О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet48/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Литургик драма. Шаҳар адабиётининг асосий қисмини драма жанри ташкил этади. Христиан дини халқ адабиётига қарши курашни дунёвий характердаги халқ ўйинларини қоралашдан бошлаган эди. Дин ўз драмасини яратишда католик черкови тоат-ибодат расм-русмларида мавжуд бўлган театр ўйинлари ва декоратив моментлар, музика, қўшиқ, диалогнинг бошланғич шакли, кийим ва безатиш элементларидан фойдаланган.
Диний драманинг дастлабки куртаклари черковда тоат-ибодат расмларини бажариш билан боғлиқ равишда юзага келган. Бу нарса хор билан поп ўртасидаги савол-жавоб шаклида гавдаланган. Сўнгра унга инжил тексти маъносини ифодалаган, яъни диалоглаштирилган иборалар – тропалар қўшилганки, бундан мақсад диний урф-одат ва унинг таъсирини янада кучайтириш эди.
Мана шундай диний маросим акс эттирилган саҳна асари литургик драма деб аталган. Бу драманинг тексти латинча бўлиб, у музика билан ижро этилган. Ўйин дин аҳли томонидан меҳроб ёнида кўрсатилган, саҳна оддийгина безатилган. XИИ асрдан бошлаб литургик драмада тоат-ибодат ўрнини дунёвий-маиший характердаги театр элементлари эгаллаган. Энди ўйин латин тилида эмас, балки маҳаллий халқнинг жонли тилида кўрсатилган. Таврот текстларидан ҳам фойдаланилган. Унинг таъсир доираси анча кенгайган. Бундай пьесани черков ичида, меҳроб олдида кўрсатиш ноқулай бўлиб қолгач, уни тоат-ибодат расмларидан ажратиб, черков айвонига, сўнгра кўчага олиб чиқилган, ниҳоят, пьеса шаҳар майдонида кўрсатиладиган бўлган. Энди тамоша анча катта тайёргарлик билан тахта супада кўп сонли томошабинга кўрсатила бошлаган. Бундай ўйинлар «литургик драма» деб эмас, балки мистерия (латинча диний удум, яъни диний драма) деб номланган. Шу типдаги дастлабки пьесага инглиз-нормандча «Адам ҳақида ўйин» (XИИ аср ўрталари) мистерияси мисол бўла олади. Бунда Адам ва Еванинг шайтоннинг сўзига кириб, «гуноҳ қилишлари», Каин томонидан Авелнинг ўлдирилиши, Исонинг келиши ҳақидаги пайғамбарларнинг хабарлари баён қилинади. Энди пьесада жонли диалог, ҳажвий моментлар, драматик характерлар яратишга интилиш ҳам кўринади. XИИИ асрдан эътиборан мистерия поплар қўлидан шаҳарликлар ихтиёрига ўта бошлаши билан ўзининг диний характердаги мазмунини йўқота боради.
Диний драманинг турларидан яна бири миракль (французча миракль - «мўъжиза») бўлиб, унда худонинг онаси ва авлиёлар ҳақидаги афсоналар акс эттирилади, унда маиший характердаги эпизодлар ҳам учрайди. Бу ўйин-расмлардан ўсиб чиққан пьесалар черковда эмас, балки шаҳар кўчаларида кўрсатилади ва у реалистик тус ола бошлайди. Шундай миракллардан бири Рютбефнинг (тахминан 1230-1285 йиллар) «Теофиль ҳақида мўъжиза» номли пьесасидир. Попларга душманлик руҳида бўлган Рютбеф черковга қарши ташвиқот олиб боришда диний драма формаси – мираклдан фойдаланади.
Бу мираклда баён қилинишича, черковлардан бирида хўжалик бошлиғи вазифасида ишлаган Геофиль ўзини тубан тутиб, епископлик мансабидан бош тортган. Бироқ унинг ўрнига сайланган епископ Теофилни камсита бошлаган. Давлатга ҳирс қўйиш ва епископдан ўч олишга интилиш уни шайтон билан иттифоқ тузишга мажбур этган. Шундан сўнг Теофиль катта мартаба ва бойлик орттирган. Бироқ Теофиль кўп ўтмай қилмишидан афсусланиб, ўзини худо-онаси паноҳига топширган. Биби Марям Теофилнинг шайтондан жонини сотгани ҳақидаги тилхатни қайтариб олишига ва гуноҳининг кечирилишига ёрдам берган. Рютбеф жонини шайтонга сотган киши ҳақидаги эски ривоятни бадиий жиҳатдан қайта ишлаб, унга янги маъно киритди. Теофилнинг шайтон билан дўстлашишига унинг епископ томонидан ноҳақ камситилиши ва ишдан четлатилиши сабаб қилиб кўрсатилади. Бу асарда, Рютбеф диний драмалардаги примитивликни енгишга интилиш билан реал турмушга яқинлашади. Драманинг қаҳрамони Теофиль — мураккаб шахс. Унда ҳар хил ҳис-туйғулар алмашиниб туради. Пьесанинг биринчи қисмида Теофилнинг руҳий кечинмаларини беришда, шубҳасиз, реалистик бўёқ ва драматизм элементлари мавжуддир.
Шаҳарларнинг ўсиши билан мираклда диний мазмун йўқола боради, унинг ўрнини реал турмуш фактлари эгаллайди. Ўз жонини шайтонга сотган киши хусусидаги тема XВИ аср немис халқ адабиётида доктор Фауст ҳақидаги ривоятда ҳам кўринади.
Мистерия намуналаридан бири XИИИ аср охирларида яратилган ва чех драматик поэзиясининг илк ёдгорликларидан ҳисобланган «Табиб» («Малҳам сотувчи») пьесасидир. Мистерия текстига киритилган латинча жумла ва изоҳлар унинг авторининг билимдон киши бўлганидан далолат беради. Драмада инжил ва таврот персонажларининг мавжудлиги, Исо жасадини хушбўй нарса билан артиш, Исаакнинг тирилиши ва бошқалар унинг диний мазмундаги асосий пьеса ичида ўйналадиган хушчақчақ интермедия эканини кўрсатади. Асарда ўша замон ҳаётининг турли томонлари кулгили манзараларда акс эттирилади.
«Табиб» пьесасида масхарабоз Рубиннинг характери ёритилади. У хушбўй нарсалар сотувчи табиб Северин Гиппократнинг дори-дармонларини сотишга кўмаклашади, ҳар хил гиёҳлардан тайёрланган «буқоқни ҳам эни, ҳам бўйига ўстирадиган», «кишини руҳан тетик қиладиган», «чивин ёғи аралашмаси билан тайёрланган» ва оғир дардларни шифолайдиган малҳам ва бошқа дориларининг хусусиятларини таърифлаб, харидорлар йиғади. Рубиннинг ташланди нарсаларни майдалаб (порошок қилиб балчиққа аралаштириб қўшимча малҳам тайёрлаш ва шу йўл билан «ҳаммага етарли» дори запасларинн ҳосил қилиш фикрлари ўрта асрларда авж олган табиблик ва фирибгарлик билан шуғулланувчи «табиб»ларни масхаралашга қаратилган эди. Бундай танқидий характердаги кулгилар Рубин билан табиб Гиппократнинг хизматчиси Пустерпалк ўртасидаги мунозара (ҳар иккаласи ўз авлод-аждодини мақтайди), табиб билан унинг хотини ўртасидаги жанжал ва бошқа маиший масалалар тасвирида ҳам очиқ кўринади.
«Табиб» пьесаси реал комик кўринишлари билан ўрта асрларда яратилган драматик асарлар орасида алоҳида ўрин тутади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish