Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев



Download 0,96 Mb.
bet9/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

8. ЖАМИЯТ ТУШУНЧАСИ


Жамият – бу кишилар ўртасидаги ўзаро ҳаракатларнинг маҳсули, улар ҳаётининг маълум бир ташкилийлиги, моҳияти жиҳатидан кишилар ва уларнинг гуруҳлари ўртасидаги турли хил (иқтисодий, оилавий, маънавий, синфий, диний ва бошқа) муносабатлар ва алоқалар йиғиндисидир.
Жамиятнинг ўзи кишиларнинг оддий бирлиги эмас. Бу – мураккаб ижтимоий орга­низм кишиларнинг ўзаро алоқалари маҳсули, энг аввало, ишлаб чиқариш, ҳаёт неъматларини ўзаро айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ улар ҳаётининг ташкилий тузилишидир. Жамият – оила ришталари, гуруҳий, табақавий, синфий муноса­батлар орқали бирлашган одамларнинг мураккаб ва жўшқин алоқа­лар тизими. Яъни жамият – одамлар­нинг биологик эмас, балки ижтимоий қонунлар амал қиладиган бирлигидир.


9. ЖАМИЯТ МАВЖУД БЎЛИШИ ШАКЛЛАРИНИНГ ХИЛМА-ХИЛЛИГИ


Кишилар бирлашувининг қадимги шакллари ташқи муҳитдан ҳимояланиш ва биргаликда егулик топиш зарурати билан боғлиқ эди. Ушбу даврда одамлар энг содда меҳнат қуроллари (ишлов берилмаган таёқ, найзалар, тош­лар)дан фойдаланганлар.
Кўп минг йиллардан кейингина ибтидоий одамлар палеолитик маданият (энг қадимги тош асри)га оид анча такомиллашган қурол­лар: қўпол ясалган тош найзалар, болталар, кураклар, балиқ овлаш учун суяк ва тошдан қармоқлар ясашни, шунингдек, олов ёқиш ҳамда энг содда кулбалар қуришни ўрганиб олганлар. Айни пайтда биргалашиб яшашнинг барқарорроқ шакллари – ибтидоий уруғ жамоалари ҳам пайдо бўла бошлаган.
Меҳнат ва ов қуролларини тайёрлаш ва такомиллаштириш на­фақат инстинктларни, балки хотира, онг, аниқ талаффуз этиладиган нутқни, меҳнат кўникмаларини мустаҳкамлаш ва кейинги авлод­ларга мерос қилиб ўтказишни талаб қилган. Уруғ ибтидоий одам аждод ва авлодлари ўртасидаги алоқаларнинг энг табиий шакли эди.
Уруғчилик тузуми мавжудлигининг кейинги босқичларида иб­тидоий жамоалардан кичик-кичик уруғларнинг ажралиб чиқиш ҳолатлари рўй бера бошлаган. Улар ўртасидаги алоқалар қон-қариндошлик (фратрия) ва қабиладошлик асосидаги йирикроқ тузилмалар кўринишида сақланиб қолган. Қабилавий бирлашмалар ривожи ибтидоий жамоа тузуми емирилишининг бошланиш даврига тўғри келади. Шунга қарамай, қабилалар ва фратриялар яна кўп вақтлар давомида ўзларининг уруғчилик уюшмалари хусусиятини сақлаб келган. Одатда, қабила ўз ҳудуди, алоҳида ўз номи, тили ёки шеваси, умумий диний ва маиший расм-русумларига эга бўлган.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish