бягтанл-
лигини, тембрини ва кучини фарқлайди.
Товуш баланллиги тебранишлар характери билан аниқла-
нади.
6.1.
Пахтачнлик,
туқимачилик ва енгил
саноатдаги шовқнн
ҳақида умумий
маълумотлар
Турли .машиналар, механи-
змлар ва бошқа манбалардан пай-
до бўладигна шовқин ва вибрация
қатгиқ жисмлар, газ ва суюқлик-
нинг механик тебранишларидан
www.ziyouz.com kutubxonasi
Товуш тўлқинининг энергиясини ифлодаловчи товуш кучи
ёки интенсивлиги тўлқин тарқаладиган йўналишга перпенди-
куляр жойлашган юзанинг 1 м дан 1 с да товуш тўлқини орқали
олиб ўтиладиган товуш энергияси миқцори билан белгиланади ва
у ёки бу одамнинг эшитиш аппарати хоссаларига боғлиқ эмас.
Товуш кучи бирилиги товуш энергияси оқими қабул қилинган
бўлиб, у 1 Вт/м га тенгдир. Тебраниш энергияси юқори бўлган
товуш баланд товуш, паст - паст товуш сифатида қабул қилина-
ди.
Товуш тебранишлари ҳаво муҳитида товуш чиқмайдиган му-
ҳитда атмосферага нисбатан босимнинг навбатма-навбат кўтари-
лиши ва туширилишини пайдо қилади. Бу босимлар ва атмосфе-
ра босими ўртасидаги тафовут товуш босими деб аталиб, паскалда
(Па) ифодаланади.
Эшитиш остонаси - бу товушнинг минимал кучи бўлиб,
одам уни товуш деб ҳис қилади (инфратовуш билан оғриқ осто-
наси ўртасидаги оралиқ билан характерланади ва тахминан 140
дБ га тенг деб қабул қилинади). Бу ҳолда товуш босими жуда
паст эшитиладиган товуш каби қабул қилинади. Турли частота-
ларда эшитиш остонаси бир хил эмас. Эшитиши нормал бўлган
одамларда эшитиш остонасининг тўғри келадиган товуш интен-
сивлиги стандарт тип учун 1000 Гц қабул қилинган. Бунда эши-
тиш остонаси товуш кучига тенг Р0= 10_ 12 Вт/м2, товуш босими
бирликларида Ро=2 10'5, Па.
Кўрсатиб ўтилган қийматлар таққослашнинг нуль даражаси
бўлиб хизмат қилади. Товуш тўлқинининг энергияси кескин ош-
ганда оғриқ хис қилинади. Бу ҳодца тебранишлар товуш сифатида
қабул қилинмайди. Масалан, 102 Вт/м2 (2-102 Па) дан ортиқ то-
вуш кучи оғриқ хисига остонасига тенгдир. Оғриқ остонаси юқо-
ри бўлганида бош айланади, кўнгил айнайди, қулоқцан қон
www.ziyouz.com kutubxonasi
оқади, энг оғир ҳолатда қулоқ пардаси тешилади. Одам қабул
қиладиган товуш босими диапазони 2- 10'5 дан 2- 102 гача Па че-
гарасида.
Шовқнн деб шу пайтда одамнинг эшитгиси келмайдиган,
тинчликнн бузадиган ёки фойдали товушни эшитишга халақит
берадиган товушга айтилади. «Шовқин, Умумий хавфсизлик та-
лаблари» ва СанПиН-0065-96 «Шовқиндан ҳимоялаш воситалари
ва усуллари, таснифлаш» бўйича механик, аэродинамик (ёки гид-
равлик), электромагнит, ҳаво ва структуравийга бўлинади.
Ички қулоқнинг нерв аппаратига таъсир этиш характерига
кўра шовқин қуйидагича фарқланади:
кенг полосали - частоталарнинг кенг диапазонидаги шов-
қин, бунда алоҳида тон ташкил этувчилар (масалан, вентилятор,
кондиционер ва машиналар шовқини) эшитилмайди;
импульсли - бирин-кетин эшитиладиган зарбалар (пресс,
буғ болғаси) сифатида қабул қилинадиган шовқин;
тонал - маълум бир частотадаги аниқ эшитиладиган (авто-
мобиль, паровоз гудоги, сирена ва х.к.) шовқин.
Тонал ва импульсли шовқинларкенг полосалиги нисбатан
одамда нохуш ҳислар пайдо қилади ва нормалар билан ҳисобга
олинади.
Барча шовқинлар товуш тўлқинларининг частота таркибига
(спектри) кўра учта синфга бўлинади: паст частотали - тебра-
нишлар частотаси 350 Гц гача (вентиляцион қурилмалар), ўртача
частотали - 800 Гц гача(зарбасиз ишлайдиган агрегатлар); юқори
частотали - 800 Гц дан юқори (зарба билан ишлайдиган агре-
гатлар, катта тезликдаги ҳаво оқимлари).
Ишлаб чиқариш шароитларида шовқин интенсивлиги жуда
кенг чегараларда ўзгаради, шунинг учун уларни абсолют эмас,
www.ziyouz.com kutubxonasi
балки нисбий логарифмик бирликларда - децибелларда (дБ) ифо-
даланади.
Ишлаб чиқариш шовқинларининг диапазони ўртача геомет-
рик частоталарнинг 8 октавали полосасига бўлинади: 63,125, 250,
500, 1000, 2000, 4000 ва 8000 Гц. Октава полосаси деганда час-
тоталар интервали тушунилади, унинг юқори частотаси пасткиси-
дан икки марта юқори бўлиши керак.
Пахтани дастлабки қайта ишлаш жараёнида пахтанинг пнев-
мотранспорт қурилмаси, вентиляторлари шовқин манбаи ҳисоб-
ланади. Бир метр масофада шундай вентиляторнинг (100 кВт қув-
ватли) товуш босими даражаси 105 дБА га етиши мумкин. Пахта
тозалаш корхонасидан 800-1000 м масофада этишиладиган бу
вентиляторларнинг шовқини шу корхонада ишловчиларга ва за-
водга яқин яшовчи одамларга зарар келтиради. Жин ва линтер-
ларда асосий шовқин манбаи - аррали цилиндирдир.
Интенсив, кескин ва узоқ давом этадиган шовқин (турли
частотали) ишловчиларга салбий таъсир кўрсатади: улар тез чар-
чайди, асаб ва юрак қон томир системаси фаолияти бузилади,
бунинг оқибатида қон босими ўзгаради, ошқозон-ичак тракти-
нинг фаолияти бузилади, қисман ёки тўлиқ эшитиш қобилияти-
нинг йўқотилиши кузатилади, иш унумдорлиги пасаяди ва эъти-
бор сусаяди. Бундан ташқари, пилталаш машиналари ва электр
двигателларнинг кескин шовқини ишчиларга огоҳлантирувчи
сигналларни эшитишга халақит беради, бу бахтсиз ҳодисаларда
олиб келиши мумкин.
Вибрация - механик тебраниш бўлиб, одамга салбий таъсир
қилиши мумкин, айниқса паст товуш ва инфратовуш частоталар.
Вибрациянинг оддий тури бўлиб айлана частотаси (Гц). тебраниш
амплитудаси (мм), тебраниш тезлиги (м/с) ва тезланиш (м/с2) би-
www.ziyouz.com kutubxonasi
лан характерланадиган гармоник (синусоидал) тебранишлар бўла-
ди.
Иш жойларидаги вибрациянинг йўл қўйиладиган даражаси
СанПиН-0060-93 да келтирилган. Айниқса одам организмининг
ўз тебранишлар частотасига тенг бўлган 6-9 Гц частотали вибра-
ция айниқса зарарлидир.
Ультратовуш таранг муҳитда 11200 дан 109 Гц диапазонда
механик тебранишларда юз беради.
Саноатда деталларни тозалаш ва ёғсизлантириш, металларга
механик ишлов бериш учун 18000 дан 30000 Гц частотагача бўл-
ган тебранишли ультратовуш қурилмалар кенг қўлланилади.
Одамга ультратовуш ҳаво муҳити орқали таъсир қилади.
Ультратовуш қурилмаларда ишловчиларда бошоғриқ ва шовқин
пайдо бўлади, тез чарчайди, уйқуси бузилади, оғзи қурийди ва
қорнида оғриқ пайдо бўлади, кўриш қобилияти сусаяди, тана ва
тери ҳарорати кўтарилади, пульс частотаси камаяди, босим (қон)
пасаяди ва терморегуляция бузилади.
Ишлаб чиқаришда ва транспортда вентиляторлар (йирик),
компрессорлар, ички ёниш двигателлари ишлаганида, автомобил-
лар юрганида инфратовуш пайдо бўлади, бу товуш эшитиш ва
тактил ҳис қилиш орқали сезилади. У вестибуляр аппаратига за-
рарли таъсир қилади, эшитиш остонасини пасайтиради ва юқори
даражадаги (110-120 дБА) босимли ишлаб чиқариш муҳитида
салбий факторлардан бири ҳисобланади. Инфратовушнинг йўл
қўйиладиган чегаравий даражалари СанПиН-0063-96 «Иш жой-
ларидаги инфратовушнинг гигиеник нормалари» билан норма-
ланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |