O ’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi abdulla qodiriy nomidagi jizzax davlat pedagogika instituti ekologiya va hayot xavfsizligi kafedrasi


Ўқувчиларининг таҳминий кун тартиби



Download 9,5 Mb.
bet54/64
Sana02.04.2022
Hajmi9,5 Mb.
#525026
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64
Bog'liq
Yoshlar fiziologiyas

Ўқувчиларининг таҳминий кун тартиби



Кун тартибининг таркибий қисмлари

14-синф (вақти)

5-7- синф (вақти)

8-11-синф (вақти)

Эрталабки уйқудан туриш.

7. 00

7. 00

7. 00

Эрталабки бадантарбия, чиниқиш муолажалари (артиниш, душ) ўрин йиғиш,ювиниш

7. 30 гача

7. 30 гача

7. 30 гача

Эрталабки нонушта

7. 50 гача

7. 50 гача

7. 50 гача

Мактабга йўл олиш

8. 20 гача

8. 20 гача

8. 20 гача

Мактабдаги дарслар

8.30-12.30

8.30-14. 00

8.30-14.00

Мактабдан қайтиш ёки сайр қилиш

13. 00 гача

14.30гача

15 гача

Тушлик

13. 30

14. 30

15. 30

Дам олиш (7 ёшли болалар учун уйқу) очиқ ҳавода сайр, ҳаракатли ўйинлар

14.30 гача

15.00гача

16. 00 ача

Уй вазифаларини тайёрлаш

16. 00 гача

16.00гача

17.00 гача

Очиқ ҳаводаги сайрлар ва ўйинлар

17. 30 гача

19.00гача

20. 00гача

Уй вазифаларини тайёрлаш

19. 00 гача

20.00гача

21.00 гача

Кечки овқат, эркин машғулотлар (китоб ўқиш, уй ишларига ёрдам бериш, мусиқа эшитиш)

20. 00 гача

21. 00 гача

21. 30 гача

Уйқуга тавёрланиш ва хонани шамоллатиш

20. 30

21. 30

22. 00 гача

Тунги уйқу

21. 00

22. 00

22. 30

Баъзи йирик мактабларда соғлиги заифлашган болалар учун махсус “соғломлаштириш синфи” ташкил қилиниб, бир хил синф ўқувчиларини шу синфга тўплаб ўқитилади, улар учун енгиллаштирилган махсус кун тартиби тузилади.


Назорат саволлари.
1. Соғлом болалар билан бирга саломатлиги заифлашган болаларнинг кун тартиби қандай бўлиши лозим?
2. Гигиена талабига асосан тузилган кун тартиби натижасида нималарга эришиш мумкин?
3. Кимлар учун енгиллаштирилган махсус кун тартиби тузилади?
4. Ўқитувчи болага уй вазифасини бераётганда нимага эътибор бериши керак?
Топшириқлар

  1. Юқори синф ўқувчиларини кун тартибини жадвал асосида тузинг.






Фаолият тури

Вақт оралиғи

1

Уйғониш




2

Бадантарбия




3

Нонушта




4

Мактабдаги дарс




5

Катта танаффус. Тушлик




6

Иккинчи тушлик




7

Уй юмушлари (эркин жисмоний фаолият)




8

Уйга вазифа




9

Кечки овқат




10

Маданий ҳордиқ




11

Уйга вазифа




12

Кечки сайр




13

Ухлаш




2. Тузган кун тартибингизни илмий асослаб беринг. ____________


_________________________________________________________
_________________________________________________________
3. Ўзингизни кун тартибингизни жадвалга ёзинг.



Фаолият тури

Вақт оралиғи

1







2







3







4







5







6







7







8







9







10







11







12







13







15







16







17







18







4. Кун тартибингиз тўғри ёки нотўғри тузилганлигини изоҳланг:
_________________________________________________________
_________________________________________________________
_________________________________________________________


11 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Олий нерв фаолияти типини аниқлаш

Ишдан мақсад: ўқувчилар темпраментини Г.Ю.Айзенк тести орқали аниқлаш ва уларга индивидуал ёндашиш кўникмаларини ҳосил қилиш.
Ўқув жиҳозлари: Г.Ю.Айзенк тести, олий нерв фаолияти – темпераментлар ҳақидаги маълумотлар.
Назарий қисм:
Сангвиник: Бўлар - бўлмас нарсаларга қаттиқ хахолаб кулаверади. Муҳим бўлмаган факт қаттиқ жаҳлини чиқаради. Тетик ва зўр қўзғалиш билан жавоб беради. Диққатини тез бир жойга тўплайди. Активлиги юксак, жуда ғайратли ва ишчан, толиқмасдан узоқ вақт ишлаши мумкин, янги ишларга ғайрат билан киришади. Уни интизомга чақириш осон. У ўз ҳиссиётларини ихтиёрсиз ҳаракатларини тез ушлаб қола олади. Нутқи тез, янги ишга тезлик билан киришади. Ақли тез ишлайди, топқир. Ҳиссиётлари, кайфиятлари, қизиқишлари ва интилишлари жуда ўзгарувчан. Янги шароитга осонлик билан ўрганади. Бир ишдан иккинчи ишга тез кўча олади. экстровертлик хусусиятига эга.
Холерик: Ўзини ушлай олмайдиган, бетоқат, беҳаловат, серзарда, жиззаки. Инсонлар билан муносабатда кескин ва шартаки. Муаммони эчимини топа оладиган, бир маромда ишламайдиган, таваккалчи. Зўр қатийликка эга, диққатини кўчиришда қийинчиликка учрайди. Психик темпи тез. Бир ишни бошласа охирига этказади, аммо унга қизиқса.
Флегматик: Ҳиссий қўзгалувчанлиги оз, кулдириш, жаҳлини чиқариш, кайфиятини бузиш қийин. Катта кўнгилсиз ҳодиса юз берганда ҳам осойишталигини бузмайди. Имо-ишоралари оз, ғайрати, ишчанлиги, чидамлилиги, матонати, ўзини тута билиши билан ажралиб туради. Фаоллиги, ҳаракатларининг темпи ва нутқининг темпи суст, ифодасиз. Диққатини секинлик билан тўплайди. Диққатини қийинчилик билан кўчиради. Янги шароитга қийинчилик билан мослашади. Интроверт.
Меланхолик: Арзимаган сабабга кўра, кўзларидан ёш оқиб кетаверади. Ниҳоятда аразчан, секин йиғлайди. Самимий, жуда оз кулади, фаоллиги суст. Ўзига ишонмайди, тортинчоқ, озгина қийинчилик туғиладиган бўлса, қўлини ювиб қўлтиғига уриб қўя қолади. Ғайрациз қатий эмас. Диққати тез чалғийди, барқарор эмас. Психик темпи суст. Интровертлик хусусиятига эга.


Темпераментларни аниқлаш бўйича Г.Ю.Айзенк тести.
Сизга 57 та саволдан иборат тест таклиф қилинади. Сиз ушбу саволларга фақат «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб беришингиз лозим. Саволларнинг «яхши» ёки «ёмони» йўқ. Шунинг учун кўп ўйламасдан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Жавоб бериш жараёнини тезроқ ва осонроқ амалга ошириш учун «Ҳа» жавобига «+» плюс белгисини, «Йўқ» жавобига «–» минус белгисини қўйишингиз мумкин.
1. Сизда тез-тез янгидан-янги таассуротларни ҳис қилишга мойиллик вужудга келиб турадими?
2. Сиз тез-тез, сизни тушунадиган, керакли пайтда далда берадиган дўстларга муҳтожлик сезасизми?
3. Сиз беғам кишимисиз?
4. Сизда ўзгаларга «йўқ» деб жавоб қайтариш қийин кечади. Шу тўғрими?
5. Сиз бирор бир ишни амалга оширишдан олдин узоқ вақт ўйланасизми?
6. Бирор-бир ишни бажаришга ваъда берган бўлсангиз, бу сизга қулай ёки ноқулай бўлишига қарамасдан ҳамма вақт ҳам ваъдангизни бажарасизми?
7. Сизда тез-тез кайфият тушиб кетиши ёки кўтарилиши ҳоллари бўлиб турадими?
8. Одатда сиз ўйламасдан бирор-бир ишни қилиб ёки бирор-бир гапни айтиб юборасизми?
9. Баъзида сиз ҳеч қандай сабабсиз ўзингизни дунёдаги бахтсиз кишилардан бири деб ҳисоблайсиз. Шу тўғрими?
10. Сиз баҳсда ютиб чиқиш учун ҳеч нарсадан қайтмайсиз. Шу тўғрими?
11. Сизда чиройли, келишган эркак (аёл) билан суҳбатлашишга тўғри келса, ўзингизда қандайдир ноқулайлик ҳиссини сезасизми?
12. Сиз баъзан ўзингизни бошқара олмайдиган даражада жахлингиз чиқиш ҳоллари бўлиб турадими?
13. Сизда бир лаҳзалик кайфият таъсирида ҳатти-ҳаракатни амалга ошириш ҳоллари бўлиб турадими?
14. Сизда тез-тез шу ишни қилмаслик керак эди ёки шу гапни гапирмаслик керак эди, -деган хавотирланиш ҳоллари бўлиб турадими?
15. Одамлар билан суҳбатлашиб ўтиришдан кўра китоб ўқишни маъқул кўрасиз. Шй тўғрими?
16. Сизни хафа қилиш осонми?
17. Сиз турли давраларда (компанияларда) бўлишни ёқтирасизми?
18. Сизда ўзгалардан яширмоқчи бўлган ўй, фикрлар бўлиб турадими?
19. Сизда баъзан ишга бўлган кучли иштиёқ бирдан дангасалик ҳолати билан алмашиш ҳоллари бўлиб турадими?
20. Сиз тор доирада фақат ўзингизга яхши таниш бўлган дўстларингиз бўлишини маъқул кўрасизми?
21. Сиз тез-тез ҳаёл суриб турасизми?
22. Агар сизга бақиришса, сиз шу заҳоти жавоб қайтарасизми?
23. Сизни тез-тез айбдорлик ҳисси безовта қилиб турадими?
24. Сизнинг ҳамма одатларингиз яхши ва ёқимлими?
25. Сиз давраларда ўзингизни эркин тутиб, қувноқ ўтира олиш қобилиятига эгамисиз?
26. Сиз ўзингизни таъсирчан ва ҳиссиётга берилувчан киши деб ҳисоблайсизми?
27. Ўзгалар сизни доимо тетик ва қувноқ киши деб ҳисоблашадими?
28. Сиз бирор бир муҳим ишни амалга оширгандан сўнг, бу ишни янада яхшироқ қилиш мумкин эди, -деган безовталик ҳиссини сезасизми?
29. Сиз ўзга кишилар даврасида кўпроқ жим ўтирасизми?
30. Сиз баъзан ғийбат ҳам қилиб турасизми?
31. Сизда баъзан миянгизга келган ҳар хил ўй-фикрлар туфайли ухлай олмаслик ҳоллари бўлиб турадими?
32. Агар бирор нарсани билмоқчи бўлсангиз, Сизга одамлардан сўраб- билишдан кўра китобдан ўқиб билиш осонроқ, -шу тўғрими?
33. Сизда жисмоний иш билан шуғулланмаган пайтингизда ҳам юрагингизнинг тез-тез уриш ҳоллари бўлиб турадими?
34. Сизга диққатни ва фикрни бир жойга тўплаб, узоқ вақт ўтириб бажарадиган ишлар ёқадими?
35. Сизда ҳаяжондан қўл ва оёқнинг қалтираш ҳоллари бўлиб турадими?
36. Агар текширувчи йўқлигини аниқ билсангиз, юкингиз учун транспортга пул тўлармидингиз?
37. Сизга бир-бирининг устидан ҳазиллашиб юрадиган давраларда бўлиш ёқадими?
38. Сиз сержаҳлмисиз?
39. Сизга тез активлик кўрсатишни талаб қиладиган ишларни бажариш ёқадими?
40. Сизда келгусида бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларни ўйлаш туфайли қандайдир безовталик ҳоллари бўлиб турадими?
41. Одатда сиз секин ва шошмасдан юрасизми?
42. Сиз қачондир ишга ёки учрашувга кеч қолганмисиз?
43. Сиз тез-тез даҳшатли тушлар кўриб турасизми?
44. Айтишларича, сиз инсонлар билан суҳбатлашишни жуда яхши кўрганлигингиз туфайли, нотаниш кишилар билан ҳам бундай имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилар экансиз. Шу тўғрими?
45. Сизни қандайдир жисмоний оғриқлар безовта қилиб турадими?
46. Агар сизни ўзга кишилар билан суҳбатлашиш имкониятидан маҳрум қилишса, сиз ўзингизни бахциз киши деб ҳисоблармидингиз?
47. Сиз ўзингизни асабий киши деб ҳисоблайсизми?
48. Танишларингиз ичида сизга яққол ёқмайдигани борми?
49. Сиз ўзингизга ўзига ишонган инсонга қарагандек қарай оласизми?
50. Агар кишилар сизнинг шахсий ёки ишдаги камчиликларингизни кўрсатишса сиз тез ҳафа бўласизми?
51.Сиз турли кечаларда қатнашган билан ҳақиқий қониқиш хиссини олиб бўлмайди, деб ҳисоблайсизми?
52. Сизни тез-тез «Мен ўзгаларчалик эмасман» деган туйғу безозта қилиб турадими?
53. Сизда зерикарли даврага жонланиш кирита олиш қобилияти борми?
54. Сиз баъзан ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида ҳам гапирасизми?
55. Сиз ўз соғлигингиз тўғрисида қайғурасизми?
56. Сиз ўзгалар устидан ҳазиллашишни ёқтирасизми?
57. Сизда уйқусизликдан азоб чекиш ҳоллари бўлиб турадими?



Download 9,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish