Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Тил ости сўлак бези кистаси (ранула)



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Тил ости сўлак бези кистаси (ранула) 
Тил ости сўлак бези кистаси учраши бўйича безларнинг кисталари орасида 
иккинчи ўринда туради. Кисталарнинг бу безда кўп учраши унинг тузилишидаги 
анатомик ва физиологик ҳусусиятлар билан боғлиқ. 
Тил ости сўлак безининг бўлакчалараро (Ривиниев Riviniv) калта ва верти-
кал йўналган (сони 12-15 тагача) чиқарув найчалари (Бартолинов Bartolinii) уму-
мий найига туташади. Чиқарув найи жағ ости сўлак безининг найи билан ёнма-ён, 
тил юганчаси ёнига очилади. Шу сабабли, безнинг чиқарув найчалари овқатлана-
ётганда кўпроқ шикастланади. 
Шикоятлар:
Бола тил остида юмшоқ шиш пайдо бўлганлиги, ўз-ўзидан 
йўқ бўлиб, аста-секин пайдо бўлиб, катталашаётганига, гапираётган вақтида та-
лаффузи бузилишига шикоят қилади. 
Клиник мапзараси:
Тил остида тил юганчасининг икки томонида дума-
лоқ шаклдаги шиш кузатилади. Устидаги қобиғи юпқа бўлганлиги боис ичидаги 
суюқлик кўкимтир рангда кўринади. 
Пайпасланганда юмшоқ,оғриқсиз, шиш ичида суюқлик борлиги сезилади. 
Пункция қилинса тиниқ, сарғиш шилимшиқ суюқлик олинади. 
Айрим беморларда киста қумсоат шаклида бўлиб, юқори қисми тил 
ости соҳасида, жағ-тил ости мушагининг устида, пастки қисми шу 
мушакнинг остида жойлашади, кистанинг иккала қисмини бирлаштирувчи 
юпқа бўйинча жағ-тил ости мушаги орасида жойлашган бўлади. 
Қиёсий ташхис:
тил ости сўлак безининг кистаси оғиз туби дермоид 
кистаси, томирлардан келиб чиқувчи ўсмалар (гемангиома, лимфангиома 
айниқса кистоз шаклдаги) билан солиштирган ҳолда ўтказилади. Пункция 
490 


қилинганда дермоид киста учун , ёғ аралаш сарғиш суюқлик, гемангиомага 
-
қон, лимфангиомага эса- сарғиш ёки қўнғир ёпишқоқ суюқлик мавжудлиги 
ҳарактерли. 
Даволаш:
асосан хирургик усулда бўлиб, цистотомия қилинади. 
Болаларда уларнинг ёши, руҳий ҳолатини эътиборга олиб, цистотомия 
махаллий ёки умумий оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Киста қобиғи 
жуда юпқа бўлгани боис уни тўлиқ ажратиб олиш имконияти йўқ. Ҳосила 
устки қисмидаги шиллиқ парда "қопқоқ" шаклида кесиб олинади. Кистоз 
суюқлик шприцга тортиб олинади. Яра четларидаги оғиз бўшлиғи ва киста 
шиллиқ пардаларига чок қўйилади. Кистоз бўшлиқ катта ва чуқур бўлса, 
ичи йодоформли дока тасмаси (турунда) билан тўлдирилиб 4-5 суткага 
қолдирилади. Қумсоат шаклидаги кистада кесма энгак остидан ўтказилиб, 
имконият қадар шу ярадан ажратиб олинади. Ташқаридан олиш амалиёти 
имкони бўлмаса, ушбу аралашув оғиз ичидан цистотомия усулида 
ўтказилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish