Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ МЕТОДЛАРИ



Download 0,96 Mb.
bet5/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

4. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ МЕТОДЛАРИ

Метод” - бу бирон-бир фаолият, жумладан, табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш, тадқиқ этишда мақсадга эришиш йўллари ва воситаларидир.


Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методологик фан сифатидаги аҳа­мияти давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ҳуқуқий тартибга солишнинг қоида ва шартларини ўрганувчи махсус соҳавий юридик фанлар унинг қонуниятларидан фойдаланишида намоён бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади:

  1. Энг умумий методлар: метафизик ва диалектик методлар;

  2. Умумий илмий методлар: анализ, синтез, индукция, дедукция, тизимли, функционал ва б;

  3. Хусусий методлар: социологик, қиёслаш, статистик, мантиқий ва б.;

  4. Хусусий ҳуқуқий методлар: аниқ-социологик, формал юридик, қиёсий-ҳуқуқий, ҳуқуқий моделлаштириш ва б.

Энг умумий методлар, умумий илмий методлар ва хусусий методларга бошқа ижтимоий фанларда атрофлича тавсиф берилганлиги боис, қуйида давлат ва ҳуқуқ ҳодисларини ўрганишга бевосита қаратилган хусусий ҳуқуқий методларнинг мазмунини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Аниқ-социологик метод қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарадорлиги, бошқарув ёки ҳуқуқий муҳофазанинг ўз вақтида ва таъсирчан бўлиши ҳамда ҳуқуқий ва давлат институтлари фаолиятини баҳо­лашда қўлланилади. Ушбу метод фақат ижтимоий амалиёт эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда муҳим давлат-ҳуқуқ масалаларини ҳал этишга ёндашишга кўмаклашибгина қолмай, балки яқин келажакда биринчи навбатда ечилиши зарур бўлган бир қатор муаммоларни аниқлашга ҳам ёрдам беради. Мазкур метод доирасида қуйидаги усуллар, яъни кузатиш, сўровлар ўтказиш, эксперимент ва бошқалардан фойдаланилади.
Қиёсий-ҳуқуқий метод давлатшунослик ва ҳуқуқшунослик методологиясида аниқ-социологик метод билан бир қаторда муҳим аҳамиятга моликдир. Қиёсий метод тушунчалар, ҳодисалар ва жара­ёнларни солиштириш ҳамда улар ўртасидаги ўхшашлик ҳамда фарқларни аниқлашни кўзда тутади. Қиёслаш натижасида умуман ҳуқуқ тизими, давлат қурилиши ёки масалан, алоҳида олинган ҳуқуқий институтлар ва қоидаларнинг сифатий ҳолати аниқланади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish