O. X. Xamidov universitet rektori, rais



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

Ишонтириш бошланғич синф ўқувчиларининг онгига қаратилган бўлиб, бўлажак 
ўқитувчи фикр мулоҳазаларини таъсирчан нутқ орқали ўқувчига етказишни, ўз навбатида у 
ўқитувчининг фикрини идрок қилиш асосида тушуниши ва унинг розилик аломатларини ўқитувчи 
билиши зарур. Ишонтириш ўқитувчининг касб фаолиятига тааллуқли бўлган мафкуравий ишида 
асосий таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб, таълим-тарбия жараѐнида ишлатиладиган муҳим 
усуллардан бири ҳисобланади. Бошланғич синф ўқувчиси онгига таъсир кўрсатиш билан боғлиқ 
бўлган ишонтириш усули ўқитувчидан далиллар келтиришни, исботлашни, мантиқни талаб 
қилади. Айниқса ўқитувчи билан ўқувчилар орасида ўрганилаѐтган мавзуга тааллуқли 
муқобиллик мавжуд бўлганда, фикрлар курашига таяниш самарали бўлади.
Ишонтириш тарбияланувчининг онгига таъсир қилиб ижобий натижалар бериши учун, 
ўқитувчининг ҳис-туйғуси, нутқи ва ишонтира олиш санъати муҳим аҳамият касб этади. У 
педагогик таъсир кўрсатиш усули сифатида дарсларда янги мавзуни тушунтиришда, 
ўқув─тарбиявий соатларда, турли учрашувлар ва ижодий суҳбатларда мунозаралар шаклида 
қўлланилади. Тарбиявий тадбирларда ишонтириш усули синф жамоаси билан ҳамда алоҳида 
ўқувчи билан индивидуал суҳбатлар ўтказиш, сиѐсий мавзулардаги дарсларда кенг қўлланилади. 
Ишонтириш усули ѐрдамида ўқувчиларнинг дунѐқараши шакллантирилади. У ўқувчи онгини 
бегона мафкуравий ғоялардан ҳимоя қилади, ишонтириш асосида ўқувчига идеал ва мустақил 
фикр қайта қурилади, уларни баъзи психик таъсирлар туфайли содир бўладиган тушкунлик 
ҳолатидан асрайди, уларда эркинликни ҳамда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстиради, ўзига ва 
келажагига ишончни уйғотади, ўз-ўзини тарбиялашга ундайди.
Таъсир қилиш ўқитувчининг ўзаро фикр алмашиши асосида таъсир кўрсатишнинг 
навбатдаги тури бўлиб, муомаланинг универсал омили ҳисобланади. Ўқитувчиларнинг муомаласи 
ва фаолият жараѐнида тарбияланувчиларга таъсир кўрсатиш воситаси сифатидаги таъсир 
қилишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у ўқувчиларнинг руҳий ҳолатига ва хулқ-
атворига сезиларсиз равишда таъсир кўрсатади. Таъсир қилиш ўқувчи онгига, руҳий ҳолатига 
назоратсиз кириб бориши билан алоҳида аҳамиятга эга, у ўқувчининг фаолиятида, ҳатти-
ҳаракатларида, интилишларида ўқитувчи томонидан йўл-йўриқлар кўрсатиш тарзида амалга 
оширилади. 
Таъсир қилиш – шундай бир психик жараѐнки, ўқувчи ўқитувчининг ѐки бирор шахснинг 
таъсири остида, ўз онгининг етарли назоратисиз воқеликни идрок этади. Агар ўқитувчи бунда 
педагогик маҳоратга, психологик тажриба ва билимга эга бўлмаса, ўқувчи онгига таъсир қила 
олмайди, натижада ўқувчиларнинг ҳурмат эътиборига сазовор бўлмайди. Ўқитувчи ўз 
тарбияланувчилари онгини ташқи муҳитнинг салбий таъсирларидан, синф жамоаси норасмий 
етакчиларининг турли яширин ғояларидан ҳимоя қилишга масъул шахсдир. Таъсир қилишда 
ўқитувчи етакчиликни ўз қўлига киритиш учун: 
─ ўқувчиларни эркин ва мустақил фикрлайдиган шахс бўлиб етишишига масъулиятни 
ҳис қилиш; 
─ ўқувчиларнинг салбий ҳатти ҳаракатлари туфайли содир бўладиган эмоционал ҳис 
туйғуларга берилмаслиги; 
─ ҳар бир ўқувчининг психологик ва руҳий ҳолатини пухта ўрганмасдан унга 
тарбиявий таъсир ўтказмаслиги; 
─ ҳар бир ўқувчига алоҳида шахс сифатида ҳурмат эътибор билан муносабатда 
бўлиши; 
─ синф жамоасининг норасмий етакчини сездирмасдан аниқлаб олиши ва унинг ҳатти 
ҳаракатидан доимо огоҳ бўлиши; 
─ педагогик маҳоратнинг муҳим жиҳатларини узлуксиз ўзида такомиллаштириб 
бориши; 
─ ўйланмай айтилган ҳар бир сўз, ноўрин фикр мулоҳазанинг оқибатини асло тузатиб 
бўлмаслигини доимо ҳис этиши керак.


189 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда ахборот майдонининг ниҳоятда 
кенглиги туфайли ѐш ўқувчилар онги кераксиз ғоя ва мафкурадан мутлақо ҳоли шарт. Бўлажак 
ўқитувчилар ѐш авлодни тарбиялашда таъсир қилишнинг кенг имкониятларини ўз ўрнида қўллай 
олишни билсалар, ѐш ўқувчилар онгини турли кераксиз ғоялардан ҳимоя қила оладилар. 
Унутмаслик керакки, болалар ўзларининг ѐш хусусиятлари туфайли ҳар қандай таъсирга ниҳоятда 
берилувчан бўладилар. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish