234
–экологик таълим кўпроқ оғзаки ўқитиш усуллари билан амалга оширилиб, ўқувчиларда
табиатни муҳофаза қилиш бўйича назарий билимларни шакллантириш билан чекланмоқда холос,
аксинча ѐшларга ҳаѐтий зарур экологик малакалар ва кўникмалар етарли даражада берилмаяпти.
Ўқувчи-ѐшларда экологик маданиятни шакллантириш аҳѐн-аҳѐнда
тарбиявий тадбирлар
орқали амалга ошириладиган тарбиявий иш эмас. Тадқиқотлар ва педагогик тажриба шуни
кўрсатадики, экологик тарбия ўқувчи-ѐшларда экологик билимлар, табиат оламига қимматли
муносабат, табиат билан оқилона ижобий ҳисса муносабатларда ва унинг ҳозирги ва келажакдаги
ҳолатини яхшилаш бўйича амалий ишлар бажаришга эхтиѐжни таркиб топтирувчи аниқ мақсадга
қаратилган, систематик (изчил) тарбиявий фаолиятдир. Демак, экологик тарбия мақсадли, режали,
батартиб, мунтазам, ижодий, амалий, ҳиссиѐтлар уйғотувчи педагогик фаолият бўлиши керак.
Ҳозиргача мактабларимиз ўқувчиларга экологик тарбия беришнинг илғор ва самарали
шакллари, методлари ва воситалари, мазмунини яратиш ва қўллаш борасида мақтовга
арзигулик
ишларни амалга оширдилар. Аммо, ўқувчилар экологик тарбиясининг ҳозирги ҳолати унга тарбия
жараѐнини технологиялаштириш нуқтаи-назаридан янгича ѐндашишни тақазо этади. Негаки,
экологик тарбиянинг анъанавий услубиятлари таълим ва тарбия соҳасидаги жамиятдаги туб
ўзгаришларга мос янгиланиш талаблари ва имкониятлари доирасида ортда қоляпти.
Экология тарбияга технологик ѐндашиш заруриятини таълимдаги ва тарбиядаги инновацион
жараѐнларнинг ―меваси‖ деб қараш, бизнингча асоссиз бўлур эди. Негаки, анъанавий
экологик
тарбия методикалари алоҳида ўқувчиларнинг ва синф раҳбарларининг ―педагогик санъати ѐки
маҳорати‖ даражаси билан чекланиб, психологик ва педагогик қонуниятлар талабларига ҳар қачон
ҳам жавоб бермас, қатъий белгиланган мақсадлар сари интилишга ҳар доим ҳам имкон беролмас
эди. Агарда экологик тарбия технологиясини методика билан таққосласак, худди ҳозирги замон
агросаноат технологиялари негизида иш юритувчи фермер билан фақат ўз ҳунарини яхши
биладиган деҳқоннинг иш юритишини ўзаро қиѐслашга ўхшатишимиз мумкин.
Анъанавий экологик тарбия методикалари тарбиявий иш мақсади, мазмуни, уни ташкил
этишнинг шакллари, методлари ва воситаларини тарбиявий ишда муваффақиятга эришишини
кафолатловчи қатъий тартибда жой-жойига қўйишга имкон беролмайди. Улар эпизодик тарзда
ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар йиғиндисидан иборатдир. Ўқувчилар атроф-муҳит билан реал
муносабатда (мунтазам) бўлолмайдилар. Тарбия комплекс равишда амалга оширилмайди.
(Масалан, экологик тарбияга ҳаддан зиѐд кўп урғу берилади ѐки аксинча, у тарбиянинг бошқа
йўллари билан етарлича боғланмайди).
Экологик тарбияга технологик ѐндашиш бу йўналишда олиб борилиши керак бўлган
тарбиявий ишда қуйидагича уч даражада ―қандай қилиб?‖ деган саволга жавоб беради:
–тажрибали тарбиячиларнинг ѐшларга насиҳати даражасида;
–тарбиянинг муваффақиятини шартли равишда таъминловчи принциплар даражасида
(―экологик тарбиянинг олтин қоидалари‖);
– экологик тарбия беришнинг типик ҳолатларини ечишнинг алгоритмлари ва тарбиявий
ишнинг умумий шаклларини лойиҳалаштириш даражасида.
Бизнингча, экологик тарбия дарсда ва синфдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг экологик
маданиятини таркиб топтиришни таъминловчи болалар фаолиятининг ҳар хил турлари ва
уларнинг ўзаро ҳамда катталар билан муоммаласидан иборат бўлмоғи керак.
Экологик тарбия технологиялари ўқувчиларда:
– атрофдаги табиий мухитнинг ҳолатига жавобгарликни тарбиялаши;
– экологик эътиқодни таркиб топтириши;
– табиатни мухофаза қилиш бўйича актив амалий фаолиятини шакллантириши ва
рағбатлантириши зарур.
Экологик тарбия технологиялари экологик тарбия беришнинг формалари, методлари, усуллари
ва воситаларини махсус ҳолда танлаб олиш ва жой-жойига қўйишни аниқловчи психологик ва
педагогик талаб ҳамда қоидаларининг мажмуидан иборат.
Экологик тарбия технологиялари атроф табиий муҳитини ўрганиш ва уни муҳофаза қилишга
оид тарбиявий материалларни ―кодлаштириш‖ асосида тайѐрланади. Ҳар қайси материал, тарбия
методи, усули, воситаси, шаклининг педагогик жараѐнда эгаллаган ўз ўрни бўлади. Технологик
жараѐнлар амалга ошганда барча ўқувчилар бирдай тарбияланмайдилар,
уларнинг
тарбияланганлик даражаларида фарқ бўлади. Аммо, экологик тарбия технологиясини ўзгармас,
бир қолипдаги, доимий жараѐн деб ҳисоблаш нотўғри. Экологик тарбия технологияси ташкилий-
мантиқий қурилма бўлиб, ҳар хил ѐндашишлар ва муносабатларда педагог ва болаларнинг ўзаро
таъсирини аниқлаб берувчи ―фаолиятнинг ўзаги‖ ролини бажаради.
235
Экологик тарбия технологиялари мисолида экологик тарбиявий юмушлар (―ЭКО
коллективный дела‖), экологик амалий ўйинлар, муаллифлик тарбия технологиялари (масалан:
Тарасовнинг ―Экология ва Диалектика‖ тизими), ―узиб, илгарилаб кетувчи хусусиятдаги
перспективлар‖, комплекс полетехнологиялар (М.Балабаннинг ―Мактаб-хиѐбон‖ технологияси) ва
ҳоказоларни келтириб ўтиш мумкин. Айниқса, ―И.П.Ивановчасига тарбиялаш‖, бизнингча
экологик тарбияга жуда қўл келади. Унга мувофиқ ―Нима қилса яна ҳам яхши бўлади?‖, ―Ҳар
кимнинг таклифидан – умумий ишга‖ шиори остида ижодий, ташаббускор микрогурухлар
ишлайдилар. Кичкина гурухлардаги йўлбошчилар ҳам тез-тез ўзгаради (болаларнинг у ѐки бу
сохага қобилиятга қараб). Ишларнинг болаларнинг ўзлари режалаштирадилар, тайѐрлайдилар ва
ўтказадилар. Айни чоғда катталар ва болалар (авлодлар) ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилади.
Экологик маданиятнинг асосий кўрсаткичи ва айни пайтда шарт, амалий фаолият. Экологик
тарбия технологиялари амалий фаолиятни уюштиради. Технологиялар қўлланилганлигида
болаларнинг атроф табиий муҳитгина эмас, табиат орқали болаларга
тарбиявий таъсир этиш
имкониятлари кучаяди.
Экологик тарбия технологиялари ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятини чамбарчас боғлайди.
Тарбиянинг барча йўналишлари, шахс маданиятининг ҳамма томонларини (дунѐқараш, ахлоқий ва
ақлий тарбия, нафосат тарбияси, сиѐсий ва ватанпарварлик, фуқаролик тарбияси) уйғун амалга
ошириши имкон беради.
Хуллас, экологик тарбиялашга технологик ѐндашиш ўқитувчиларнинг бу йўналишдаги
тажрибасини тўла-тўкис ташкилий, бошқариладиган ва ижобий
натижасини олдиндан айтиш
мумкин бўлган жараѐнга айлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: