Тил ости бези - (glandula sublingualis) анатомияси
Тил ости бези- йирик сўлак безлари орасида энг кичиги хисобланади,
огирлиги ўрта хисобда 5 г ни ташкил қилади. У овалсимон, узунчок тана
сифатида пастки жағ суяги танасининг ички юзасидаги шу номли чукурда
261
(fossa sublingualis) m. mylohyoideus
нинг бевосита устида, пастки жағ билан
m.geniohyoideus et m. hyoglossus
орасида жойлашади. Бошқа безлар каби бу
без ҳам алоҳида бўлакчалардан иборат бўлиб, шу бўлаклардан йи-
гилган катта най- ductus sublingualis major (диаметри 1-2 мм узунлиги 0,9-
2см га етади) жағ ости безининг найи билан қўшилиб, ёки алоҳида тил ости
соҳасидаги сургичлар - caruncula sublingualis га очилади. Майда найчалар -
(ductus sublingualis minor
) эса тил остидаги бурма (plica sublingualis) га очи-
лади. Сўлак безининг калта найлари (ductus sublingualis minores) 3 тадан-20
гача, узунлиги 0,5 дан 1,0 см гача бу либ, тил ости бурмаси бўйлаб очилади.
Тил ости сўлак бези тил артериаси ва венасининг тармоклари бўлган
тил ости артериаси ва венаси (a. et v. sublingualis) воситасида озикланади.
Бу томирлар дахан ости тил мушаги (m. genioglossus) юзасида жойлашиб
узидан 4 тадан-11 тагача майда томирлар беради, улар тилнинг чукур арте-
риаси (a.profunda linguae) дан чиккан майда томирлар билан анастамозлар
ҳосил қилади.
Катта сўлак безларининг тузилиши
Барча сўлак безлари тузилишига кўра найсимон, альвеоляр ва альвео-
ляр найсимон безларга бўлинади. Секритининг таркибига кўра, шиллиқ
ишлаб чиқарувчи безлар, оқсил ишлаб чиқарувчи безлар ва аралаш безлар
фарқланади.
Кулок олди сўлак бези
(
glandula
р
arotis)
мураккаб тармокланган аль-
веоляр без бўлиб, унинг секрети соф оқсилдан иборат. Без ташқи томондан
нозик бириктирувчи тўқимадан ташкил топган капсула билан қопланган,
капсуладан без ичига кирган уни майда бўлакларга бўлувчи тўсиқлар - тра-
бекулалари мавжуд. Тўсиқдарда кон томирлари, сўлак найлари, нерв ту-
тамлари ва ҳужайралари жойлашган. Кулок олди безининг ҳар бир бўлакча-
си охирги секретор пуфакча - ацинуслардан ва чиқарув найларидан иборат.
Ацинуслар икки хил ҳужайралардан тузилган. Секретор ҳусусиятига эга
бўлган, пирамидасимон ҳужайраларнинг ядроси юмалок бўлиб, базал
қисмида жойлашади. Ядронинг устки қисми майда оксифил секретор дона-
262
ларни тутади, кенгрок базал қисми эса базофил ҳусусиятига эга. Секретор
ҳужайранинг учида микроворсинкалар мавжуд, апикал цитоплазмада
кўпгина секрет доналари жойлашади. Уларнинг микдори ҳужайранинг иш
ҳолатига кўра ўзгариб туради. Оқсил секрециясида иштирок этувчи ҳужай-
ралар орасида ҳужайралараро секретор найи бўлиб, ҳужайралар махсулоти
шу най орқали ацинус бўшлиғига тушади.
Ацинуснинг иккинчи ҳужайраси ацинус билан базал мембрана ўртасида
жойлашган миоэпителиал ҳужайралардир. Миоэпителиал ҳужайралар аслида
ҳужайраларинииг ҳосиласи бўлса-да, бажарадиган фаолияти - кискариш бўлиб,
уларнинг бу функцияси мушак элементларини эслатади. Бу ҳужайралар ацинус
эпителий ҳужайраларини ҳар томондан ураб турганлигидан улар "саватсимон
ҳужайралар" деб ҳам аталади. Миоэпителиал ҳужайралар цитоплазмасида жой-
лашган махсус кискарувчи фибриллалар бу ҳужайранинг ацинус эпителийсини
сикиб, ҳужайра секретини ацинус бўшлигига чиқарилиши (эвакуацияси)ни
таъминлайди.
Безнинг чиқарув найлари қуйидагиларга бўлинади: бўлакчалар ички найи
(dustus intralobularis
), бўлакчалараро (ductus interlobularis) найлар ва безнинг уму-
мий найи (ductus excretorior seu glandulae). Бўлакчалар ички найи. уз навбатида,
киритш қисмидан (dustus intercalates) ва сўлак найидан ташкил топган.
Чиқарув найлари киритш қисмидан бошланади. Киритма най паст кубси-
мон эпителийдан тузилган бўлиб, уларнинг базал мембранасида миоэпителиал
ҳужайралар жойлашади. Киритма найлар сўлак найига ўтади. Сўлак найи бир ка-
ватли цитоплазмали цилиндрсимон эпителий билан қопланган. Ҳужайраларнинг
базал қисмида плазматик мембрананинг бурмалари орасида кўплаб таёкчасимон
митохондриялар жойлашиб, базал чизиклар ҳосил қилади ва шунинг учун ҳам бу
тузилма чизикли най (dustus stratus) ҳам деб аталади. Сўлак найи бўлакчалараро
найга ўтади. Бу най икки кават цилиндрсимон эпителий билан қопланиб, най йи-
риклашган сайин унинг эпителийси кўп каватли бўлиб боради. Бўлакчалараро
найлар умумий найга қўшилади. Бу найлар кўп каватли кубсимон ва найнинг
263
оғизга очилиш жойида кўп каватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, юқори-
ги катта озик тиш соҳасида лунжнинг шиллиқ каватига очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |