эгаллаб турганли-
гини кўриш мумкин. 
Н.Н. Мазалованинг (1984) ёзишича, майда катакчалар бирлашиб, 2 ва 3 та 
йирикроқ ҳажмдаги кисталарни ҳосил қилади. Дастлаб улар орасидаги тўсиқ аниқ 
кўринади, вақт ўтиши билан бу тўсиклар юпқалашиб йўқолади. Ўсма катта 
бўшлиқни эгаллайди ва ёнига кенгайиб боради. Оқибатда, ўсма яхлит катта 
бўшлиқни эгаллайди ва кистоз шаклига ўтади. Амелобластоманинг иккала тури 
ҳам жағнинг ҳажмини катталаштиради. Юзнинг шакли сезиларли деформацияга 
учрайди, ўсма соҳасидаги тишлар ўз жойидан силжийди, илдизлари сурилиши 
натижасида қимирлаб қолади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish