Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Даволаш-
нейрохирург ва юз-жағ жарроҳлари кичик ёшдаги беморларда 
мураккаб реконструктив операциялар ўтказиб, калла ва юз шаклини тиклайдилар.
Аномалияларнинг бошқа бир гуруҳи, суякланиш жараёнининг бузилиши 
билан кечади. Суякланишнинг бузилишлари, скелетда мавжуд бўлган тизимли 
туғма касалликлар белгиси бўлиши мумкин. 
Эмбрионлик даврининг 6-8 ҳафталарида бириктирувчи тўқимадаги 
остеобластлар зўр бериб кўпайиб, эндодесмал қаватида жойлашади ва суякланиш 
нуқтасини ҳосил қилади. Мезенхимадан ҳосил бўладиган суяклар, дастлаб гиалин 
тоғайга айланади ва тоғай усти пардаси (perichondrium) билан қопланади. 
Перихондриумнинг ички қаватидаги ҳужайраларнинг зўр бериб кўпайиши 
натижасида остеобластлар (суяк моддаси) ҳосил бўлади. Перихондриумнинг 
иштироки билан, остеобластлар ёрдамида суякнинг ғовак қисми вужудга келади. 
Суякнинг энхондрал қатлами ичидаги моддалар аста- секин тоғай моддасини 
эгаллайди ва суякнинг зич (компакт) қисми моддасини ҳосил қилади. Тоғайдан 
иборат бўлган суяк модели суякланиб бўлгандан кейин, тоғай пардаси, суяк усти 
пардаси (периост)га айланади. Суяк энига периост ҳисобига (периостал) ўсади, 
яъни кенгайиб йўғон йўғонлашади. 
Энхондрал турда суякланишда, тоғай тўқималари тўғридан тўғри суякка 
айланмайди, балки улар емирилгандан сўнг суяк вужудга келади. Шунинг учун бу 
турдаги суякланиш-иккиламчи суякланиш деб аталади. Калла туби (асоси) 
суяклари, тана ва қўл оёқ суяклари иккиламчи суякланиш натижасида пайдо 
бўлади. Суякланиш, жараёни дастлаб ўрта қисмдан бошланади ва суякнинг танаси 
(диафизи) пайдо бўлади. Суяк учлари (эпифизи) нинг мускул ва бойламлар 
бирикадиган қисми боланинг икки ёшлик давридан бошлаб суяклана бошлайди. 
386 


Хондродистрофия касаллигида энхондрал типда ўсувчи суяклар зарарланади. 
Суякларнинг эпифиз метафаз соҳаларида ўсиш жараёнинг бузилиши туфайли қўл 
оёқлар калта бўлиб қолади. Ҳасталанганларнинг ташқи қиёфаси бир-бирига жуда 
ўхшаш бўлади: пакана бўйли, боши брахицефалик типда, юзи ясси, пешонаси 
бўртиб чиққан, бурун илдизи ва бел қисмида ботиқлик кузатилади. Тишлар 
окклюзияси патологик ҳолатда бўлиши ҳарактерли ҳусусиятлардан саналади. 
Шундай касалликлардан бири – хондродистрофия бўлиб, бу касалликда 
бирламчи тоғайли суякларда суякланиш жараёни кечиқади, айниқса калла суяги 
асоси ва унга бириккан юқори жағда, калла суякларидан фарқли, юз ўрта 
соҳасининг ривожланиши орқада қолади. Бундай боланинг юзи текис, пешонаси 
туртиб чиққан, буруннинг бел қисми ичкарига ботган бўлади.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish