Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Жағ ости сўлак бези

Бу орган тузилишига кўра альвеоляр-найсимон, сек-
ретининг ҳарактерига кўра аралаш - ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб чиқарувчи 
бездир. Без ташкаридан юпқа бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан қо-
планган. Капсула безни бўлакларга бўлиб, бириктирувчи тўқимадан тузилган тра-
бекулаларгача давом этади. Ҳар бир бўлак, уз навбатида, қулоқ олди бези синга-
ри, ацинус ва секрет чиқарув найининг бошланиш қисмларидан иборат. Бу безда 
икки хил - соф оқсил чиқарувчи, шунингдек ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб 
чиқарувчи ацинуслар фарқланади. Соф оқсил ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан 
иборат ацинуслар кўп бўлиб, улар қулоқ олди безининг охирги секретор қисми 
каби тузилишга эғадир. Аралаш секретор ацинуслар соф оқсил ҳосил қилувчи 
ацинусларлан йирикрок бўлиб, 2 турдаги: оқсил ва шиллиқ ишлаб 
чиқарувчи ҳужайралардан ташкил топган. Шиллиқ ҳужайралар (mucocyti) 
йирик бўлиб, ацинуснинг марказий қисмини эгаллайди. Ҳужайра ядроси 
жуда яссиланган ва зичлашган бўлиб, доимо унинг базал қисмида жойлаша-
ди. Шиллиқ ҳужайралар цитоплазмаси окиш бўлиб, шиллиқ секрет тутгани 
учун катак-катак кўриниш касб этади ва муцикармин билан яхши буялади. 
Аралаш ҳужайрали ацинуслар таркибида оқсил ҳужайралар шиллиқ ишлаб 
чиқарувчи ҳужайралар ёнида ўзига хос ярим ойсимон тузилма (Жиануцци 
ярим ойи) сифатида ажралиб туради. 
Жағ ости безининг сўлак чиқарув найлари қулоқ олди безининг най-
лари каби тузилишга эга. Бош чиқарув найи бўлмиш - Вартонов найи, тил 
юганчаси соҳасида, тил ости бези иайининг ёнига очилади. 
265 


Тил ости сўлак бези.
Тил ости бези мураккаб альвеоляр-найсимон, 
тармокланган бездир. Тил ости безида уч хил: аралаш - ҳам шиллиқ, ҳам 
оқсил ишлаб чиқарувчи, соф шиллиқ ҳамда кам микдорда факатгина оқсил 
ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан ташкил топган ацинуслар фарқланади. 
Оқсил ҳужайралар аралаш ҳужайрали ацинусларда жағ ости бези ҳужайра-
ларига ўхшаш Жиануцци ярим ойларини ҳосил килиб жойлашади. Тил ости 
безининг сўлак чиқарув найи йирик сўлак безларига ўхшаш тузилган бўлса 
ҳам, най узунлиги жуда калта бўлади. Безнинг бош (асосий) чиқарув найи 
тил юганчасига очилади. 
Без стромасида кон томирлари, нерв толалари ва секрет чиқарув най-
лари жойлашади. Безларга кирувчи артериялар сўлак найларининг тар-
моклари бўйлаб таркалади. Улардан шу найларни таъминловчи артериола-
лар шохланиб кетади. Охирги секретор бўлим - ацинусларга келган артери-
яларнинг шохобчалари капиллярлар тўрини ҳосил қилади. Сўлак безлари 
парасимпатик нерв тизимининг краниал қисми ва симпатик нерв тизими-
нинг кўкрак қисмидаги нерв толалари билан таъминланади. Сўлак безлари-
нинг жароҳатдан сўнг қайта тикланиш ҳусусияти кучли ифодаланган. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish