Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Папион - Лефевр синдроми
: кафт ва товонда тери қалинлашиши, сут ва 
доимий тишлар атрофида парадонтит, гингивит кечиши, альвеоляр ўсиқ 
атрофияга учраб тишлар тушиб кетиши билан ҳарактерланади. 
Юз ва жағларнинг нотипик туғма нуқсонлари 
Ван-дер-Вуд синдроми:
наслдан-наслга аутосом- доминант типда ўтади. 
Одатда, юқори лаб ва танглайнинг туғма икки томонлама кесиб ўтувчи нуқсони 
бўлган болаларда учрайди. Белгиси: пастки лабнинг қизил хошиясида симметрик 
равишда жойлашган, варонка шаклида оқма йўллар бўлиб, лаб ичига (1- 1,5 см 
чуқурликкача) тортилган бўлади. Даволаш усули – одатда, уранопластика 
операцияси вақтида оқма йўлни кесиб олишдан иборат. 
369 


Айрим туғма нуқсонлар шифоркорлар амалиётида камдан-кам учрайди. 
Масалан, пастки лаб ва пастки жағнинг марказий (ўрта қисми) кемтиги шулар 
жумласидандир. 
Шунингдек, кам учрайдиган туғма нуқсонларга юз калабомалари 
киради.Юз калабомалари – юз юмшоқ тўқималари ва суякларининг трансверзал 
(кўндаланг) ва сагиттал текисликлар бўйича бир ёки иккала томонда 
бирикмаслиги. Бирикмаган тўқималар, 
қисман гипоплазия ва атрофияга учрайди. 
Даволаш усули – жарроҳлик аралашуви 
ўтказилади.
Калабомалар юзнинг бир ёки 
иккала томонида учраши мумкин. 
370 


371 


Расм. Юзнинг ўрта зонасида камдан- кам учрайдиган аномалияларига: буруннинг ўртасидан 
ўтувчи яширин нуқсон, гипертелоризм (а,б); кўз тешиклари атрезияси ҳамда юқори лаб ва юқори 
жағнинг сагиттал туғма нуқсони (в) ва шу кабилар киради. 
Пьер –Робин синдроми:
наслга боғлиқлиги аниқланмаган. Белгилари – 
пастки жағ суяги ривожланишда ортда қолади (микрогнатия). Танглай нуқсони, 
тил ҳаракатлари сустлиги (глосоптоз) кузатилади. 
Бу синдром билан туғилган болаларнинг 30%ида юрак, кўз, қулоқ супраси, 
скелет туғма нуқсонлари бўлиши мумкин. Чақалоқ яхши нафас ололмайди. 
Пастки жағ кичик бўлганлиги учун тил оғиз тубига ёпишиб орқага кетиб қолади 
(дислокация). Шу сабабли, бола ухлаётганида асфиксия ҳолати юзага келиши 
мумкин. Тил орқага кетмаслиги учун бола қоринга ётқизилади. Нафас олиш 
кескин қийинлашса, тилдан лигатура ўтказилиб, энгакости, жағости тўқималарига 
тортиб тикиб қўйилади. Биринчи кунларда чақалоқ эма олмаса, ошқозон зонди 
ёрдамида овқатлантирилади. Мувофиқ парвариш йўлга қўйилса, чақалоқ шу 
ҳолатга мослашган ҳолда ўсади. Пастки жағ тилнинг босими остида аста чўзилиб, 
олд томонга силжийди.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish