О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet146/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

БУАЛО (1636-1711)
Буало – назариётчи. Поэзия санаъти. Классицизм адабий услубининг йирик назариячиси шоир Буало Парижда буржуа-чиновник оиласида туғилди. У диний ақидалар ва ҳуқуқшуносликни ўрганди, сўнгра адвокат бўлиб, ишлайди. Сатиралар ёзиб шуҳрат қозонгач, Буало бутунлай адабиёт билан шуғулланади. 1973 йилда Людовик XИВ Буалони сарой тарихчиси қилиб тайинлайди. 1684 йилда Буало француз академиясига аъзо бўлиб сайланади. Адабий фаолиятининг дастлабки босқичида ёзган сатираларида шоир қонунчи лўттибозлар, мунофиқ тақводорлар, кеккайган дворянлар ва бойликка ҳирс қўйган кишиларни қаттиқ қоралайди. Буало сатиралардан ташқари, номалар, эпиграммалар ҳам ёзади. «Роман қаҳрамонлари» номли пародияли диалогида (1664) шоир феодал ўзбошимчалиги билан боғланган XВИИ аср аристократ – прециоз адабиётини қаттиқ танқид қилади.
Буалонинг муҳим асари «Поэзня санъати» номли дидактик поэмасидир, шоир бу асарида классицизм адабий услубининг қоидаларини асослаб берди. Буало Декартнинг фалсафий методини бадиий адабиётга татбиқ қилди. Классицистлар эстетикаси учун характерли нарса ақл-идрокка таянишдир. Буалонинг фикрича, ақл-идрок саньатнинг олий мақсади бўлган гўзалликни яратади. Ақл-идрок воситаси билан Буало антик жамиятда яратилган, гўё ҳамма давр учун бир хил қимматга эга бўлган, лекин ўрта асрларда йўқолиб кетган ва энди фақат юқори гуруҳларга маълум бўлган олий бадиий дидни тушунади. Унинг шаҳар ва саройни ўрганингиз, деган шиори шундан келиб чиқади. Буало сарой доирасидаги кишилар талабига жавоб берадиган асар ёзишга чақиради. У абсолютизм ғояларининг маддоҳи эди. Шунинг учун ҳам ҳамма «тубан», «қўпол» нарсаларни рад этган Буало халқ ва унинг оддий турмушини акс эттирган Мольерни қоралайди.
Классицизм адабиёти антик маданиятга эргашишдан келиб чиқди. Уйғониш даврида грек ва Рим санъатини ўрганиш ўрта аср диний-аскетик дунёқарашига норозилик билдириш учун керак эди. Бироқ бу воқеа XВИИ асрда Францияда ўзига хос шакл ва маънавий мазмун касб этади. Улар антик ёзувчилар асарларини ўша давр ҳаётини реалистик тасвирлашда намуна бўладиган бир ижод деб эмас, балки конкрет тарихий шароитга боғлиқ бўлмаган мавҳум гўзаллик идеали намунаси деб қабул қиладилар. Классицизм вакиллари учун ўз даври кишилари турмушини ўрганишнинг зарурияти йўқ, антик адабиёт классиклари яратган образлар, улар тасвирлаган характерлар ва қадимги адабиётни ўрганиш ва унга тақлид қилиш етарлидир. Чунки типлар, уларнинг тушунишича, мангу ва ўзгармасдир. Шу сабабли классицизм асосчилари бадиий ижод нормалари, унинг ўзгармас ва мутлақ қонунларини белгилашга ҳаракат қиладилар. Санъатни қатъий қоида ва қолипга соладилар. Классицизм назарияси олимларнинг мавҳум ақлий мулоҳазаларидан келиб чиққан бўлса ҳам, лекин уларнинг антик санъаткорларнинг адабий тажриба ва методларини ўрганишга интилишлари ўша давр учун, шубҳасиз, ижобий ҳол эди. Лекин улар Аристотелнинг антик адабиётни якунлаб берган ва асосий белгилари билан материалистик бўлган эстетикасини тушуниб етмадилар, унга формал тақлид қилдилар. Шунинг учун ҳам классицизм ёзувчилари яратган образлардаги мавҳумийлик ва схематизм адабиётнинг кенг реалистик йўлда ривожланишига йўл бермас эди. Буало эстетикасидаги реалистик тенденциянинг чегараланганлиги ана шундан келиб чиқади.
Пушкин «Халқ драмаси ҳақида» мақоласида классицизм адабиёти пайдо бўлгандан бошлаб халқ (Шекспир) трагедияси билан сарой (Расин) трагедияси ўртасидаги катта фарқни кўрсатиб ўтган эди. Бу фарқ шундан иборат эдики, халқ трагедияси ижодчиси ўз томошабинларига нисбатан анча маълумотли эди, шунинг учун катта жасорат ва кўтаринки руҳ билан улар талабига жавоб берадиган эркин асарлар ярата билди. Саройда эса ёзувчи ўзини томошабиндан тубан деб ҳис қилади, у «баланд мартабали» кишилар дидига ёқиш учун ўз эркинлигидан кечади, уларии ранжитиб қўймасликка интилади, натижада истар-истамас сунъийликка берилади, реалистик тасвир ўрнини схематизм эгаллайди. Сарой трагедиялари тилидаги дабдабалилик сарой аҳлига ёқишга уринишдан келиб чиққандир.
Бироқ XВИИ аср француз адабиётининг илғор ёзувчилари (Мольер, Лафонтен) классицизмнинг қотиб қолган қоидалари доирасидан четга чиқиб, йирик реалистик асарлар яратишга эришадилар.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish