O. X. Xamidov universitet rektori, rais


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ГЕНДЕРЛИ ЁНДАШУВ АСОСИДАГИ ЎҚИТИШ



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

  
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ГЕНДЕРЛИ ЁНДАШУВ АСОСИДАГИ ЎҚИТИШ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Холматова З. Т. ФарғонаДУ ўқитувчиси 
Республикамизда амалга оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий 
тараққиѐт таълим тизимининг барча жабҳаларига бевосита таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу 
шароитда замонавий таълим муҳитининг муҳим тавсифи ҳамда шахс имкониятларини 
муваффақиятли амалга оширилишининг шарти сифатида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятига 
алоҳида эътибор қаратган ҳолда модернизациялаш унинг таркибий қисмлари функционал ва 
концептуал муаммолари ечимини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Ижодкор, мустақил фикрловчи шахсларни тарбиялаш вазифалари аввало умумий ўрта 
таълим тизимида амалга оширилади. Бироқ, таълим ва тарбия амалиѐтида ўқувчилар ижодкорлик 
қобилиятларини ривожлантириш таълимий технологияларнинг таркибий қисми сифатида амалга 
оширилмасдан, бу борада функционал ѐндошув устунлик қилмоқда. Баъзи педагоглар ўқув-
ижодий фаолиятга нисбатан ижобий мотивларга эътиборни қаратса, бошқалари интеллектуал 
сифатларни, ўқувчининг мустақил ижодий фаолиятини ташкиллаштиришга асосий эътиборни 
қаратмоқдалар.
Республикамизда қарор топган замонавий шарт-шароитларда таълимий, тарбиявий, 
иқтисодий, ижтимоий ва маданий функцияларни бажармоқда. Ҳозирги кунда жамиятимизда 
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг жадал амалга оширилиши, таълим тизимининг босқичма-
босқич ислоҳ қилиб борилиши – мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида умумэътибофли ва 
маънавий қизиқишига молик жараѐнга айланди. Таълим тизимининг умумий мақсади тенг 
ҳуқуқли ва демократик давлат талабига жавоб берувчи жамият аъзоларини тарбиялаб беришдан 
иборатдир. Демак, касбий фаолиятга педагогик фаоллашув ѐрдамида инсон ҳаѐтига, шахс 
тарбиясига, ижтимоий муносабатлар ривожланишига маълум таъсир кўрсатиш мумкин. Фаол 
ўқитувчи шахсини шакллантииш ижтимоий уйғунлашуви эса таълимни тараққий эттиришнинг 
муҳим омили ҳисобланади. 
Педагогик фаолиятнинг обрў-эътиборини ва ижтимоий мақомини ошириш юзасидан давлат 
сиѐсати рўѐбга чиқарилади. Таълим олувчиларнинг ва педагогларнинг ўқиши, соғлига ва дам 
олиши учун зарур шароитлар яратилади. 
Таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш органлари болалар ҳамда ўқувчи ѐшларнинг 
соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун зарур чораларни кўрадилар. Ўқув-тарбия жараѐнининг 
соғломлаштиришга қаратилган йўналишини рўѐбга чиқариш, соғлом турмуш тарзи нормаларини 
жорий этиш учун шароитлар таъминланади. Таълим олувчиларнинг тиббий-гигиена маданиятини 
ошириш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт бобидаги фаоллигини кучайтириш ҳамда жисмоний 
камолот даражасини ошириш учун ташкилий-услубий ѐндашувлар такомиллаштирилади. Соғлиқ 
ва ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун муносиб муҳит яратилади. 
Таълим жараѐни изчилликда йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтамиз: 
- дунѐда ва ияда алоҳида ўқитишнинг ўтмиш тажрибаси адабиѐтларини ва, шунингдек, 
гендерли ѐндашув асосида кўрилган мактабларнинг, шу жумладан, эркаклар ва аѐллар гиманазия-
ларининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш; 
- Гендерли ѐндашув асосидаги ўқитиш эҳтиѐж мавзусида анкета сўрови, ижтимоий сўров 
ўтказиш; 
- Гендерли ѐндашув асосидаги ўқитиш натижаларидан фойдаланиш; 


187 
- гендерли ѐндашув асосидаги мактабнинг қадриятли ориентациялари, нормалари ва 
мақсадларини муҳокама қилиш ва қабул қилиш; 
- таълим-тарбия жараѐнининг илгариги тизимига, ўқув режаси, дастурларига гендерли 
ѐндашувни амалга оширилишига мувофиқ равишда ўзгаришлар киритиш; 
- мактабни муваффақиятли қуриш учун методик ишланмалар, тавсиялар, жадваллар, 
схемалар яратиш ва таъминларш; 
- ўқитувчилар таркибини қиз болалар ва ўғил болаларнинг психологик ва ѐш 
хусусиятларини ҳисобга олиб ўқитиш, ўсмир болалар ва ўсмир қизларнинг психосексуал 
ривожланиш қонуниятларини эътиборга олиш. 
Тарбиявий тадбирларга асос қилиб, қиз бола шахсиятининг маънавий-аҳлоқий қарор топиши 
олинди. Ўқув фаолиятидаги муваффақиятлар қизлар характеридаги ўзгаришлар янги таълим 
шакли бу ўқитиш сифатининг кўрсаткичи эканлиги тўғрисидаги тахминимизни тасдиқлади. Булар 
жумласига яна ота-оналар, қзларнинг ўзларининг ижобий фикрларини, экпериментал синфларда 
иш олиб бориш ўқитувчиларнинг ўз ишларидан мамнунликларини ҳам кўришимиз лозим. 
Шу билан бирга қиз болаларни дарсдан ташқари вақтда ўқитиш ва тарбиялаш бўйича 
экспериментни амалга ошириш давомида янги муаммолар ҳам юзага келди. У ѐки бу масалаларни 
пухта ишлаб чиқилиши учун қизларда вақтнинг етишмаслиги ўқитиш жараѐнига ьошқача 
ѐндашувларни талаб этади. 
Бир вақтда қизлар синфларидаги иш жинсий тарбиянинг психолого-педагогик аспектларини 
етарлича ѐритмас эди. Бу битта мактаб доирасида умум таълим мактаби шароитларида ўғил 
болалар синфларининг очилишига сабаб бўлади.Ўғил болаларнинг психологик хусусиятларини 
ҳисобга ола биладиган педагогик кадрларни танлаш жараѐни бошланди. Шуни айтиш керакки
мактабларнинг феминланганлиги сабабли мазкур муаммони ҳал этиш қийин бўлди. Мазкур 
масалани муҳокама қилишга ўтишдан олдин, шунга эътиборни қаратамизки, гендерли ѐндашув 
модели, биргаликда ўқитиладиган синфлар билан бир қаторда бир жинсли синфлар ҳам иш олиб 
борадиган ҳозирги замон мактабида амалга оширилади. Бу каби структура болага ва унинг онасига 
таълим муваффақияти, соғлиқни асраш, таълим-тарбия жараѐнидан қониқишни таъминлашга асос 
бўладиган тўғри танлов имконини беради. 
Гендерли ѐндашув асосидаги мактабда тарбиявий ишнинг якуний натижасининг 
кўрсаткичларидан бири ўғил болалар ва қиз болаларда жинсларнинг ўзаро муносабати 
маданиятини шакллантириш, «аѐллик», «эркаклик», олийжанобликни тарбиялашдан иборат 
бўлади.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish