5.4.Ток ва электромагнит майдонлар таъсиридатўқималарда кечадиган физик жараёнлар
Организм тўқималарига доимий токнинг бирламчи таъсири.
Гальванизация. Доривор моддаларнинг электрофорези.
Одам организмининг аксарият қисми биологик суюқликлардан ташкил
топган. Уларда ҳар хил алмашиш жараёнларида иштироқ этувчи ионлар мавжуд.
Электр майдони таъсирида ионлар турли тезлик билан ҳаракатланади ва
ҳужайра мембраналари ёнида тўпланиб, кутбланувчи майдон деб
аталувчи карши электр майдонини ҳосил қилади. Шундай қилиб, доимий
токнинг бирламчи таъсири ионлар ҳаракатига, уларнинг тўқималарнинг
турли элементларида ажралиши ва концентрациясининг ўзгаришига боглик. Доимий токнинг организмга таъсири ток кучига боғлиқ, шунинг учунт ўкималарнинг ва биринчи навбатда терининг электр қаршилиги жуда муҳимдир. Намлик тери қаршилигини анча камайтиради, бу ҳол ҳатто кичик кучланишларда ҳам организм оркали анча катта ток ўтишини юзага келтириши мумкин.
60–80 В кучланишдаги узлуксиз доимий тоқдан физиотерапиянинг даволаш услуби (галъванизация) сифатида фойдаланилади. Гок манбаи сифатида одатда икки ярим даврли тўғрилагич гальванизация аппарати хизмат қилади. Бунинг учун 0,3—0,5 мм қалинликдаги қўрғошин ёки станиолдаа ясалган электродлар ишлатилади. Тўқималар таркибидаги ош тузи эритмаси электролизининг маҳсулоти баданни куйдириши мумкин бўлгани учун электродлар билан тери орасига масалан, илиқ сув билан ҳўлланган гидрофилл қистирмалар кўйилади. Доимий токни миллиамперметр кўрсатишига караб дозаланади, бунда албатта чегаравий рухсат этилган ток зичлиги
0,1 – эканлиги назарда тутилади.
Даволаш амалиётида доимий ток ва тери ёки шилимшик пардалар орқали дори моддаларни киритишда ҳам ишлатилади. Бу усул дори моддалар электрофорези деб аталади. Бу мақсад учун ҳам гальванлаш вақтидагидек иш кўрилади, бироқ актив электрод қистирмаси тегишли модда эритмаси билан ҳўлланади. Дори кайси кутб зарядига эга бўлса, шу қутбдан киритилади: анионларни катоддан, катионларни – аноддан киритилади.
5.5 – расм
Дори моддаларнинг доимий ток ёрдамида киритилишини куйидаги тажриба асосида тушунтириш мумкин.
Икки куённинг ёнтомонидаги тукларини қирқиб ташлаб, фланель қатламлар боғланади, улардан биттасини азот (1)–оксид стрихнин эритмаси, бошқасини – ош тузи эритмаси билан ҳўлланади (5.5–расм).
Фланель устига электродларни қўйиб, занжир бўйича 50 Ат ток ўтказилади. Бир оздан сўнг анодида стрихнин бўлган қуён мазкур модда билан заҳарланишда рўй берадиган аҳволда ўлади. Катодида стрихнин бўлган иккинчи қуён эса соғ қолади, агарда ток йўналиши ўзгартирилса, у ҳам ўлади.
Дори модцалар гальванизацияси ва электрофорезни ванналар
кўринишидаги суюқликли электродлар ёрдамида ҳам бажариш
мумкин, бунда беморнинг оёк–кўллари ваннадаги суюқлик ичига
ботирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |