О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet49/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Дунёвий драматик жанрлар. Ўрта асрларда Францияда дунёвий характердаги театр, шу жумладан, комик театрлар ҳам юзага кела бошлайди. Кулги элементлари драматик турлар — мистерияларда, айниқса, мираклларда яққол кўзга ташлана бошлайди.
Комик театр асосида халқ ижодига мансуб қизиқчилик ўйинлари етади. Черков томонидан демократик ҳаракатлар таъқиб қилинаётган бир даврда ҳажвий пьесаларни саҳнада ўйнаш жуда оғир эди. Шундай бўлса ҳам, Адам де Ла Алнинг (тахминан 1238—1286) дунёвий мазмундаги икки кичик пьесаси замонасида катта шуҳрат қозонди. У «Шийпонда ўйин» номли пьесасида шаҳар ярмаркасидаги турли тоифага оид одамлар — сайёҳ монах ва тентакни даволамоқчи бўлган фирибгар табиб, майхонадаги маст-аласт ва бошқаларнинг ҳаёти ҳажвий руҳда тасвирланган. Асар комик пьеса — фарс жанрига яқин формада яратилган.
«Робин ва Марион ҳақида ўйинлар» пьесаси содда ва жонли тилда ёзилган асар бўлиб, унда француз деҳқонларининг турмуши ва урф-одатлари ўзининг ҳаққоний ифодасини топган. Мағрур ва сурбет рицарь Обер чўпон қизи Марионга хушомад қила бошлайди. Қиз унга рад жавоби беради, чунки Марион чўпон йигит — Робинни севади. Рицарь қизни олиб қочиб кетаётганида, деҳқонлар уни қутқариб қоладилар. Шу муносабат билан қувноқ ўйин-кулги бошланиб кетади. Бутун пьеса давомида автор самимий севишганларга хайрихоҳ бўлиб, беадаб рицарга нафрат билан қарагани кўзга ташланиб туради.
Дунёвий маданиятнинг ўсиши билан шаҳарларда комик театр санъати жуда тез ривожлана бошлаган. Францияда билимдон ёшлардан ибораг кўнгилли актёр шеркатлари (Базош ёки Базилика ҳамда «Беғам болалар») пайдо бўлган. XВ асрга келганда руҳонийлар қадимдан давом этиб келган ва жуда кенг тарқалган қизиқчилар томошалари — «Тентаклар байрами»ни йўқ қилишга эришганлар. Бироқ бу қизиқчиларнинг анъаналари «Беғам болалар» группасига ўтган. Улар «тентаклар князи»ни ўзларига бошлиқ қилиб сайлаганлар ва уста масхарабозлар каби узун, кенг чопон ва чўққи қалпоқ кийиб, шақилдоқ кўтариб, ўз санъатларини намойиш қилганлар.
Фарс ва соти. «Беғам болалар» группаси икки драматик жанр — фарс ва соти («тентаклик»)ни қўллайдилар. Ўша даврнинг характерли драматик жанри фарс ғоявий йўналиши ва сатирик руҳи билан фаблиога яқин туради. Фарс XИИИ асрда юзага келади ва унинг гуллаган даври XИВ—XВ асрларга тўғри келади. Ҳатто Уйғониш даври комедияси ҳам уни саҳнадан туширолмайди. Фарс XВИ асрда ҳам давом этади ва келгусидаги классик комедиянинг ривожланишига актив таъсир кўрсатади.
Фарснинг сюжет манбаи кундалик ҳаётдир. У ҳаётий қизиқ воқеаларни олиб, уни саҳналаштиради ва кулги воситаси билан айрим гуруҳларнинг нуқсонларини очиб ташлайди. Ҳайвонлар ҳақидаги сатирик эпос — «Тулки ҳақида роман» каби бу ерда ҳам эпчиллик, донолик билан кимнинг манфаатига хизмат қилинаётганига қараб ё мақталади, ё қораланади. Фарснинг кулгили эпизод ва муболаға яратишдан бошқа яна муҳим белгиси индивидуал характерларга эмас, балки тайёр типлар — маскаларга таянишидир. Уларнинг масхаралашларига алдоқчи монах, фирибгар табиб, эзма, жанжалкаш хотин, лўттибоз адвокат, мақтанчоқ солдат ва бошқалар нишон бўладилар. Фарсларда, айникса, маиший бузуқ поп, ўзаро феодал урушлар, пулга ўч шаҳарлик бой ва порахўр судьялар қаттиқ танқид остига олинади. Антифеодал ва антиклерикал характердаги фарсларда оддий кишиларнинг хатти-ҳаракат ва манфаатлари ҳимоя қилинади.
XВ асрнинг иккинчи ярмида яратилган комик репертуарлардан энг характерлиси «Адвокат Патлен» ҳақидаги фарсдир. Унда янги туғилиб келаётган буржуазияга хос фирибгарлик фош этилади.
Ҳийлагар адвокат Патлен савдогар бойни авраб насияга олти газ мовут олади. Савдогар ҳақини ундириш учун адвокатнинг уйига борганида, у ўзини ўлим тўшагида ётган касал қилиб кўрсатади. Бой эса пулини ололмаганига қайғуриб уйига қайтади. Бунинг устига чўпон савдогарнинг бир қанча қўйини бозорга олиб бориб сотиб, ўлиб қолди деб, баҳона қилади. Ғазабланган хўжайин батракдан қўйларни тездан тўлашни талаб қилади, акс ҳолда, уни остириб юборажагини айтади. Бу воқеадан хабардор бўлган адвокат чўпон билан учрашиб, уни судда ҳимоя қилиш истагини билдиради ва йўл-йўриқ кўрсатади. Чўпон берилган сўроқларга фақат қўйга ўхшаб «ба-ба»лаб жавоб қайтариши кераклигини, қолганини адвокатнинг ўзи тўғрилаши, бунинг эвазига чўпон ҳақ тўлаши кераклигини айтади.
Чўпоннинг иши кўрила бошлайди. Судьянинг сўроқларига чўпон «ба-ба»лаб жавоб бераверади. Судья таажжубда, бой хуноб, адвокат эса сўз олиб, бу одам ҳайвонлар ичида кўп юрганидан ваҳшийлашиб кетган, у фақат қўйларнинг тилини тушуниши мумкин, деб чўпонни оқлаб чиқади. Бу кутилмаган воқеадан баззоз савдогар гангиб, нима қилишини билмай қолади. Судья ҳам бирор натижа чиқара олмай, чўпонни озод қилиб юборади. Адвокат чўпоннинг олдига бориб ундан ҳақ сўрайди, лекин тезда устозидан ўзган «шогирд»га йўлиққанини англайди, чўпон унга ҳам «ба-ба»лаб жавоб қайтаради.
Баззоз савдогар ҳам, адвокат ҳам бошқаларни лақиллатиб келган шахслар, лекин асар охирида улар оддий чўпонни алдаёлмай ўзлари лақиллаб қоладилар.
Ўрта асрларда хушчақчақ характерда яратилганлиги билан кенг шуҳрат қозонган «Тоғора» ҳақидаги фарсда эрнинг мижғов хотин ва қайнона зулмидан қандай қутулгани кулгили манзараларда ҳикоя қилинади.
Куёв Жакино дам олиш нималигини билмайди, хотини ва қайнонаси у бажарадиган ишларнинг узундан-узоқ рўйхатини тузиб беради. Бир куни хотини кир юва туриб, сув тўла катта тоғорага йиқилиб тушади ва қутқариб олишини эридан ўтиниб сўрайди. Жакино эса қиладиган ишлари ёзилган рўйхатни олиб ўқиб; менга бундай вазифа юкланмаган экан, деб хотинининг илтимосини рад қилади. Шундан сўнг аёл ўз қилмишларига тавба қилади ва оилада тинч-тотув яшай бошлайдилар.
Соти («тентаклик») кичик, қисман йўл-йўлакай тўқилган, ўта комик руҳдаги пьесадир. Сотида воқеалар ҳазил тариқасида келтирилса ҳам, лекин унинг асосида ўткир сиёсий сатира ётади. «Беғам болалар» группаси кўпинча шу тарздаги сотиларни ижро қиладилар. Пьер Гренгор (тахминан 1470—1539 йиллар) сотилар автори сифатида машҳур бўлган. Унинг «Тентаклар князининг чақириғи», «Тентаклар князи ва тентак она ҳақида ўйин» номли сотилари бор. Иккинчи сотида у француз қироли, папа Юлий ИИ ва ўша замоннинг бир қатор сиёсий арбобларини бузилган, жаҳолат дунёсининг кишилари деб қоралайди.
XВ асрда ривож топган ўрта аср драматик жанрининг яна бир тури ахлоқий характердаги пьеса — моралитэдир. Бу жанр иккига —«аллегорик моралитэ» ва «тарих»га бўлинади. Шундай моралитэлардан бири — «Ака-укалар» пьесасида реалистик ва мажозий образлар орқали муҳим ахлоқий масалалар ёритилади. Моралитэда Ичиқоралик ва Виждон мажозий персонажлар сифатида кўрсатилади.
Ота ўз ўғилларини чақириб, бир бойлам новдани синдириб беришларини сўрайди. Ўғилларининг ҳеч қайсиси уни синдира олмайди. Шундан сўнг ота новдаларни битта-битта қилиб беради, болалар эса уларни осонлик билан синдирадилар. Ота бундан куч бирликда деб хулоса чиқариб, ўғилларига аҳил бўлишни насиҳат қилади.
Ота энг кичик ўғлига алоҳида меҳр қўяди. Ичиқоралик икки катта ўғилнинг кўнглига раҳна солади. Уларнинг Виждони адашмангиз деб огоҳлантиради. Ака-ука ўзларининг хато қилаётганларини сеза бошлайдилар. Ичиқоралик эса уларни кичик укадан қасос олишга ундайверади. Шундан кейин Жан билан Пьер укаси Анатолдан ўч олиш учун тил бириктирадилар. Бир куни улар далада укаларининг оёқ-қўлини боғлаб, ечинтириб қудуққа ташлайдилар ва кийимларини қонга белаб, уни йиртқич ҳайвон ҳалок этди, деб отага маълум қиладилар. Тўсатдан пайдо бўлган Виждон Ичиқоралик билан катта жиноят қилибсизлар, бу гуноҳни яна ҳам оғирлаштирмаслик учун воқеанинг ростини айтиб, отангиздан узр сўранглар, дейди. Шундан сўнг Жан ва Пьер оталари олдида тиз чўкиб, қилмишларини маълум қиладилар ва тезда бориб укаларини ҳалокатдан қутқариб оладилар. Анатоль акаларининг гуноҳини кечиради. Оға-инилар яна аҳил яшай бошлайдилар.
XИВ—XВ асрлар театрида эзилган омманинг кайфиятини акс эттирган, халқчиллик элементларини ўз ичига олган адабий асарлар кўп бўлса ҳам, лекин уларда, шаҳар табақалари дунёқарашининг хилма-хиллиги ва чекланганлиги туфайли, муҳим социал-сиёсий масалалар кўтариб чиқилмади, фақат ахлоқий масалаларни ёритиш билан кифояланилди, холос. Бу эса ўрта аср шаҳар адабиёти реализмининг чекланганлигини кўрсатар эди.
Хулоса. Антик қулдорлик жамияти емирилганидан сўнг унинг харобалари ўрнида пайдо бўлган янги ижтимоий формация — феодализм негизида юзага келган адабиёт ўн асрдан ортиқ вақт мобайнида ўрта асрлар ҳаётини акс эттириб келди.
Халқ ижоди ва антик санъат ўрта асрлар адабиёти ривожига самарали таъсир кўрсатди.
Халқ оғзаки адабиётининг илк намуналари Европанинг шимолида яшаган қадимги кельт ва скандинавларнинг уруғчилик урф-одатлари ва герман «варвар» қабилаларининг мажусийлик мифологиясига асосланган эртак ва қаҳрамонлик қиссалари (ирланд эртаклари, «эдда» қўшиқлари)да ўз ифодасини топди.
Антик адабиёти ва санъатининг реалистик йўналиши ва унинг халқ турмуши билан боғланганлиги ўрта асрларда ҳукмрон бўлган диний адабиётга зид дунёвий адабиётнинг ўсишига ёрдам берди (вагантлар поэзияси, богумиллар адабиёти). Феодализм даври қаҳрамонлик эпоси ўрта асрлар адабиётида янги босқич бўлиб, унда ўзаро урушлар қораланди, ватанни ҳимоя қилиш ғояси биринчи ўринга қўйилди. Рицарь лирикаси ва рицарлик романларида эса феодал муносабатлар, вассал-сюзерн алоқалари, рицарнинг ўз валенеъматига содиқ бўлиши масалалари кўрсатилади, черков ва дин қораланиб, турмуш қувончи ва чин севги тараннум этилади. Феодал тартибларига оппозиция сифатида юзага келган шаҳар адабиёти ўрта асрлар маданий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди, унда камбағал шаҳар табақалари ижобий қаҳрамонлар қилиб тасвирланиб, улар бузилиб бораётган феодал-аристократия вакилларига қарама-қарши қўйилади. Шаҳар адабиёти ўзининг шу асосий хусусияти билан ўша даврдаги ҳукмрон синф адабиётларидан тубдан фарқ қилди ва Уйғониш даври адабиёти учун маълум даражада замин тайёрлади.
ИККИНЧИ БЎЛИМ



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish