яиварда
Халқаро
«Қизил китоб» ташкил этилганда, унга 292 тур сут эмизувчилар,
341 тур қушлар, судралиб юрувчилар, 36 тур ерда ва сувда яшовчи
ҳайвонлар киритилган.
Ўзбекистонда «Қизил китоб» 1983 йили чоп этилган, унга 22
тур сут эмизувчи, 31 тур қушлар, 5 тур судралиб юрувчи ва 5 хил
балиқлар киритилган. Уларнинг энг асосийлари: жайрон, қоплон,
Бухоро буғуси - хонгул, ирбис, Успорт қўйи, архар, оқ ва қора
лайлак, бургут, қирғий, болтаютар, лочин, итолғи, ов турна, тува-
лоқ, бизғалдоқ, қум чумчуғи, эчкиэмар, Осиё кобраси, бахри ба-
лиқ, мўйлов балиқ, Сирдарё куракбуруни, шомшапалак, шалпан
қулоқ, кўршапалак, оқ сувсар ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикасида яшовчи эчкиэмарлар қиммат-
баҳо териси учун, заҳарли илонларни тиббиётда ишлатиладиган
дорилар учун кўплаб тутиш оқибатида, уларнииг сони камайиб.
ноёб ҳайвонларга қўшидди. Шунинг учун Ўзбекистон Республи-
камизда яшовчи заҳарли илонларни - кобра, чўл чарх илони, кўл-
вор илон - ўлдириш таъқиқланган, муҳофазага олиниб махсус қў-
риқхоналарда кўпайтирилмоқца.
Дунёда ҳашаротларнинг бир миллионга яқин тури бор, улар-
нинг кўпчилиги зарарлидир, инсон уларни ов қилмайди, лекин
айрим яхшилари инсонга фойда келтиради. Масалан: асалари.
ипак, лак ва бўёқ берадиган ҳамда даволаш мақсадида ишлати-
ладиган, фойда келтирадиган ҳашаротлар. Булар ўсимликларни
чанглатадиган, бегона ўтлардан тозалайдиган ҳашаротлар, тупроқ
таркибини яхшилайдиган ҳашаротлардир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳайвонларни муҳофаза қилиш, уларнинг табиатдаги мувоза-
натини сақлаб қолиш, тури ва миқдори камайкб кетаётган ҳай-
вонларни кўпайтириш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш
лозим:
- овчилик ва балиқ овлашни энг аввало қанча ва қачон овлаш
тартибини қонун асосида бажариш;
- тури ва сони камайиб кетаётган ҳайвонларни муҳофаза қилиш
мақсадида қўриқхоналарни тиклаш ва янгидан барпо этиш ло-
зим.
Ҳозир Республикамизда9та^қўриқхона мавжуд:
- ҳайвонлар яшайдиган жойларнинг экологик шароитини яратиш
(булар ҳайвонлар учун озуқа майдончалари, уялар қуриш, табиий
овқатлар билан таъминлаш, заҳарли химикатлардан сақлаш,
сунъий оролчалар ва ҳовузлар яратиш ва бошқалар);
- тўқайзорлар, ўтлоқлар яратиш, зовурлар, жарлар, канал ва ариқ,
атрофида ўрмон йўлкалари яратиш;
- ҳайвонларни фойдали ва зарарли турларга ажратиш ва уларни
муҳофаза қилиш зарур;
- ҳайвонларни табиий офатлардан (сув тошқини, жала, бўрон,
қурғоқчилик ва қатгақ совуқдан) сақлаш;
- ҳайвонларни иқлимлаштириш, яъни янги ҳаёт шароитига
мослаштириш;
- ҳайвонларни пестицидлар (заҳарли химикатлардан) билан
заҳарланишдан сақлаш чоралари;
- ҳайвонларни муҳофаза қилишда халқаро
(БМТ,
Ю НЕСКО)
ташкилотлари билан биргаликда иш олиб бориш зарур.
Ҳайвонларни муҳофаза қилишдаги илмий - шароитлар Рес-
публикамиз ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиб, қўриқхоналар
ташкил этиб, ноёб ҳайвон турларининг биологиясини, яшаш ша-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ротини, табиат билан алоқаларини илмий равишда чуқур ўрга-
ниб, уларнинг яшаши ва кўпайиши учун оптимал экологик муҳит
яратиш орқали уларни келажак авлодлар учун қолдириш имко-
нияти яратилди.
Ҳайвонларга нисбатан тўғри муносабатда бўлиш, уларни бо-
қиш, кўпайиши учун тинмай курашиш болаларга ёшлиқцан бош-
лаб ўргатилади, натижада табиат билан тўғри муносабатда бўлиш
ёшлар онгини ҳар томонлама ривожлантириб, уларнинг кузатув-
чанлигини ўстиради, юксак аҳлоқий ҳиссиётини ва ҳайвонларга
нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ҳиссини пайдо
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |