32
ҚЎШНИЛАРГА ҒАМХЎРЛИК
ҚИЛИШ ҲАҚИДА АМР
Абу Зарр ал-Ғифорий разияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади [13]:
“Халилим (Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга шундай васият
қилдилар: (Эй Абу Зарр)
Агар қайла (гўштли шўрва)
пиширсанг, унинг сувини кўпроқ қил, сўнгра
қўни-қўшниларинг хонадонидан хабар ол ва
таомингдан уларга ҳам яхшилик билан (бирон
нарса)
улаш
13
”.
Халқимиз қадим-қадимдан мазкур ҳадис
таълимотига амал қилиб, яхши қўшничилик
муносабатига жиддий эътибор бериб келган.
Юқоридаги ҳадиси шарифда баён этилган панд-
ўгитлар асрлар давомида ўзбек халқининг юксак
удум ва қадриятларига айланган. Таъбир жоиз
бўлса, бу удум ва қадриятлар менталитетимизнинг
ажралмас бўлагига айланиб улгурди дейиш мумкин.
Кўпчиликка маълумки, хонадонларда тансиқроқ
таом пиширилса, дарҳол олдини қўшниларга
илиниш, уйга меҳмон келса, қўшниларни ҳам
чақириш ажойиб одатларимиз сирасига киради.
Айниқса, Ҳайит арафаси кунлари ош, бўғирсоқ,
қуштили, чак-чак каби байрам дастурхонини
безайдиган миллий таомлар пиширилиб, атрофдаги
13
Имом Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад. «шўрванинг сувини
кўп қилиб, қўшнилар орасида тақсимлаш» ҳақидаги боб,
113-ҳадис.
33
қўни-қўшниларга тарқатилади. Кўп хонадонларда
қўшни ҳовлига қараб очилган туйнук ёки дарчалар
ҳозир ҳам бор. Хуллас, халқимиз қўни-қўшничилик
муносабатларини муқаддас деб билган. “Уйдан
аввал қўшни ол”, “Кўздай қўшни” каби пурмаъно
сўзлар бежизга эмас.
Аммо,
афсус билан айтамизки, сўнгги
вақтларда динимиз илдизига туташиб кетган
бундай гўзал урф-одатларимизга
путур етиб
бораётгандек. Одамлар яхши қўшничиликка
лоқайд қараётгандек. Бу ҳам бўлса глобаллашув
деб аталаётган оламшумул жараёнда кино ва
интернет каби турфа хил кўнгилочар воситалар
орқали ғарб давлатларидан кириб келаётган
ғарбона маданият, ўз манфаатини биринчи ўринга
қўядиган худбинона дунёқарашлар таъсири бўлса
ажабмас. Албатта тараққиёт инсоният учун зарур.
Ривожланган юртларнинг дунёвий соҳадаги ютуқ
ва муваффақиятларини ўрганиб, ўзлаштиришга
нима етсин. Лекин бу ишлар ўзлигимизни ва ўз
маданиятимизни унутиш ҳисобига бўлмаслиги
лозим. Авваллари қўшни ўз ака-укамиздек, яқин
қариндошимиздек бўлса, энди кўп
жойларда
қўшнилар бир-бирларига ёт ва бегоналардек
таассурот қолдирадилар. Бу ҳолат кўпроқ
катта
шаҳарларда яшайдиган аҳолида кўзга ташланади.
Айрим вақтларда қўшниларга таом чиқариш
тугул, баъзи жойларда беш-ўнта одам чақирилиб,
кичикроқ зиёфат уюштирилса, қўшнилар айтилмай
қоладиган ҳоллар ҳам учрайди. Уларнинг соғлиги
қанақа, қорни очми-тўқми билмай ҳам қоламиз.
Ҳолбуки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом [14]:
Do'stlaringiz bilan baham: