О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet131/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Драмадаги ёндош воқеалар. Драмада марказий сюжет чизиғига ёндош давом этган уч воқеа: қироллик ҳокимияти билан фитначи феодаллар ўртасидаги кураш, эзилган омманинг золимларга қарши қўзғолони ва, ниҳоят, Фрондосо билан Лауренсия ўртасидаги севги муносабатлари ифодаланади.
Ёзувчи арагонлик Фердинанд ва кастилиялик Изабелла ўртасидаги иттифоқ (никоҳ) орқали мамлакатнинг бирлигини юзага келтириш ва уни араблардан озод этиш йўлида қўйилган дастлабки қадамни тасвирлайди. Шунинг учун қироллик давлати мамлакатда Португалия ҳукмронлигини ўрнатиш учун ёрдам берган Калатрава орденига қарши кураш олиб боради. Бу курашда деҳқонлар қироллик ҳукуматига хайрихоҳлик билдирадилар, чунки ундан ёрдам кутар эдилар. Командор эса ўзининг шахсий манфаатини ватан манфаатидан юқори қўйган, Кастилия тахтига бошқа даъвогарни ўтказиш билан мамлакат бирлигини мустаҳкамлашга путур етказувчи реакцион куч вакили сифатида қораланади.
Пьесада драматик конфликтни ташкил этган асосий воқеа халқ қўзғолонидир. Асарда қўзғолон – эзилган халқнинг ўз ҳуқуқларини поймол этилиши ва ҳақоратланишига қарши кўрган бирдан-бир ҳаққоний тадбири тарзида тасвирланади. Командор қишлоқ аҳолиси билан сурбетларча муносабатда бўлади, кексаларни хўрлайди, қизларнинг севгисини ҳақорат қилади.
Бу «олий табақа»нинг хулқ-атвори ҳар қадамда кишида нафрат уйғотади. Халқда туғилган норозилик қўзғолонга айланиб, командорнинг тақдирини ҳал этади. Адолат ўрнатилишини истаган халқ қиролга ёрдам сўраб мурожаат қилса ҳам, бироқ ундан мадад олмайди. Деҳқонлар оммасидаги эзгу истаклар феодал ҳукмронлиги шароитида амалга ошмаслиги асарда ўзининг тўла ифодасини топган.
Драмадаги учинчи воқеа – икки ёшнинг севгиси тарихига оид эпизоддир, у пьесадаги асосий масала – феодал ўзбошимчаликларга қарши кураш масаласи билан бевосита боғлиқ равишда ёритилади. Чунки командор зулм ўтказаётган бир вазиятда, Фрондосо билан Лауренсиянинг бахтли турмуш кечиришлари мумкин эмас эди. Фрондосо севгилисининг таҳқирланишига йўл қўймай, ўз синьори командорга қарши дадиллик билан қўл кўтаради. Қизнинг йигитга муҳаббати ана шундай қаттиқ кураш жараёнида туғилади ва тобланади. Командорнинг тўй маросими вақтида пайдо бўлиб, тўйни тўхтатиши, Фрондосони қамаб, қизни зўрлаб олиб кетиши сингари воқеалар қишлоқни ларзага солади. Азоб чеккан ва лекин тиз чўкмаган Лауренсиянинг аччиқ киноялари золимга қарши бутун қишлоқни оёққа турғизади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish