О. Х.Қўлдашов, З. Мирзаева, З. Абдумаликова биофизика (дарслик) фарғона – техника – 2007


I-БОБ. МОЛЕКУЛЯР БИОФИЗИКА АСОСЛАРИ



Download 1,72 Mb.
bet2/50
Sana26.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#469000
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
BIOFIZIKA DARSLIK

I-БОБ. МОЛЕКУЛЯР БИОФИЗИКА АСОСЛАРИ
1.1. Суюқликларнинг қовушқоқолиги. Ньютон тенгламаси. Ньютон ва Ньютон суюқликлари.
Реал суюқлик оққанда унинг айрим қатламлари бир–бирига шу қатламларга уринма кўринишда йўналган кучлар билан ўзаро таъсирлашади. Бу ходиса ички ишқаланиш ёки қовушқоқлик дейилади.
Қовушқоқ суюқликнинг иккита қаттиқ пластинка орасидан ўтишини кўрамиз (1.1–расм), улардан пасткиси қўзғалмас бўлиб, юқоригиси vю тезлик билан ҳаракатланади. Суюқликни шартли равишда бир неча 1, 2, 3 ва хакозо қатламлардан иборат деб тасаввур қиламиз. Тубига «ёпишган» қатлам ҳаракатсиз. Тубидан узоқлашган сари суюқлик қатламлари катта тезликка эга бўлиб боради (v1>v2>v3>... ва. х.к.), юқориги пластинкага ёпишган қатлам яқинидаги тезлик энг катта бўлади.

.


1.1 – расм.


Қатламлар ўзаро бир–бирига таъсир кўрсатади. Масалан, учинчи қатлам иккинчи қатламнинг харакатини тезлаштиришга интилса, ўзи эса иккинчи қатлам томонидан тормозловчи куч таъсирини хис қилди. Тўртинчи қатлам таъсирида эса тезлашганда ва х.к. ички ишқаланиш кучи ўзаро таъсирлашувчи қатламларнинг S юзига тўғри пропорционал ва уларнинг нисбий тезликлари қанча катта бўлса, ички ишқаланиш кучи ҳам шунча катта бўлади. Суюқликни қатламларга ажратиш шартли бўлгани сабабли ички ишқаланиш кучини тезликка перпендикуляр йўналишида ҳар бир узунлик бирлигига тўғри келувчи тезликни ўзгаришини ифодаловчи катталик, яъни d/dх тезлик градиенти (силжиш тезлиги) орқали ифодаланиш қабул қилган.
(1.1)
Бу Ньютон тенгламасидир. Бу ерда η – пропорционаллик коэффициенти бўлиб, уни ички ишқаланиш коэффициентини (ёки динамик қовушоқлик) деб айтилади. Қовушоқлик суюқликнинг (ёки газнинг) холатига ва молекуляр хоссаларига боғлиқ.
Қовушоқликнинг СИ системасидаги ўлчов бирлиги паскаль–секунд
(Пас). СГС системасида қовушоқлик пуаз (П) билан ифодаланади: 1Пас=10П
Кўпчилик суюқликларга қовушоқлик тезлик градиентига боғлиқ бўлмайди, суюликлар Ньютон тенгламасига бўй сунади. Шу сабали улар Ньютон суюқликлари дейилади. (1.1.) тенгламада бўйсунмайдиган суюкликлар ньютон суюқликлар дейилади. Баъзан Ньютон суюқликлари қовушоқлигини нормал, ньютон суюқликлариникини эса аномал деб аталади. Мураккаб ва йирик молекулалардан иборат суюқликлар, масалан, полимерлар эритмаси молекула ва заррачаларнинг боғланишлари туфайли ҳосил бўлган фазовий структуралар боғланишлари туфайли ҳосил бўлган фазовий структуралар Ньютон суюкликлари ҳисобланади. Уларнинг қовушоқлиги бир хил шароитларда оддий суюқликларникига қараганда кўп марта каттадир. Бу суюқликлар қовушоқлигининг ортишига сабаб шуки, уларнинг оқиши пайтида сарфланадиган ташқи кучларнинг иши фақат суюқликларнинг қовушоқлигининг, яъни Ньютон қовушоқлигини енгиш учунгина эмас балки структурасини бузиш учун ҳам сарфланади. Қон ноньютон суюқлик ҳисобланади.



Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish