Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Жағ ости сўлак бези. 
Бу орган тузилишига кўра альвеоляр-найсимон, 
секретининг ҳарактерига кўра аралаш - ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб чиқарувчи 
бездир. Без ташкаридан юпқа бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан қо-
планган. Капсула безни бўлакларга бўлиб, бириктирувчи тўқимадан тузилган тра-
бекулаларгача давом этади. Ҳар бир бўлак, уз навбатида, қулоқ олди бези синга-
ри, ацинус ва секрет чиқарув найининг бошланиш қисмларидан иборат. Бу безда 
икки хил - соф оқсил чиқарувчи, шунингдек ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб 
чиқарувчи ацинуслар фарқланади. Соф оқсил ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан 
иборат ацинуслар кўп бўлиб. улар қулоқ олди безининг охирги секретор қисми 
каби тузилишга эғадир. 
Ацинуснинг иккинчи ҳужайраси ацинус билан базал мембрана ўртасида 
жойлашган миоэпителиал ҳужайралардир. Миоэпителиал ҳужайралар аслида 
ҳужайраларининг ҳосиласи бўлса-да, бажарадиган фаолияти - кискариш бўлиб, 
уларнинг бу функцияси мушак элементларини эслатади. Бу ҳужайралар ацинус 
эпителий ҳужайраларини ҳар томондан ўраб турганлигидан улар "саватсимон 
ҳужайралар" деб ҳам аталади. Миоэпителиал ҳужайралар цитоплазмасида жой-
лашган махсус кискарувчи фибриллалар бу ҳужайранинг ацинус эпителийсини 
сикиб, ҳужайра секретини ацинус бўшлигига чиқарилиши (эвакуацияси)ни 
таъминлайди. 
Безнинг чиқарув найлари қуйидагиларга бўлинади: бўлакчалар ички найи 
(dustus intralobularis
), бўлакчалараро (ductus interlobularis) найлар ва безнинг уму-
мий найи (ductus excretorior seu glandulae). Бўлакчалар ички найи, ўз навбатида, 
киритш қисмидан (dustus intercalates) ва сўлак найидан ташкил топган. 
Чиқарув найлари киритш қисмидан бошланади. Киритма най паст кубси-
мон эпителийдан тузилган бўлиб, уларнинг базал мембранасида миоэпителиал 
ҳужайралар жойлашади. Киритма найлар сўлак найига ўтади. Сўлак найи бир ка-
ватли цитоплазмали цилиндрсимон эпителий билан қопланган. Ҳужайраларнинг 
базал қисмида плазматик мембрананинг бурмалари орасида кўплаб таёкчасимон 
264 


митохондриялар жойлашиб, базал чизиклар ҳосил қилади ва шунинг учун ҳам бу 
тузилма чизикли най (dustus stratus) ҳам деб аталади. Сўлак найи бўлакчалараро 
найга ўтади. Бу най икки кават цилиндрсимон эпителий билан қопланиб, най йи-
риклашган сайин унинг эпителийси кўп каватли бўлиб боради. Бўлакчалараро 
найлар умумий найга қўшилади. Бу найлар кўп каватли кубсимон ва найнинг 
оғизга очилиш жойида кўп каватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, юқори-
ги катта озик тиш соҳасида лунжнинг шиллиқ каватига очилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish