О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet132/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Драмадаги асосий образлар. Драманинг қаҳрамонлари алоҳида шахслар эмас, балки бутун Қўзибулоқ қишлоғининг аҳолисидир. Аҳил меҳнаткаш деҳқонлар оммасининг характерли хусусиятлари одамийлик, мардлик, соф кўнгиллилик, вафодорлик бўлиб, бундай олижаноб туйғулар командор ва унинг малайларига бутунлай ётдир. Командор – инсонийлик қиёфасини йўқотган типик феодал. Ёвузлик, тамагирлик, айш-ишрат қилиш, ўз манфаатини халқ ва давлат манфаатларидан устун қўйиш каби ярамас хусусиятлар унга хосдир.
Қаҳрамонларнинг умумий белгиларидан ташқари, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос индивидуал хусусият ва одатлари ҳам бор. Севишганлар Фрондосо ва Лауренсия оғир қийинчиликларни енгишга қобилиятли, жасур ва бир-бирига вафодордир, улар ўз бахтларини золимга қарши кураш ғояси билан боғлайдилар. Қизнинг отаси оқсоқол Эстебан ва Фрондосонинг отаси деҳқон Хуан Рижий содда ва мўмин кишилардан золимга қарши бош кўтариб чиққан актив курашчиларга айланадилар.
Батрак Менго ҳам ўзига хос типдир. Севгани (Хасинта) туфайли командордан кўп жабр кўрган бу йигит эҳтиёткорлик билан иш тутади. Ҳокимга қарши кескин ҳаракат этмасликка ундайди. Бироқ командор зулмига чидаб туриш мумкин бўлмай қолган вақтда, у энди тўғридан-тўғри халқни қўзғалиб чиқиш ва золимни йўқ қилишга чақиради. Энг оғир дақиқаларда ҳам Менго ўз қизиқчилиги билан ажралиб туради. Тергов вақтидаги унинг ҳаракати кишида гоҳо ташвиш, гоҳо кулги туғдирса ҳам, лекин судьянинг «уни ким ўлдирди?»- деб берган сўроғига Менго: «Фуентус Овехунский», яъни «Қўзибулоқ» деҳқонлари ўлдирди,- деб қатъий жавоб беради.
Лопенинг новаторлиги ва халққа яқинлиги шундаки, унинг яратган қаҳрамонлари меҳнаткаш омма – эркак ва аёл, ёш ва кексалар – ҳаммасининг ягона мақсади зулмдан қутулиш ва мустақил яшашдир. Бунга эришиш йўли – қўзғолондир. Меҳнаткаш омма феодал ўзбошимчалигига қарши курашда қироллик ҳукуматидан мадад кутади, лекин ёзувчи деҳқонларнинг бу орзулари реал эмаслигини таъкидлайди. Қиролнинг ўлдирилган командор ўрнига янги ва яна ҳам қаттиқ қўл ҳоким юбориш ҳақидаги сўзи бунга яхши далил бўлади.
Асардаги деҳқонлар ўз инсоний фазилатларини, ор-номусларинн сақлай олишлари билан феодал аристократиядан ҳар томонлама устун турадилар. Сарой адабиётида халқ тубан, «кулгили» воқеаларни ифодалашдагина тилга олинса, Лопе халқни ҳақиқий қаҳрамонлар даражасига кўтаради, ўз мустақилликлари учун ҳаёт-мамот кураши олиб борган деҳқонларнинг кучи ва қудратига муносиб баҳо беради.
«Қўзибулоқ» Лопе де Веганинг халқ қўзғолонини ҳаққоний акс эттирган, демократик руҳ билан суғорилган, бадиий пухта ишланган драмасидир. Лопе де Вега бу асарда жуда катта жасорат ва ишонч билан халқ қудрати ҳар қандай зулм-заҳмат, қуллик занжирларини яксон этишга ва ўз мустақиллигини сақлаб қолишга қодир эканини типик образ ва реалистик манзараларда гавдалантирди. Пьесанинг шу давргача ўз қимматини йўқотмай келишининг боиси ҳам мана шунда.
Лопе де Вега Испанияда абсолют ҳокимият кризиси ва феодал-католик реакцияси кучайган даврда яшаб ижод этди. Улуғ мутафаккир Лопе шу тушкунлик муҳитининг тўсиқларини ёриб ўтиб, ҳақиқат йўлини излади, зулм ва адолатсизликларга қарши гуманистик ғояларни катта жасорат билан ҳимоя қилди. Халқнинг ўз тақдирини ўз қўлига олиши, ўз мустақиллиги учун кураши ҳақидаги темани акс эттириши унинг ижодининг демократик характерини белгилаб беради. Шу сабабли Лопенинг жанговар руҳдаги нодир асарлари Испанияда ҳукмрон реакцион доиралар таъкибига учрайди.
Лопе де Вега драматургиясига қизиқиш Россияда XВИИИ асрнинг 30-40-йилларидан бошланди. Сумароков унинг ижодини юксак баҳолаб уни инглиз ёзувчилари Шекспир, Мильтон, итальян ёзувчилари Тассо ва Ариосто билан бир қаторга қўйди. XИX аср бошларида испан адабиёти ва театрини ўрганиш яна кучаяди. Пушкин «Адабиётнинг халқчиллиги ҳақида» (1825) номли мақоласида Лопе де Вегани халқ орзуларининг ифодачиси деб баҳолади. В.Г.Белинский испан драмаси Лопе де Вега ва Кальдерон каби ёзувчилар билан ҳақли равишда фахрланишини таъкидлаб ўтади.
XИX асрнинг 40-йилларидан бошлаб буюк драматургнинг пьесаларини рус тилига таржима қилиш кучаяди. 1870-1880 йилларда «Фуенте Овехуна», («Қўзибулоқ»), «Севилия юлдузи» пьесаларининг саҳналаштирилиши маданий ҳаётда катта воқеа бўлди. Кейинчалик «Ит ўт емас, бировга ҳам бермас» («Бахил»), «Фенисанинг нолалари» пьесалари ҳам рус саҳнасида намойиш этилди. Чор цензураси ёзувчининг энг яхши пьесаларини кўрсатишни тақиқлаб қўйган эди. Фақат Октябрь социалистик революциясигина Лопе де Вега асарларини кенг миқёсда оммалаштириш учун ҳамма имкониятларни яратиб берди. Унинг «Валенсия беваси», «Севилия юлдузи», «Ит ўт емас, бировга ҳам бермас», «Рақс муаллими» сингари 30 дан ортиқ драма ва комедиялари фақат рус тилидагина эмас, балки украин, белорус, арман, грузин, озарбайжон, татар, ўзбек ва бошқа тилларда ҳам саҳнада кўрсатилди. Совет саҳнаси усталари испан драматурги яратган ажойиб пьесаларнинг чуқур гуманистик мазмуни ва бадиий хусусиятларини очиб беришда катта маҳорат кўрсатдилар.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish