да без вазни 1,8 г. бўлади. Бола ўса борган сари бу безлар пропорционал равишда
катталашади. Балоғатга етган болада без вазни 25-30 г. га етади.
Қулоқ олди бези асосан жағ орти соҳасини эгаллайди. Ясси шаклга эга
бўлиб,
юз териси остида, олд томондан қисман чайнов мушаги (m.masseter) тўсиб
туради, орқа томондан - тўш-ўмров-сўрғичсимон (m. sternocleiomastoideus) му-
скул ва қисман сўрғичсимон ўсиққа ётади. Адабиётларда берилган маълумотларга
кўра, без узунлиги 48-86 мм, эни 42-74мм, қалинлиги 22-45 мм гача етади. Қулоқ
олди сўлак безида ташқи, олд ва орқа юзалари, юқори ва пастки қутблари фарқла-
нади.
Без юмшоқ, пушти рангда бўлиб, алоҳида бўлаклардан иборат. Медиал
қисмдан қўшимча бўлаклар тармоқланади. Безнинг бирламчи бўлакчалари қўши-
либ, бўлаклар ҳосил қилади. Бўлакларни бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган
строма ўзаро ажратиб туради. Строма орасида кон томирлари, нерв толалари ва
сўлак чиқарув йўллари жойлашади.
Без бўлакчаларининг найчалари қўшилиб, марказий найни (5-7 см. узун-
ликда) ҳосил қилади. Марказий най (ductus parotideus Stenoni) безнинг олд қир-
расидан чиқиб, горизонтал ҳолатда ётади. Чайнов мушаги олдидан ўтиб, лунж
мушаги орасидан оғиз бўшлиғига, яьни биринчи озиқ тишлар қаршисида шиллиқ
пардага очилади.
Қулоқ олди сўлак безининг чиқарув найига 7-18 тагача ён найчалар келиб
қўшилади. Магистрал найнинг ички диаметри 1,5-Змм, узунлиги 15-40 мм ни
ташкил қилади.
Қулоқ олди сўлак бези орасидан
юз нерви
(n.facialis
) толалари ўтади. Нерв
чакка суягининг сўрғичсимон ва бигизсимон ўсиклари ўртасидаги тешик (foramen
stylomastoideum
) дан чиқиб, қулоқ олди сўлак безининг орқа қиррасидан без
тўқимасига киради, юқоридан пастга, ичкаридан ташкарига ва олдинга йўналади.
Без тўқимаси ичидан ўтган
юз нерви
яхлит тола бўлиб, 0,6-1,5см гача узун-
ликда ташқи уйқу артерияси ва жағ орти венаси ёнидан ўтади, сўнг 0,5-1см чу-
курликда иккига бўлинади, ва уларнинг бири нервнинг давоми сифатида горизон-
тал, иккинчиси пастга 2 см. гача тушиб, бездан чиқиш олдидан тармокданиб кета-
259
ди. Юз нервининг тармоклари без ичида чигал (plexus parotideus) ёки
катта гоз
панжаси- pes anserinus major ҳосил қилади. Чигалдан ажралган толалар ел-
пигичсимон шаклда олдинга - ташкарига йўналади. Без юзасида юз нерви мимика
мушаклари: чакка (rr. temporalis), ёнок (rr.zigomatici), лунж (rr.buccalis) пастки жағ
ости (r.marginalis mandibulae) буйин (г. coli) тармокларини беради.
Ташқи уйқу артерияси (без остида, қулоқ олди бези фасцияси юзаси) қулоқ
олди сўлак бези паренхимасининг медиал қисмидан жағ шохи орқа қирраси бўй-
лаб юқорига кўтарилади, ундан олд томонга йўналган юқори жағ артериаси
(a.maxillaris
)
ажралади, орқага - қулоқ орти артерияси (a.auricularis posterior)
юқорига эса - ташқи уйқу артерияси охирги тармоги чакканинг юза артериаси
(a.temporalis superficialis)
тери остида жойлашади, ундан ажралган майда томир-
лар безни артериал кон билан таъминлайди. Бездан кетаётган кон юза ва ўрта чак-
ка веналари vv.temporalis superfisialis,
temporalis media, юз кундаланг венаси
(v.transversa faciei
) ва юқори жағ венаси (v.maxillaris) воситасида, ташқи уйқу ар-
териасига параллель жойлашган жағ орти венаси (v.retromandibularis) га куйилади.
Қулоқ олди сўлак безининг иннервацияси: қулоқ-чакка
нерви
n.auriculotemporalis
билан таьминланади. Бу нерв пастки жағ нерви
(n.mandibularis
) дан ажралиб иккига бўлинади (ёки аввалданок икки тармоқ ҳолда
ажралади) ва a. Meningea media ни ўраб олгач, қайтадан бирлашиб, битта пояга
айланади, сўнгра пастки жағ бўғим ўсиғини орқасидан айланиб ўтиб, қулоқ олди
безига кўтарилади. Шу жойда у безнинг ўзига ҳамда без ичидан ўтаётган юз
нервига алока (анастамоз) толаларини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: