О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


Трубадурлар лирикасининг асосий жанрлари



Download 2,4 Mb.
bet37/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Трубадурлар лирикасининг асосий жанрлари. Бизгача сақланиб келган трубадур лирик қўшиқларининг авторлари 500 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 40 га яқини машҳур қўшиқчилардир. Трубадур қўшиқчилари яратган асосий адабий жанрлар: 1) кансона – севги қўшиғи бўлиб, унда муҳаббат ва диний тема ёритилади, бу жанрдаги шеърлар нафислиги ва бандларининг мураккаблиги билан ажралиб туради; 2) сирвента – асосан сиёсий характердаги, қисман шахсий масалаларга бағишланган мунозара йўсинидаги қўшиқдир. Шоир унда ўз душманига қарши ҳужум қилади; 3) тенцона – севги, адабий-фалсафий темаларда икки шоир ўртасида бўлган шеърий диалогдан иборат; 4) альба ёки тонг қўшиғида рицарь ўз дўстининг кузатуви остида тунда севгани (бировнинг хотини) билан учрашгани бориши куйланади. Тонг ёриша бошлаши билан дўсти «Тонг» қўшиғини айтади ва рицарни огоҳлантиради; 5) пасторела – темаси жиҳатидан альба каби алоҳида воқеани акс эттирган лирик қўшиқ бўлиб, кўпинча у суҳбат-диалогдан ташкил топган кичик пьесани эслатади, унда рицарь билан чўпон қизнинг учрашуви ва улар ўртасидаги мунозара тасвирланади. Қўшиқнинг кириш қисмида рицарь қизни табиат қучоғида учратиб, унга мулозамат қила бошлайди. Қиз рицарнинг сўзларига ишониб, унга ўз ихтиёрини топширади, бироқ рицарь уни ташлаб кетади ёки, аксинча, қиз рицарга жиддий зарба бериб, уни ҳайдаб юборади; 6) мотам қўшиғи – биронта обрўли синьюр ёки яқин кишининг вафотига шоирнинг қайғусини баён этган шеърдир.
Рицарь адабиётининг трубадур авторлари доирасида князлар, майда рицарь ва бошқа тоифадаги одамлар ҳам бўлган. Шуниси характерлики, Провансда кўпгина мартабали кишилар эрксевар ереслик таъсирида эдилар. Бундан ташқари, ўрта аср шароитида бу адабий гуруҳ орасида 30 га яқин трубадур-қўшиқчи аёл бўлиши прованс адабиётининг маълум маънода прогрессив характерда эканлигидан далолат беради.
Трубадур лирикасининг асосий хусусиятларидан бири унда реал ҳаёт, турмуш қувончларини акс эттириш, эрли аёлга севги муносабатларини куйлашдир. Бундан мақсад аристократик муҳит ва олди-сотди негизида юзага келган эски никоҳ тартиби ва черков кирдикорларини қоралаш ва уларга инсоний эркин хис-туйғуларни қарама-қарши қўйишдир.
Трубадурлар лирикаси ўрта аср поэзиясини янги ва юқори босқичга олиб чиқишга таъсир этади. Бироқ улардаги сунъийлик ва формализмга берилиш адабиётни соддалик ва ҳақиқатдан йироқлаштиради. Муҳаббат темаси хонимга рицарларча итоат ва хизмат этиш, «куртуазча» нозик ҳисдангина иборат бўлиб қолади. Шундай қилиб, рицарь лирикасида мураккаб севги қоидаси юзага келади, уларда севишганларнинг ҳуқуқ, вазифа, ҳаракат ва хис-туйғуларини ифодалаш одат тусига киради. Бундай қўшиқларни яратувчи трубадурлардан эса рицарь-хоним муносабатларига оид барча қоидаларга риоя қилиш лозимлиги қатъий қилиб қўйилади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish