О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


XИ б о 6. ИТАЛИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ



Download 2,4 Mb.
bet51/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

XИ б о 6. ИТАЛИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ
Европа Уйғониш ҳаракатининг илк ватани - Италияда капиталистик саноатнинг дастлабки шакли – мануфактура юзага келади. Мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида савдо-сотиқ тез суръатлар билан ривожланади. Венеция ва Генуя савдо билан машҳур бўлган бир вақтда Флоренция саноат ва банк ишлари билан шуҳрат қозонади. Бу ерда жун ва ипакчилик саноати авж олади. Ишчилар бир корхонага бирлаштирилади ва уларни эксплуатация қилиш кучаяди. Бинобарин, бу давр дастлабки капитал тўплаш даври эди. Италияда шаҳар-республика тартибларининг ғалаба қилиши, ҳунармандчиликнинг ва савдо-сотиқнинг тез ривожланиши Ренессанс ҳаракатининг ҳаммадан олдин шу мамлакатда юзага келишига замин ҳозирлади.
Ренессанснинг алоҳида белгилари Данте ижодида намоён бўлса ҳам, лекин Уйғониш даври тўла маънода XИВ асрнинг иккинчи чорагидан бошланади ва XВИИ асргача давом этади.
Италияда Уйғониш ҳаракати авж олаётган XИВ асрда бой табақалар ҳамда эзилган камбағал гуруҳлар ўртасида синфий кураш кескинлашиб кетади. Халқнинг революцион чиқишларидан қўрқувга тушган буржуазия баъзи шаҳарларда республика тартибини емириб, монархия тузумини ўрнатади. Шундай бўлса ҳам мамлакатнинг маданий ҳаёти шаҳар коммуналари билан ҳали кўп жиҳатдан алоқада эди. Бу нарса дастлабки Ренессанс ҳаракатига демократик руҳ бағишлайди.
Лекин шаҳарларда революцион ҳаракатнинг бостирилиши, эркии коммуналар ўрнига монархия тартиби - «тирания»нинг ўрнатилиши XВ аср гуманистик адабиётида бир қанча ўзгаришларга сабаб бўлди. Кўп гуманистлар халқ ҳаётидан йироқлашиб, антик адабиёт намуналари ва ундаги образларга кўр-кўрона эргашадилар. Жонли итальян тилида эмас, латин тилида ижод қилишга мойиллик кучаяди. Шуларга қарамай, аристократия қобиғига ўралиб қолган XВ аср гуманизмида ижобий хусусиятлар ҳам мавжуд эди. Ўрта аср тартиблари ва диний жаҳолатни қоралаш, феодал урф-одатларидан холи бўлган шахс фаолиятининг равнақи учун курашни куйлаш мана шундай хусусиятлардан бири эди.
Уйғониш давридаги Италия ёзувчилари антик маданият ёдгорликлари билан танишишга киришган биринчи босқичда латин тилидаги асарларни ўрганадилар. Грек ёзувчиларининг китоблари билан танишиш эса иккинчи босқичдан бошланади. 1453 йилда турклар машҳур шаҳар Константинополни босиб олгач, Византия империяси емирилади, унинг маданий ёдгорликларига ҳам катта зарар етади, санъат ва адабиёт ахли қувғин қилинади. Жуда кўп олимлар Италиядан бошпана топадилар. Муҳожирлар грек тилидан дарс берадилар. Бу тилни билиб олган итальян гуманист олимлари грек ёзувчиларининг асарларини асл нусха ҳолида ўргана бошлайдилар. Бу маданий алоқа итальян адабиётининг бундан сўнгги ривожига катта таъсир кўрсатади. Чунки гуманистлар христиан дини ақидаларидан холи ва ҳаётий масалалар билан чамбарчас боғлиқ бўлган антик дунё фалсафаси, адабиёти ва санъатцда демократик руҳдаги ижтимоий тузумни кўрадилар. Булар черковга қарши курашда гуманистлар қўлида кучли кураш қуроли бўлади. Бироқ антик адабиётни ўрганишда икки хил муносабат мавжуд эди. Биринчи тоифа кишилари унга шундай берилиб кетган эдиларки, улар ҳатто ўз миллий тилларини ҳам унутиб қўядилар. Бундай муносабат формал характерда бўлиб, антик маданият моҳиятини тушуниб етмасликка олиб келар эди. Иккинчи тоифадаги гуманистлар антик маданият намуналарини ўзлаштириб, ундан емирилиб бораётган феодал-черков ахлоқини фош этишда фойдаланадилар ва ўз даври талабига мувофиқ гуманистик негизга асосланган янги ахлоқни яратишга интиладилар. Бу тоифа ичидан Полициана, Макиавелли, Ариосто каби ўз даврининг кўзга кўринган ёзувчилари етишиб чиқди.
Итальян Ренессанси Европанинг бошқа мамлакатларидаги ижтимоий ҳаракатга ҳам катта таъсир кўрсатади. Француз, немис ва испан гуманистлари антик маданий меросни бевосита ўрганишлари билан бир қаторда, уни итальян мутафаккирларининг асарларини ўқиш орқали ҳам ўзлаштирадилар.
Уйғониш ҳаракати эски тарбия системасига ҳам катта ўзгаришлар киритди. Ўрта аср тартибларига бўйсундирилган ўқитиш усули барча фанларни илоҳиёт илмига тобе қилиб қўяр эди. Шунга биноан эски мактаб аскетик қарашлар – догматизм ва схоластикага асосланиб, кишини нуқсонлар билан қопланган гуноҳкор банда деб кўрсатар эди. Инсон табиатининг поклигига ишонган гуманистлар ўрта аср педагогикаси ва ўқитиш усулини қоралаб, инсонга ҳар томонлама етук ва эркин тарбия бериш керак, деган фикрни илгари сурадилар.
Гуманистлар мактабда тарбия ишларини қайта қуриш билан бирга олий таълимни ҳам ислоҳ қилишга киришадилар. Бошқа мамлакатлардан анча олдин Италия шаҳарларида олий юридик мактабларнинг пайдо бўлиши диққатга сазовордир. XИИ асрда машҳур Болонья университети ташкил этилади. Унинг юристлари Рим хуқуқшунослигини ўрганиб, уни Ғарбнинг яккаю ягона қонуни деб эътироф қиладилар. Рим қонуншунослиги ҳақидаги бу қарашлар Уйғониш даврини тайёрлашда муҳим омиллардан бири бўлган эди.
Мамлакат маданий ҳаётида мисли кўрилмаган янгиликлар юз бера бошлайди. XИИИ – XВИ асрлар мобайнида Италия шаҳарларида 22 университет очилади; уларда илоҳиёт илми эмас, балки ҳуқуқшунослик, медицина фанлари ўргатилади. Антик тарих, адабиёт ва санъатни ўрганиш дунёвий фанларнинг ривожига, шубҳасиз, жиддий таъсир кўрсатади. Бу ўзгаришлар XВ – XВИ асрларда буюк географик кашфиётларни келтириб чиқаради. Математика, физика, астрономия фанлари соҳасида эришилган қатор ютуқлар Уйғониш даврида фақат гуманитар билимлар эмас, балки табииёт фанларининг ҳам ривожланганлигидан дарак беради.
Уйғониш даврида итальян тасвирий санъатида ҳам жиддий бурилиш содир бўлади. Шаҳарларнинг тараққий этиши натижасида архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъати, бадиий адабиёт камол топади. Итальян гуманист ёзувчилари клерикал руҳдаги адабиётдан фойдаланиб, диний сюжетларни реал воқелик билан боғлашга интиладилар. Янги тематикага мурожаат этиш бадиий тасвир усулларини ҳам ўзгартиради. Бу ҳол, шубҳасиз, ўрта аср адабиётидаги аллегоризмдан реализмга қараб йўл очади. Гарчи янги замоннинг биринчи шоири Данте ижодида ҳали символистик тасвирлар мавжуд бўлса ҳам, лекин у аста-секин камайиб боради. Дастлабки гуманистлар – Петрарка ва Боккаччо асарларида мавҳум символик иборалар иккинчи ўринга қуйилиб, реализм эса биринчи ўринга чиқарилади, воқеликни типик равишда, характерли деталлар билан акс эттиришга киришилади.
Уйғониш даври адабиётида табиат манзарасини тасвирлаш ҳам янги маъно касб этади. Бундай манзара Данте ижодидаги сингари шоирнинг руҳий ҳолатини символлаштирмайди, балки ўзининг чексиз гўзаллиги билан инсон ҳис-туйғусини қўзғатувчи ва унга ором берувчи манбага айланади.
Уйғониш даври ёзувчилари ижодида инсон ва уни ўраб олган муҳит, кишининг чексиз имкониятлари ва қизғин эҳтиросларини атрофлича акс эттириш муҳим ўрин тутади. Инсоннинг ҳис-туйғулари янги шароитда ўрта аср аскетик ҳаётига қарши кучли исён кўтаради. Петрарканинг сонетлари, турмуш қувончлари билан тўла Боккаччо ҳикоялари шундай руҳ билан суғорилган асарлардандир.
Уйғониш даври реализмининг ижобий қаҳрамонлари характерида беқиёс жасорат ва мардлик мужассамланади. Шахс эркини ҳимоя қилган йирик гуманистлар ўз куч-қудратига, ҳақ ишнинг тантана қилишига ишонган, адолат учун курашувчи, қалби пок олижаноб образларни яратиш орқали Уйғониш даврининг ҳаётбахш руҳини ҳам акс эттирадилар.
Флоренциянинг сиёсий ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнаган гвельфлар партиясида бирлик йўқ эди. Бу партияга савдогар, банкир саноатчилар ва қисман дворянлар бирлашган эди. Бу партия иккига – қоралар ва оқларга бўлинган эди. Қоралар Флоренцияда савдо ва банк системасининг ўсишига таъсир кўрсатган папа билан иттифоқ тузиш тарафдори эдилар. Савдо-саноат доираларининг тез бойиб бориши ва халқ оммасининг революцион чиқишларидан чўчиган оқлар гуруҳи эса папа ҳокимиятидан эмас, балки императордан мадад кутар эди. 1302 йилда қоралар папа Бонифацийга таяниб, енгилган дворянлар (гибеллинлар) билан иттифоқ тузиб, оқларни тор-мор келтирадилар. Шу даврнинг улуғ ёзувчиси Дантенинг ҳаёти сиёсий партиялар ўртасидаги кескин кураш шароитида ўтади ва у Флоренция коммунаси томонида туриб, дворянлар партияси гибеллинларга қарши курашади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish