О. Қ у д р а т о в с а н о а т э к о л о г и я с и



Download 4,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/119
Sana25.02.2022
Hajmi4,96 Mb.
#309818
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119
Bog'liq
Sanoat ekologiyasi (O.Qudratov)

6.3. Шовқиндан
ҳимоялаш
Машиналар, ишлаб чиқариш 
биноалри ва иншоотларини лойиҳа- 
лаш ва ишлатишда, шунингдек иш
лади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қувурсимон шовқин сўндиргичлар квадрат ва тўғри бурчак 
кесимли ишлаб чиқарилади. Товуш сўндириш қатламининг қа- 
линлиги 100 мм, шовқин сўндиргичнииг узунлиги 700 мм. Шов- 
қин сўндиргич типи ҳаво сарфига, йўл қўйиладиган тезлик ва 
тежамкорлик нуқгаи назаридан келиб чиқиб танланади.
Товуш сўндирувчи материал сифатида зичлиги 30-40 кг/м3 
ли шиша толадан тайёрланган ярим қаттиқ плиталар ёки зичлиги 
50-65 кг/м3 ли минерал пахта плиталардан фойдаланиш тавсия 
этилади.
Деворлар ва тўсиқларнинг товуш изоляциясини ошириш 
ёки уларнинг массасини камайтириш учун улар ўртасида ҳаво 
оралиқли турли тўсиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай 
конструкциялар бир қаватли шу массадагиларга нисбатан яхши- 
роқ товуш изоляцияси хоссасига эга.
Герметизяиияяпичи материаллар сифатида юмшоқ сортдаги 
резина, асбест шнур, битум шимдирилган каноп лоси, рубероид- 
дан фойдаланиш мумкин.
Товуш энергиясини ютиш типи бўйича барча материаллар 
ва конструкциялар учта гуруҳга ажралади: 
ғовак-ғовак, резонанс ва донадор.
Ғовак-ғовак сўндиргичларга ёғоч толали, минерал пахта, 
шиша тола плиталар, цемент фибролит, фторопластлар, капрон 
ва минерал толали маталар, шиша толалар киради. Бу материал- 
лар товушни қуйидагича сўндиради: тирқишлардаги товуш энер- 
гияси ички ишқаланишни енгиш оқибатида иссиқлик энергияси- 
га ўтади. Товуш сўндириш коэффициенти товуш сўндириш мате- 
риалларининг хоссаларига, қалинлигига ва жойлаштириш усулига 
боғлиқ.
Резонанс товуш сўндиргичлар икки томонидан мато ёпиш- 
тирилган перфорацияланган экрандан иборат бўлиб. шовқин
www.ziyouz.com kutubxonasi


манбаидан маълум бир масофада жойлашади. Экран сифатида 
металл тахталар, ёғоч-қиринди ва асбоцемент плиталар ва фаие- 
ралардан фойдаланилади.
Донадор товуш сўндиргичлар - ҳажмли товуш сўндириш 
жисмлари бўлиб, бинода бир-бирдан 1500-2000 мм масофада осиб 
қўйилади. Улар асосан ғовак-ғовак материаллардан тайёрланади. 
Донадор товуш сўндиргичларнинг афзаллиги - уни бевосита шов- 
қин манбаларига ўрнатиш мумкинлиги.
Айрим бўғин ва машиналарнинг шовқинини локализация- 
лаш учун турли конструкциядаги шовқин сўндиргичлар қўлла- 
нилади. Кожухларнинг ишлаши қаров ойналари, эшиклар, ўтувчи 
қувурларнинг люкларини, вентиляцион тирқишларни яхшилаб 
герметизациялаш ҳисобига таъминланади. Шовқин манбаини ёп- 
гацда товуш босимининг даражаси кожух остида ошади, шунинг 
учун шовқин сўндириш самарадорлигини оширишга айрим бў- 
ғинларнинг ички юзаларини товуш ва виросўндириш материал- 
лари ёки маҳкамлаш жойларини виброизоляция билан қоплаш 
ҳисобига эришилади.
Ингчини шовқиннинг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимоя- 
ловчи экранлар шовқиннинг юқори частотали ташкил этувчила- 
рини камайтиради. Экран ортидаги товуш сояси яратилиши на- 
тижасида пасаяди, товуш сояси товуш тўлқини узунлигининг 
экраннинг кўндаланг ўлчамига нисбатига боғлиқ.
Паст ва ўртача частотали шовқинлар исталган типдаги эк- 
рандан ўтади. Экран шовқин манбаидан 0,5-1,0 м юқорида жой- 
лашган бўлиши керак.
Пахта тозалаш заводлариги вентилятордаги шовқинни па- 
сайтириш учун қуйидаги чораларни кўриш зарур:
а) вентиляторлар ғилдиракларини балансировкалаш;
www.ziyouz.com kutubxonasi


б) шарикли подшипнилари ишдан чиққан вентиляторларни 
ишга туширишга йўл қўймаслик;
в) вентилятор балансировкасининг бўзилишига олиб кела- 
диган ғилдирак деталлари - курак, диск, тегарчакларнинг ейили- 
шига йўл қўймаслик;
г) ФИК 50 % дан паст бўлган вентиляторларни ишлатмас- 
лик, чунки бунда шовқин пасаяди;
д) тозалаш, қуритиш-тозалаш, жин, линтер ва пресслаш 
биноларидаги технологик машина-ускуналарга хизмат кўрсатади- 
ган марказдан қочма вентиляторларни очиқ жойда ёки ишчи 
цехлардан узоқроқца махсус биноларда ўрнатиш зарур. Жин ва 
линтер цехларидаги тола ва линтни олиш учун ҳаво бино ташқа- 
рисида ўрнатилган ҳаво қувурлари орқали узатилиши зарур.
Пахта учун тозалаш машиналарининг ички юзалари, шнек- 
ли тозалагичцан ташқари, жин, линтерлаш ва тозалаш цехлар- 
нинг деворларини акустик плиталар билан қоплаш мақсадга 
мувофиқдир.
Агар техник усуллар билан шовқинни санитария нормалари- 
гача пасайтириш имконияти бўлмаса, ундан (шовқинга қарши) 
ҳимояланиш шахсий воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади, 
бундай воситалар қаторига қулоқ қўймалари, наушниклар ва 
шлемлар киради.
Қулоқ қўймалари - ўта ингичка толали юмшоқ тампонлар 
бўлиб, эшитиш каналига қўйиладиган конуссимон шакдцаги баъ- 
зан воск ва парафин аралашмаси шимдирилган бўлади, ёки қат- 
тиқ қўймалар (эбонит, резина). Бу шовқиндан ҳимоялашнинг энг 
арзон ва компакт воситасидир, лекин етарли даражада самарали 
эмас (шоқинни 5-20 дБга пасайтиради) ва бир қатор ҳолларда но- 
қулай ва эшитиш каналининг ғашини келтиради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Саноатда Меҳнат муҳофазаси илмий текшириш институти 
ишлаб чиқарган наушниклар кенг ишлатилади, улар қулоқ чано- 
ғига зич кириб ёйсимон пружинани ушлаб туради. Бу наушник- 
лар юқори частоталарда (20-38 дБ) яхши самара беради. Буни 
улардан фойдаланишда ҳисобга олиш зарур.
Товуш қуввати юқори (120 дБ) бўлган шовқинда қўймалар 
ва наушниклар ёрдам бермаслиги мумкин, бундай шароитда шов- 
қин бевосита одамнинг миясига таъсир қилганлиги учун шлемлар 
ишлатилади.
Технологик машина-ускуналар 

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish