4.2. Мускул тўқима.
Мускул тўқима толаларининг цитоплазмасида нерв системаси таъсирида қисқариш қобилиятига эга бўлган дифференциаллашган махсус ингичка толалар (миофибриллар) бўлиши билан у организмдаги бошқа тўқималардан фарқ қилади. Организмда тузилиши ва жойлашишига қараб икки хил: силлиқ ва кўнгдаланг тарғил мускуллар мавжуд.
Силлиқ мускул тўқима ички органлар (меъда, ичаклар, сийдик йўлларида ва бачадон каби органларда), қон ва лимфа томирларининг деворларида жойлашган бўлиб, битта ядроли дуксимон хужайралардан тузилган. Хужайралар одатта бир–бирига жуда яқин жойлашган.
Силлиқ мускул тўқималарининг вегетатив нерв системаси иннервация қилади, бинобарин, кам энергия сарфлаб, секин қискарадиган бўлади. Силлиқ мускул тўқималаридаги эластик ва коллоген толалар уларнинг хужайраларининг ўзаро бирлаштириб, таянч аппарати вазифасини бажаради.
Кўндаланг–тарғил мускуллар скелетни қоплаб жойлашади.
Ҳар бир мускул толасининг юзга яқин ўзаги ва цитоплазмаси бор бўлиб, юпка ва тиниқ парда билан ўралган. Бу халдаги мускуллар ихтиёрий қисқаради. Шунинг учун бу мускуллар скелет ёки ихтиёрий равишда қисқарувчи мускуллар деб аталади. Ҳар хил мускул толасибир неча миллиметрдан 10–12 см гача боради, таркибидаги мускул толасининг бир учидан иккинчи учига тутамлар шаклида йўналади. Бу мускул толаларининг қисқарувчи моддаси микроскоп остида кўндаланг–тарғил бўлиб кўринади.
Чунки мускул толаси таркибидаги изотоп заррачалари нурини турлича синдиради натижада, мускул толалари кўндаланг тарғил бўлиб кўринади, унинг номи ҳам шундан келиб чиққан. Скелет мускуллари силлиқ мускул тўқималарига нисбатан тез ва кўп энергия сарфлаб қисқаради. Юрак мускул тўқимаси (миокард) кўндаланг–тарғил мускул тўқималаридан тузилган бўлса ҳам, гайри ихтиёрий қисқаради. Миокард скелет мускулига ўхшаш тутамлардан иборат бўлиб, унинг толалари турли томонларга бурилиб, толаларининг ядролари одатда толаларнинг ўртасида жойлашган.
4.3. Нерв тўқима.
Нерв (асаб) тўқима нейрон (neurn–грекча нерв) ва ёрдамчи элемент нейрология ёки глия (glia–грекча–елим) дан ташкил топган бўлиб, организмга ташки мухитдан ва организмнинг органлар (ички мухит) дан келадиган таъсиротлар ва сезгиларни ўтказиш вазифасини бажаради. Нейрон бир қанча қисқа тўсиклар – дендрит (dendrn–грекча дарахт) ва битта узун тўсиққа – а к с о н ёки нейтритга эга нерв хужайрасидан ҳамда нерв учларидан иборат. Нерв хужайралари кўпинча юлдуз шаклида бўлади, баъзан ноксимон, юмалоқ ва бошқа турдаги шаклларда учрайди. Дендритлар одатга иўналтирилса, аксон ёки нейтритлар аксинча хужайра танасидан бошқа нейтронларга ёки хизматчи органларга олиб боради. Нерв хужайралари одатта битта ядрога эга. Ҳар бир ядрода эса 2–3 та ядроча бор. Нерв хужайраларининг цитоплазмасида умумий органлардан –ташқари, уларга хос бўлган тигроид модда Ниссель заррачалари нерв хужайраларининг танаси ва калта ўсиқ (дендрит) ларида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |