Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Ташхислаш ва даволашнинг умумий принциплари



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Ташхислаш ва даволашнинг умумий принциплари 
Юз суяклари ўсмаларининг дастлабки белгилари деярли бир хил: суяк 
ҳажмининг ортиб бориши (катталашиши), шакл бузилиши, тишлар окклюзияси 
(тишлам) нинг ўзгариши ва пастки жағ ҳаракатларининг чегараланиши. Болаларда 
ўзгаришларга тўғри баҳо берилмаганлиги сабабли оғриқ синдроми одатда, тиш 
касалликлари пульпит, периодонтит, гайморит, периостит касалликлари билан 
боғланади ва шунга яраша даволаш (тиш олинади, яллиғланишга қарши даволаш, 
физиотерапия) ўтказилади, натижада ўсма янада тез катталашади. 
Ўсмага шубҳа пайдо бўлганда, бола ҳақида (ота–она) дан синчковлик 
билан анамнез (vitae, morbid) йиғилиши ва бунда ўсма ривожланишида 
жароҳатнинг аҳамияти катта бўлганлиги сабабли, бола қачон, қаерда, қандай 
жароҳат олганлиги, қандай физиотерапевтик муолажалар ўтказилганлиги 
аниқланиши лозим. 
Оғриқ 
хавфли ўсмага хос белги, бўлиб, одатда, аниқ соҳада бўлади, айрим 
хавфли ўсмаларда шиш пайдо бўлишидан бир неча ой аввалроқ пайдо бўлади. 
Хавфсиз ўсмалар, аксарият, оғриқсиз кечади ва бунда шакл бузилиши 
ҳамда суякларнинг патологик синиши эътиборга моликдир. 
Хавфли ўсмалар (ретикуляр саркома, Юинг саркомаси), айниқса, кичик 
ёшдаги болаларда, ўткир яллиғланиш жараёни каби тана ҳароратининг 
кўтарилиши, ЭЧТ ва лейкоцитлар сонининг ортиши билан кечади. Ўсманинг 
499 


ривожланиши суяк усти қобиғи ёки кортикал пластинкадан бошланса, қисқа вақт 
ичида шиш ҳосил бўлади. Агар суяк ичидан бошланса, шиш кеч пайдо бўлади. 
Ҳавфли ўсмаларга ҳос ҳусусиятлардан яна бири мультицентрик ўсишдир. Яъни 
тўқималарнинг бир (моно) эмас, бир нечта қисмида атипик ҳўжайралар пайдо 
бўлиб, жадал кўпая бошлайди. 
Чегараларининг аниқ, консистенцияси қаттиқ (зич), юзаси ғадир-будур 
бўлиши хавфсиз ўсмаларга хосдир. 
Жағ кисталари суякда шиш буртиб чиқиши, ташқи (кортикал пластинка) 
девори юпқалашиб, пайпаслаганда ботиб кириши билан ажралиб туради 
(болаларда юпқалашган суяк эластик бўлганлиги боис, қирсиллайди(crepitatio)). 
Хавфсиз ўсмалар устидаги терига ёпишмаган, ўзгаришсиз бўлиб, эркин 
силжитилади. Хавфли ўсмаларда дастлаб силжиётган тери секин–аста 
юпқалишиб, ўсма билан бирлашиб кетади. Тери остидаги вена томирлари бўртиб 
чиқади, юзда шиш пайдо бўлади. 
Хавфли ўсмаларда 1–2 ойдан сўнг кузатиладиган объектив клиник ўзга-
ришлар билан бир вақтда рентген тасвирида суякда ўзгаришлар мавжудлиги 
аниқланади. Узоқ вақт барқарор ҳолатда бўлган хавфсиз ўсма тўсатдан актив ўса 
бошласа, малигнизация (хавфли ўсмага айланиш) ҳақида фикр юритиш керак. 
Айрим хавфсиз ўсмалар (меланомик нейроэктодермал ўсма, десмопластик, 
суякланувчи ва амелобластик фиброма, миксома, литик гигант ҳужайрали ўсма) 
ва фиброз дисплазия болаларда тез ўсади, хавфли ўсма каби суякни емириб, юм-
шоқ тўқималарга ўсиб киради. Суяк ичида ўсаётган ўсмалар хавфсиз ёки хавфли 
бўлишидан қатъе назар тишлар ҳолати ўзгаради. 
Оғиз очилишининг чегараланиши ўсманинг чакка-пастки жағ буғими ёҳуд 
чайнов мушаклари яқинида жойлашганлигини англатади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish