12. Солиҳ қўшнининг қадрига етмаслик.
Одамлар орасида яхши қўшни танлашга
36
Муваллад (арб) сўзма-сўз: туғдирилган, чатишган, дурагай
дегани. Шунингдек, мувалладун (мувалладлар) деганда
классик даврдан кейинги шоирлар назарда тутилади
90
эътибор бермайдиганлар кўп бўлганидек, солиҳ
қўшнисининг қадрига етмай зое қиладиганлар
ҳам учраб туради. Олдингдан оққан сувнинг қадри
йўқ, деганларидек баъзилар яхши қўшниларига
бепарво бўлиб, ҳеч қандай муносабат ёки борди-
келди қилмайдилар. Балки, озор ва азият ҳам
берадилар. Баъзилар яхши қўшнини ташлаб,
бошқа маҳаллаларга кўчиб кетади. Албатта, бу
ишлар ҳеч қандай қиймат билан ўлчанмайдиган
солиҳ қўшнига нисбатан бепарволикдир. Оқиллар
наздида яхши қўшнининг мақом-мартабаси ғоят
баланд туради. Улар яхши қўшнига ҳеч нарсани
тенглаштирмайдилар, бадалига рози бўлмайдилар
ва ундан айрилишни сира истамайдилар.
Ахир у туфайли ваҳшатлари унсга, қўрқувлари
хотиржамликка айланади. Унинг қолиши тўкинлик
ва неъмат, кетиши эса қаҳат ва офатдир. Шу боис
ҳам (ўтмишдаги солиҳ кишилар ҳеч қандай молу
дунёни яхши қўшнидан устун қўймасдилар... Бир
куни Абулжаҳм Адавий ўз ҳовлисини юз минг
дирҳамга сотди. Кейин харидорларга: “Энди
Саъийд ибн Оснинг қўшничилигини неча пулга
сотиб оласизлар?”, - деди. Улар бу гапдан ниҳоятда
ҳайратланиб: “Ие, ҳеч замонда қўшнилар ҳам
сотиб олинарканми”, - дедилар. Шунда Абулжаҳм:
пулингизни олиб, уйимни қайтаринг, мен уйдан
чиқолмай қолсам, ҳолимни сўрайдиган, кўрганда
олқишлайдиган, сафарда бўлсам уйимни ҳимоя
қиладиган, ҳозир бўлсам ўзига яқинлаштирадиган,
сўрасам ҳожатимни раво қиладиган, бордию
сўрамасам ҳам аҳволимни ўзи билиб оладиган,
бошимга иш тушса, енгиллатадиган бир инсоннинг
қўшничилигини тарк қилмасман”, - деди. Бу воқеа
91
Саъийд ибн Оснинг қулоғига етиб борган эди,
дарҳол қўшнисига юз минг дирҳам бериб юборди…)
Абулбаракот Талмасоний исмли олим Мағриб
ўлкасидан шарққа кўчиб кетмоқчи бўлганида
Талмасон шуароларидан Ибн Хотима унга қуйидаги
байтни йўллайди:
Аё Мағриб қуёши, ростму бул гап,
Хабар тарқалди Мағриб аҳли бўйлаб:
Эмишким, танг ўлуб бул ерда буткул,
Кўрубсиз шарқ сори чиқмоқни маъқул.
Бу “улкан белгидин” ғамхона ўлдук,
Оқиб кўзлар, юрак ларзона ўлдук.
Худо ҳаққи, юрак кўптурмангиз тез,
Қиёматни жадал қўптурмангиз тез.
Бу шеърни ўқигач, Абулбаракот: “мен ҳақимда
бундай сўзлар айтадиган одамлар яшайдиган
жойдан кетмаганим бўлсин”, дея умрбод Мағрибда
қолади. Зеро, балоғату фасоҳатга йўғрилган мазкур
шеърий номанинг сеҳру жозибаси олимнинг
қалбини ишғол қилган эди. Биринчидан, шоир
шеърнинг матлаидаёқ “Эй Ғарб Қуёши!” дея ўз
муродига замин яратади. Бунда кучли сўз ўйини,
бир сўз билан бир неча маъноларни ифода
қилиш санъати бор. Охирида эса “Қиёматни қоим
қилмагил!”, дея ниҳоят, матлаъни очиб берадиган
сўз билан хотима ясаган. Матлаънинг хотимага
мос келиши эса камдан-кам учрайдиган ҳол бўлиб,
шеърга алоҳида улуғворлик бахш этади. Бу шунга
ишораки, қуёшнинг мағрибдан шарққа томон
чиқиши қиёматнинг катта аломатларидандир.
Худди шунга ўхшаб, ўзи истиқомат қилаётган
диёрда қуёш каби порлаб турган бу олимнинг
92
Мағриб ўлкасидан шарққа томон чиқиши ҳам
унинг муҳиблари ва мухлислари қалбининг
қиёмати бўлади. Шу боис шоир: “Бу “улкан белгидин”
ғамхона ўлдук, оқиб кўзлар, юрак ларзона ўлдук”
дея олимнинг шарққа риҳлат қилишини мажозан
қиёматнинг катта аломатига яъниким буюк
мусибатга ташбеҳ қилади. Сўнгида эса “Азбаройи
Худо қиёматни қўптирмангиз”, дея олимни азму
қароридан қайтаришга уринади. Мазкур байтни
ўқигач, Абулбаракот ниҳоятда мутаассир бўлиб,
шоирнинг ўтинчига ижобат этишдан бўлак чораси
қолмади ва Мағриб ўлкасида яшаб қолди...
Do'stlaringiz bilan baham: |