Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Шикоятлар: одатда, сўлак бези соҳасидаги секин катталашаётган шишга  шикоят қилинади.  Клиник манзараси



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Шикоятлар:
одатда, сўлак бези соҳасидаги секин катталашаётган шишга 
шикоят қилинади. 
Клиник манзараси:
сўлак бези соҳасида шиш кузатилади, устидаги тери 
бир оз қизарган. Пайпаслаганда – юмшоқ эластик консистенцияли тугун, бир оз 
оғриқли. Тери ўсма билан бирлашиб кетган. Регионар лимфа тугунлари (лимфоид 
тўқиманинг гиперплазияси ёки метастаз ҳисобига) катталашган. 
Ташхислаш:
морфологик текширув натижасига кўра қўйилади. 
Даволаш:
хавфли ўсмаларга яқин бўлганлиги учун онкологлар билан бир-
галикда нур терапияси ҳамда жарроҳлик усуллари билан даволаш ўтказилади. 
БЎЙИННИНГ ТУҒМА КИСТАЛАРИ ВА ОҚМА ЙЎЛЛАРИ
493 


Эмбрионал ривожланиш даврида, бўйин соҳаси тўқима ва аъзолари 
дисэмбриогенетик жараёнлари сабабли киста ва оқма яралар юзага келиши 
мумкин. Бўйиннинг ўрта қисми ҳамда ён томон (юза)лари кисталари ва оқма 
йўллари фарқланади. 
Бўйиннинг ўрта қисми кисталари ва оқма йўллари 
Эмбриогенезнинг 3-5 ҳафталари мобайнида қалқонсимон без ривожланади. 
Ана шу даврда қалқонсимон – тил найи мавжуд бўлиб, унинг редукцияга 
учрамаган қолдиқлари киста ва оқма йўллар шакллашига олиб келади. 
Қалқонсимон – тил найи (йўли) (Dictus thyreo-glossus) нинг кўр тешиги (foramen 
caecum)дан бошланиб, пастга томон йўналади ва қалқонсимон безнинг (ўрта) 
бўйинча қисми (Isthmus thyreoidei) гача давом этиб, тилости суяги билан 
бирлашиб кетади. 
Бўйин ўрта қисми киста ва оқма йўллари турли ёшдаги болаларда учрайди. 
Уларнинг пайдо бўлиши деярли сезилмайди. Оқмалар ҳосил бўлишидан аввал, 
дастлаб киста пайдо бўлиши мумкин. Эмбрионал даврда мавжуд бўлган 
қалқонсимон-тил йўлида мавжуд бўлган қалқонсимон-тил йўлининг ҳар қандай 
қисмида киста ёки оқма йўл юзага келиши мумкин. Жойлашуви сатҳига кўра, тил 
илдизи кисталари ва тилости суяги кисталари фарқланади. Бундай кисталар секин 
ва оғриқсиз ўсади. Бироқ, кисталарда яллиғланиш жараёни юзага келса, оғриққа, 
шунингдек, йирингли жараёнлар нафас олиш ва ютинишнинг қийинлашишига са-
баб бўлиши мумкин. Тил илдизи кистаси ёрилиб, аспирацион асфиксияга олиб 
келган ҳолатлар адабиётларда қайд этилган. Бундай ҳолатлар аксарият летал якун 
(ўлим) билан тугайди. Тилости суяги (танаси) билан боғланган кисталар, шу боис 
ҳам камҳаракат бўлиб, фақат ютиниш вақтидагина тилости суяги ортидан юқори-
га силжийд. Бу кисталар тилости суяги (танаси) устки ёки остки соҳасида жойла-
шиб, ўлчами катталашганда бўйиннинг шаклини ўзгартиради. Кисталар думалоқ 
шакл ва юмшоқ –эластик консистенцияга эга.
Бўйининг ўрта қисми оқма йўллари тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган оқма яралар 
тафавут этилади. Ўз навбатида тўлиқ бўлмаган оқма йўлларининг ташқи ва ички 
494 


шакллари ажратилади. Тўлиқ бўлмаган оқма йўллар, бола туғилганидан кейинги-
на, киста босқичи орқали ҳосил бўлади. оқма йўллар вақтинча ёпилиши мумкин. 
Оқма йўлларининг ташқи тешиги (яраси) атрофидаги тери кўпинча қизарган, 
чандиқли бўлади. ярадан ажралма кам миқдорда чиқади, овқат истеъмол қилиш 
билан боғлиқлик йўқ. Ютиниш вақтида яра тилости суяги ортидан юқорига сил-
жийди. Атроф тўқималардаги чандиқли ўзгаришлар туфайли оқма йўлини зонд 
ёрдамида текшириш қийин. Ташқи тешик орқали юборилган (анестетик) эритма 
тилнинг кўр тешиги орқали оғиз бўшлиғига оқса, бундай оқма йўли – тўлиқ экан-
лигидан далолат беради. 
Ташхис қўйиш одатда қийинчилик туғдирмайди. Бўйиннинг ўрта қисми 
оқма йўлларининг ўзига хос клиник манзараси зонд ёки контрастли рентгеногра-
фия ёрдамида текшириш ёки бўёқли моддалар юбориш УТТ натижасида олинган 
маълумотлар асосида аниқ ташхис қўйиш мумкин. 
Бўйиннинг ўрта қисми оқма йўллари жарроҳлик усули билан даволанади. 
Бунинг учун тилости танаси сатҳида бўйиннинг кўндаланг кесмаси ўтказилади. 
Кистанинг қобиғи ёки оқма йўли тортма (пилиги) тилости суягигача ажратилади. 
Операция муваффақиятли натижага эга бўлиши учун тилости суяги танасининг 
бир қисми резекция қилиниши мақсадга мувофиқдир. Баъзи ҳолларда тилости су-
яги танасининг орқа юзасининг юқори қисмидан оқма йўли тилнинг кўр тешигига 
қадар давом этиши ҳам мумкин. 
Бўйининг ён юзалари туғма кисталари ва оқма йўллари 
Бу кисталар ва оқма йўлларининг келиб чиқиши батамом ҳал этилмаган. 
Иккинчи жабра ёриғи, учинчи ҳалқум чўнтаги, жабра аппарати ва қалқонсимон –
ҳалқум найининг сақланиб қолган эпителиал қолдиқлари ушбу кисталар ва оқма 
йўлларининг юзага келиши учун манбаа бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу эпите-
лиал қолдиқлар латент ҳолатда узоқ вақт сақланиб, кичик ёшда камдан-кам намо-
ён бўлади. Ўсмирлик даврида эса “фаоллашади”, маълум сабаблар (яллиғланиш, 
жароҳат) таъсири остида ўса бошлайди ва кисталар ҳосил қилади. Базъан бу ки-
сталар ўз-ўзидан ёрилиш мумкин, шунингдек айрим ҳолларда жарроҳлар томони-
495 


дан хато равишда (абцесс сифатида) кесиб очилиши мумкин. Иккала ҳолда ҳам 
бўйиннинг ён юзалари кисталари ўрнида “битмайдиган” оқма йўллари ҳосил 
бўлади. 
Бўйиннинг ён томонида жойлашган кисталари, тўш-ўмров-сўрғичсимон 
мушак олд томонида жойлашиб, секин ўсади ва болани деярли безовта қилмайди. 
Ўлчамлари ёнғоқдан, ёш (кичик) болалар боши катталигигача бўлиши мумкин. 
Кистанинг устки тери қопламининг ранги ўзгармайди, пальцияга эга, ҳаракатчан 
ва оғриқсиз, кучли ифодаланган флюктация сезилади. Ён кисталарнинг ўлчами 
жуда катталашиб кетганда, ёки йиринглаганда, томир-нерв тутамига босим билан 
таъсир қилиши ва оғриқ чақириши, ҳамда овқат қабул қилишни қийинлаштириши 
мумкин. Яллиғланиш аломатлари бўлмаган ҳолларда бўйин лимфа тугунларида 
ўзгаришлар бўлмайди. Ҳалқумнинг киста мавжуд томони ноксимон чўнтаклари 
соҳасида базъан ҳалқум деворининг бўртганлиги аниқланади. 
Бўйин ён кисталарининг йиринглаши кам учрайдиган ҳол эмас. Бундай ҳо-
латларда киста бўшлиғида йиринли экссудат йиғилиш ҳисобига унинг ўлчами тез 
катталашади ва ушлаб кўрилганда қаттиқ (зич) ва оғриқли бўлади, бўйин лимфа 
тугунлари катталашади, пальпация қилинганда оғриқ сезилади. Ана шундай ҳо-
латларда йиринглаган кисталарни абцесс сифатида кесиб, хатога йўл қўймаслик 
мақсадида дифференциал ташхис ўтказилади. Абцесслардан ташқари ён кистала-
рни лимфаденитлар, лимфасаркома, лимфангиома, каверноз гемангиома, томир-
лар аневризмаси, қулоқолди ва жағости сўлак безлари ўсмаларидан фарқлаш ло-
зим. 
Бўйиннинг ён кисталари ҳам жарроҳлик усули билан даволанади. Тўш-
ўмров-сўрғичсимон мушагининг олдинги чети бўйлаб кистанинг усти терисида, 
кистанинг ўлчамига кўра, узун кесма ўтказилади. Операциянинг самаралилиги, 
кистанинг тўлиқ, қобиғи билан бутун ажратилишига боғлиқ. Кистанинг бўйин қон 
томир-нерв тутами (айниқса ички бўйинтуруқ венаси) девори кистанинг юқори 
қисми пай бойламлари воситасида ва бигизсимон ўсиқ билан бирикканлиги опе-
рациянинг техник жиҳатдан мураккаблик даражасини оширади. 
496 


Бўйиннинг ён оқма йўллари бўйин ён юзалари кисталари каби, юқорида 
қайд этилган эпителиал қолдиқлардан ҳосил бўлади. аксарият иккиламчи ра-
вишда, кичик ёшда пайдо бўлган ён кисталардан юзага келади. Кистанинг пастки 
қисмида тери қизариб, чўзилади ва оқма йўли ҳосил қилади. Туғма тарзда ҳосил 
бўлган оқма йўллар камдан-кам учрайди. Баъзи ҳолларда эса, оқма йўлининг те-
шиги ёпилиб қолиб, қайтадан киста ҳосил бўлиши мумкин.
Оқма йўлларининг тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган шакллари ажратилади. Бўйин 
терисидаги оқма тешигидан бошланиб, найсимон йўл танглайнинг бодомсимон 
безигача узлуксиз давом этса, тўлиқ оқма йўл ҳисобланади. Бўйиннинг тўлиқ 
бўлмаган ён оқма йўли, терида ташқи тешикка эга бўлиб, унинг иккинчи охири 
тўқималарда (кўр равишда) тугайди. Бўйиннинг тўлиқ бўлмаган, ички, ён оқма 
йўли, танглай бодомсимон бези соҳасида ички тешикка эга бўлиб, найчанинг ик-
кинчи охири бўйин тўқималарида (кўр равишда) тугайди. Оқма йўлининг ташқи 
тешиги тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакнинг олд чети олдида жойлашади ва 
юқорига йўналган ҳолда бўйиннинг фасция ва мушакларини тешиб ўтади, кейин 
бўйиннинг қон-томир-нерв тутами билан ёнма-ён ётади. Тилости суяги шохлари 
сатҳидан юқорироқ, оқма йўли ичкарига бурилиб, ҳалқум (ютқин)нинг ён девори-
га кетади. Оқма йўли тешигидан кам миқдорда кул ранг суюқлик ажралади. 
Суюқлик таркибида эпителий ҳужайралари ва лимфоид элементлар учрайди. 
Барча оқма йўллар каби бўйин ён юзалари оқма йўллари жарроҳлик усули 
билан даволанади. Операция олдидан, оқма йўлининг ташқи тешиги орқали бўёқ 
(эритмалар) юборилади. Оқма йўлларининг тўлиқ олинмаслиги рецидивларга са-
баб бўлади. 
Юз суякларининг ўсма ва дисплазиялари 
Юз суякларининг ўсмалари ва дисплазиялари юз-жағ соҳалари барча ўсма-
ларини 40% ини ташкил қилади. Юз суякларидаги ўсмалар таснифи А.А.Колесов 
томонидан (1964) таклиф қилинган. Қандай тўқимадан келиб чиқишига кўра, бар-
497 


ча ўсмалар уч гуруҳга ажратилган: остеоген, ноостеоген, одонтоген. Клиник 
кечиши буйича эса: хавфсиз ва хавфли турлари фарқланади. 
А.А.Колесовни юз суякларинг бирламчи ўсма ва ўсмасимон хосилаларини 
таснифи 
Ўсмалар 
Ўсмасимон хосилалар 
Хавфсиз 
Хавфли 
I
Остеоген гурух 
Хондрома 
Хондросаркома 
Фиброз (бир суяк, херу-
визм тури , кўп суяклар) 
дисплазияси
Остеобластокластома 
(марказий ва периферик-
гигант хужайрали эпулис) 
Хавфли остеобластокла-
стома 
Остеоид-остеома 
Остеоген саркома 
Остеома 
Деформацияловчи остоз 
II Ноостеоген гурух 
Миксома 
Миксосаркома 
Фиброма 
Фибросаркома 
Гемангиома 
Гемангиосаркома 
Гемангиоэндотелиома 
Неврофиброма 
Юинг саркомаси 
Эозинофил гранулема 
Неврилеммома 
Ретикуляр саркома 
Холестеатома 
Миелома 
III Одонтоген гурух 
Адамантинома 
Юмшоқ одонтома 
Радикуляр киста 
Фолликуляр киста 
Қаттиқ одонтома 
Цементома 
498 


Болаларда суяклардан ривожланган ўсмаларнинг бир қатор ўзига хос 
ҳусусиятлари бор. Хусусан, ҳужайралардаги моддалар алмашинуви, эндокрин 
тизимининг етишмовчилиги, иммунологик фаоллик ўсма ҳужайраларининг жадал 
ўсишига таъсир этади. Бу омиллар боланинг ўсиш даврлари билан боғлиқ ҳолда, 
айнан бир ўсманинг ҳар ҳил ёшда турлича кечишига таъсир этади. Ўз навбатида, 
бу ўсмаларни ташхислаш ва қиёсий ташхислашни хийла мураккаблаштиради. 
Суяк тўқимасининг ўсмасимон ҳосилалари жадал ва агрессив тарзда ўсиб, суякда 
деструктив жараённи юзага келтирганлиги учун улар хавфли ўсма ўсиши ёки 
яллиғланиш жараёнини имитация қилади (эслатади). 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish