О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet32/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Дитрих Бернский ҳақида қисса. Дитрих Бернский ҳақидаги поэма ўрта аср немис қаҳрамонлик эпосининг ажойиб намунаси ҳисобланади.
Дитрих Бернскийнинг қувилиши ва қайтиши ҳақидаги ҳикоялар «Дитрихнинг қочиши», «Равенна жанги» (XИИИ аср) каби поэмаларга сюжет бўлган. Поэмаларда Одоакр ўрнига Дитрихнинг тоғаси деб кўрсатилган Эрменрих (Эрманарих) тилга олинади. Эрменрих ёвуз ният билан ўз яқинларини ўлдиради, Дитрихнинг мол-мулкини тортиб олади. Унга итоат қилмаган шаҳарларнинг аҳолисини ёппасига қириб ташлайди. Қувилган Дитрих гуннлар қироли Этцель саройидан бошпана топиб, унинг ёрдами билан босқинчиларга қарши кураш олиб боради. Асарда Дитрих сахий, олижаноб, баҳодир сифатида тасвирланса, Эрменрих золим ҳукмрон, Дитрихнинг дружиначиси Витега эса «Нибелунглар ҳақида қўшиқ»даги Хаген сингари қаҳрамон-жиноятчи қиёфасида берилади. Витега хоинлик қилиб, Эрменрих томонига ўтиб кетади ва Этцелнинг гуноҳсиз ёш ўғилларини ваҳшийларча ўлдиради. Лекин бу қабиҳ жинояти учун жазодан қочиб қутулолмайди. Дитрихнинг Эрменрих зулмига қарши кураши ғалаба билан тугайди.
Дитрих ҳақидаги поэмалар қаҳрамоннинг поэтик биографиясини яратишда маълум даражада хизмат қилади. Ўрта аср эпосида Дитрихнинг ҳаёт йўли ўзининг тугалланган бадиий ифодасини топмаса ҳам, лекин у тўғрида бир неча эпик сюжет мавжудлиги зулмга қарши курашувчи қаҳрамоннинг халқ оммаси ўртасида кенг шуҳрат қозонганига далилдир.
«Равенна жанги» (XИИИ аср ўрталари)да Дитрих Равенна шаҳрини ишғол қилади. Эрменрих эса аскар ва яқин кишиларини ташлаб, Равеннадан қочади. «Гулбоғ» (XИИИ аср) поэмасида Дитрих яна ҳам мақталади. У немис эпосининг машҳур паҳлавони Зигфрид билан таққосланади. Гунтер Геронт, Хаген, Зигфрид ва бошқалар Кримхильда боғини қўриқлайдилар. Дитрихнинг шуҳратини эшитган малика уни саройга таклиф қилади. Қаҳрамонлар ўртасида куч синаш мусобақаси бошланганда, Дитрих паҳлавонлари устун чиқади, унинг ўзи эса ҳатто Зигфридни ҳам енгади, деб кўрсатилади.
Поэмаларда тасвирланишича, Дитрих ва Хильдебрант рицарлик қонун-қоидаларини тан олмайдилар. Рицарлар маликаларга сиғинишни масхара қиладилар. Кекса Хильдебрант душманини енганидан кейин Кримхильданинг қўлини ўпишдан бош тортади, бу нарса ўзининг азиз хотинига содиқ эканини билдиради.
Поэманинг қаҳрамонлари мард, содда, одамлар сифатида тасвирланади. Бош қаҳрамон Дитрих бекорга қон тўкишни истамайди. У адолат билан иш кўради, зарурият туғилгандагина куч ишлатади. «Нибелунглар ҳақида қўшиқ», «Гудруна»да куртуаз-сарой адабиёти услуби сезилиб туради. Дитрих ҳақидаги поэмалар («Дитрихнинг қочиши», «Равенна жанги», «Гулбоғ»)да эса аристократик тенденцияга қарши халқчиллик ғоялари кучлироқдир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish