О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet40/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

КУРТУАЗ-РИЦАРЛИК РОМАНИ
Рицарлик романининг дунёвий характер ива асосий цикллари. Рицарлик лирикасида куйланган севги, турмуш қувончлари рицарлик романининг ҳам асосий темаси эди. Рицарлик романида муҳаббат феодал ахлоқи принципларига бўйсундирилган тарзда кўтаринки руҳда, фантастик бўёқларда тасвирланади. Шунингдек, қаҳрамонларнинг психологик кечинмалари тасвирига ҳам алоҳида эътибор берилади. Рицарь хонимга бўлган севгиси туфайли жанговар саргузаштларга отланади, лекин энди рицарь ватан манфаатини эмас, балки ўз шахсий манфаатини кўзлаб қаҳрамонлик зафарларига чиқади.
Рицарлик лирикаси каби рицарлик романи ҳам Францияда вужудга келиб, сўнгра бошқа ерларга тарқалади. Дастлаб рицарлик романларини яратиш учун антик адабиёт материалларидан фойдаланилади, чунки қадимги адабиётда муҳаббат машаққатлари ва қаҳрамонлик саргузаштларини акс эттирган жуда кўп бадиий манбалар мавжуд эди.
Антик цикл. Куртуаз адабиётида антик манбалардан фойдаланиб «Александр ҳақида роман» номли асар яратилади. Бу романда қадимги замоннинг машҳур лашкар бошиси Александр Македонский ўрта аср рицарларига хос қиёфада тасвирланади. Ажойиб қалқон ва найза билан қуролланган Александр бутун дунёни қўлга киритишга, табиатни ўрганишга ҳаракат қилади. Денгизни текшириш мақсадида катта шиша бочка ясаб, сув остига тушади, сўнгра шиша тўр ясаб, у орқали осмонга кўтарилади. Хуллас, у салиб юришлари давридаги рицарга хос саргузаштларни бошидан кечиради.
Лекин бу асар туб маъноси билан рицарь романи бўлолмайди, чунки унда муҳаббат темаси ва хонимга рицарча хизмат этиш акс эттирилмаган эди.
Троя уруши ва Эней ҳақидаги эртакларни қайта ишлаш натижасида «Эней ҳақида роман», «Троя ҳақида роман» каби асарлар пайдо бўлади.
Бу романларда антик дунё воқелиги ёки афсоналари феодал-рицарлик ҳаёти нуқтаи назаридан талқин этилади. «Эней ҳақида роман» Рим классик адабиётининг йирик намояндаси Вергилийнинг «Энеида» поэмаси асосида юзага келади. Романда Троя қаҳрамони Эней билан Дидона ва Эней билан шоҳ Латиннинг қизи Лавиния ўртасидаги муҳаббат баён этилади. Вергилийнинг бу севги ҳақидаги тасвирида сиёсий иттифоқ масаласи марказий ўринда туради. Лекин ўрта аср рицарлик романида Лавиния билан Эней ўртасидаги севги муносабатларини рицарлик қоидалари асосида акс эттиради.
Шоҳ, Латиннинг хотини ўз қизи Лавинияни маҳаллий қабиланинг бошлиғи Турнга бермоқчи. Бироқ қиз душман билан қаҳрамонона жанг қилаётган Энейни севиб қолади. Лавиния севги изтиробида ёнади ва йигит билан учрашганида унга ўз қалбини очади. Эней ҳам унга ошиқ бўлиб қолади ва қизга бўлган муҳаббати уни янги қаҳрамонликларга ундайди. Бироқ Эней ўз севгисини қизга тез изҳор қилмайди, чунки «агар қиз йигитдан ижобий жавоб олишга шубҳаланса, у яна кучлироқ севади», деб ўйлайди. Лекин Эней ўз ишқини узоқ сир тута олмайди, Лавинияга муҳаббатини изҳор қилиб, у билан турмуш қуради.
Романда Эней билан Лавиния ўртасидаги муносабат рицарча нозик севги тарзида ёритилади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish