О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet42/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Тристан ва Изольда». «Бретон» ёки Артур номи билан маълум бўлган кельт эртаклари китобхонни фантастик ва дунёга олиб киради. Кельт ривоятлари асосида яратилган Тристан ва Изольда ҳақидаги сюжет XИИ аср ўрталарида жуда кўп адиблар томонидан ишланган. Лекин унинг асл нусхаси сақланмаган бўлиб, ундан етиб келган парчалар ва бошқа тилларга қилинган таржималарини таққослаш асосида асарнинг фабуласи, умумий белгилари ва ғоявий мазмунини тиклаш мумкин бўлган.
Тристан ва Изольда ҳақидаги достонларни икки группага бўлиш мумкин. Улардан бири француз жонглёри Берул ва немис шоири Эйлькарт фон Оберг ишлаган ва эски примитив шаклини сақлаган нусхалари, иккинчиси эса инглиз-норманд шоири Гомас ва немис шоири Готфрид Страсбургский ва бошқалар томонидан ишланган нафис куртуаз нусхаларидир.
Тристан ҳақидаги Готфрид Страсбургскийнинг шеърий романи (XИИИ аср боши) қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини ва рицарлик ҳаётининг ажойиб тасвирини яратиши билан бошқа вариантлардан фарқ қилади. Икки ёшнинг муҳаббати ҳақидаги бу сюжет XИИИ асрда прозаик роман шаклида пайдо бўлади ва аста-секин «Думалоқ стол» романлари циклига киритилади.

Ота-онадан барвақт етим қолган Тристан кўп аэоб-уқубатларни бошдан кечиради. Тоғаси Корнуол қироли Марк уни тарбиялаш учун рицарь Гуверналга топширади. Ажойиб паҳлавон рицарь бўлиб етишган Тристан Марк саройида хизмат қилиб, катта қаҳрамонликлар кўрсатади. Мамлакатни Ирландияга бож тўлашдан қутқариш мақсадида Ирланд рицари Морольт билан олишиб, уни енгади, лекин душманнинг заҳарланган қиличидан қаттиқ ярадор бўлади. Жароҳати узоқ вақт тузалмайди. Бундан хафа бўлган Тристан қиролдан ўзини кемага ўтқазиб, сув оқимига қўйиб юборишларини сўрайди. Денгизда икки ҳафтадан ортиқ сузган Тристан Ирландия қирғоғига чиқиб қоладн, бу ерда арфасини созлаб, ажойиб куй чалади. Музика овозини эшитган қирол ва қиролича соҳилга келадилар. Тристан 6у мамлакат Ирландия эканини билгач, ўзи мағлубиятга учратган рицарь Морольтни эслаб, қайғуга тушади ва уларга ўзини хаста, бахтсиз бир рицарь деб кўрсатади. Қиролнинг доно ва билимдон қизи Изольда унинг касалини шифолашини айтиб, Тристанни саройга таклиф қилади.


Тристан тезда соғайиб Ирландияга хавф солиб турган аждарҳонн енгади ва Корнуол қироли Марк саройига қайтади. Сарой аҳллари Тристаннинг обрў орттириб бораётгани ва давлатга бирдан-бир меросхўр эканлигидан чўчиб, қирол уйланиши ва фарзанд кўриши керак, деб талаб қила бошлайдилар. Шундан сўнг Марк Ирландия қироли Анжиннинг доно қизи олтин сочли Изольдани олиб келишни буюради. Бу оғир топшириқни Тристан бажаради. Хизматчилар Изольда билан қирол Марк учун тайёрланган «Севги шарбати»ни билмасдан йўлда чанқаган Тристан билан Изольдага ичириб қўядилар. Шу вақтдан бошлаб бир-бирларини севиб қолган бу ёшлар ўзларини дунёда энг бахтли кишилар деб ҳисоблайдилар. Бироқ рицарлик бурчи Изольдани қиролга беришни тақозо қилади. Марк қизга уйланса ҳам, лекин севги уларни бир-бирлари билан махфий учрашиб туришга мажбур этади. Бу сирни сезиб қолган қирол қаттиқ азоб ичида қолади ва охирида у севишганларни ушлаб, ўтда куйдириб жазолансин деб буйруқ беради. Сарой аҳлларидан бири қироличани қийнаброқ ўлдириш керак, уни моховлар ичида сақлаш зарур, дейди. Қирол бу фикрга қўшилади. Жазолаш учун олиб борилаётган Тристан соқчилардан бирини ўлдириб қочади, сўнгра моховлар қишлоғига сургун қилинган Изольдани қутқариб, ўзи билан олиб кетади. Қийинчиликда ва машаққатли ҳаёт кечирсалар ҳам, лекин улар бахтли эдилар. Севишганларнинг ўрмонзорда яшаётганлари хабарини эшитган қирол Изольдани туттириб келтиради. Якка қолган Тристан дарбадар бўлнб Бретанга ўтиб кетади. У ерда Бретань қироличаси оқ билак номи бнлан юрадиган Изольдага йўлиқади. Севгани малла сочли Изольдани унутиш мақсадида кккинчи Изольдага уйланади. Урушлардан бирида Тристан яна қаттиқ ярадор бўлади. Унинг оғир дардини фақат илгариги Изольдагина даволаши мумкин эди. Шу мақсадда Корнуолга Изольдани келтириш учун содиқ денгизчи Женецни юборади. Агар уни олиб келаётган бўлса, кемага оқ елкан, акс ҳолда эса қора елкан тутиб қайтишни айтади. Бахил оқ билак қиролича оқ елканли кемани кўриб, Тристанга қора елкан тутган кема келаётибди, деб хабар беради. Бу шум хабар оғир ётган Тристаннинг тақдирини ҳал этади. Изольда севганининг ўлими устига келади ва ўз қайғусини енга олмай, у ҳам шу ерда вафот этади. Қирол Марк уларнинг жасадини бошқа-бошқа кўмдиради. Лекин Тристан билан Изольданинг қабрларидан икки дарахт ўсиб чиқиб, улар бир-бири билан чирмашиб кетади. Қирол бу дарахтларни қайта-қайта кесиб ташлаттирса ҳам, лекин улар янада кўркамроқ бўлиб кўкараверади.

Романда кельт эртакларидаги фожиали воқеалар сақланган, лекин қадимги қабила ҳаёти ва унинг урф-одатларини акс эттирган белгилар француз рицарь расм-русмлари билан алмаштирилган. Асарда инсоний муҳаббат ва бошқа дунёвий ҳодисалар тасвирига алоҳида диққат қилиниши унинг қимматини янада оширган. Тристан ва Изольда ҳақидаги эски ривоятларда улар ўртасидаги ишқ сеҳргарлик ва «иблисона» шарбатнинг оқибати деб талқин этилса, куртуаз-рицарь адабиёти принципларига мослаб яратилган сўнгги асарларда севги шарбатининг қиммати анча пасайтирилган ва муҳаббат инсоннинг табиий ҳис-туйғулари натижаси сифатида кўрсатилган. Бундан ташқари, асарда Тристаннинг севгиси билан унинг вассаллик бурчи, улуғвор инсоний ҳислари билан феодал жамияти тартиблари ўртасидаги зиддиятлар ҳам яхши акс эттирилган. Бу ҳол Тристаннинг қирол Маркка унаштирилган қизни севиб, қонун доирасидан четга чиққани ва шу билан Маркни ҳақорат қилганини эътироф этиб қаттиқ азоб чекишида кўринади. Романда саҳоватли деб тасвирланган Марк ҳам феодал-рицарь одатлари тазйиқи остида қолади. Сарой аҳли қиролни уйланишга мажбур этади, сўнгра уни яна Тристанга қарши қўяди. Аслини олганда, Марк Изольдага уйланишни хоҳламайди, Тристандан ҳам рашк қилмайди. Бироқ саройдаги юқори табақа вакиллари ўз манфаатларини кўзлаб унга қарши исён қилиш билан қиролни қўрқитадилар.


Романда ижобий қаҳрамонлар характери билан ўша давр ўртасидаги зиддиятларни ёритишга алоҳида эътибор берилган. Масалан, автор Тристаннинг ўз «гуноҳи» учун қайғуришини кўрсатиш билан ўша жамият хулқ-атворини истар-истамас маъқулланди. Изольда билан Тристан ўртасидаги муҳаббатни бир бахтсизлик деб атаб, айбни «севги шарбати»га қўяди. Лекин шундай бўлса ҳам, уларнинг муҳаббатига хайрихоҳлик билдиради. Севишганларнинг фожиали ўлимини кўрсатиш орқали феодал-рицарь жамиятининг ярамас томонларини фош этади. Қаҳрамонларда туғилган оташин ишқ кўҳна дунё урф-одатларидан устун чиқади. Шу сабабли бу ёшлар феодал олами эътиқодларини ҳам, католик дини ақидаларини ҳам рад этиб, бир-бирларига содиқ қолиб ҳалок бўладилар.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish