Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Формал-юридик (қатъий норматив) методни



Download 0,96 Mb.
bet6/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Формал-юридик (қатъий норматив) методни ҳуқуқшунослик фанига хос, унинг табиатидан келиб чиқадиган, том маънода анъа­навий метод, деб аташ мумкин. Унинг моҳияти шундан иборатки, бунда ҳуқуқ бутун борлиғича ўрганилади. У ҳеч нарсага таққосланмайди, иқтисодиёт, сиёсат, ахлоқ, бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғ­ланмайди. Формал-юридик метод давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини таърифлаш, таснифлаш ва тизимлаштиришда ҳамда уларнинг ички ва ташқи шаклларини тадқиқ этишга ёрдам беради.
Ҳуқуқий моделлаштириш методи асосида ўхшашлик, яъни айнанлик ғояси, турли хил объектлар ўртасида ўзаро бир хил мутаносиблик қарор топиши мумкин, деган тахмин ётади. Унга кўра, бундай мута­носиблик ўша объектлардан бирининг тавсифи (модели)ни билиб олиш асосида бошқаси (асли) ҳақида етарли аниқлик билан му­лоҳаза юритиш имконини беради. Ушбу методни қўллаш шунингдек, давлат аппаратини ташкил этишнинг ва маъмурий-ҳудудий тузилишнинг самарали ва қулай шаклларини аниқлашда, қонунчилик тизимини такомиллаштиришда ва бошқаларда муҳим аҳамиятга эга.


5. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Давлат ва ҳуқуқ назариясининг фан сифатида амалга оширадиган функциялари деганда ушбу билимлар тизимининг илмий ва ўқув жараёнига таъсир ўтказишининг бош асосий йўналишлари тушунилади. Мазкур функциялар қаторида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Эври­стик функция. Эвристика (“эуриско” – юнонча “топаман”) – ҳақиқатни топиш, аниқлаш санъати. Дав­лат ва ҳуқуқ назарияси шундай мантиқий усул ва методологик қои­далар тизимига эгаки, улар фақат давлат ва ҳуқуқни ривожланти­ришдаги янги қонуниятларни билибгина қолмай, балки, уларни кашф этиш имконини ҳам беради.
Методологик функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани доирасида ишлаб чиқиладиган қонуниятлар ва концепциялар тармоқ ва махсус фанларнинг асоси сифатида намоён бўлади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фақат давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш билангина чекланмайди, балки ҳуқуқ, ҳуқуқий ва давлат тузилмаларини такомиллаштириш принципларини ҳам ишлаб чиқади.
Сиёсий функция. Сиёсат (юнонча “политика” – “жамиятни бошқариш санъати”) давлат ҳокимиятини амалга оширишга йўналтирилган ижтимоий фаолиятни, мам­лакат ичкарисидаги ва хорижий давлатлар билан муносабат­лардаги давлат фаолиятининг муайян йўналиши ва тарзини ҳам англатади. Фаннинг сиёсий функцияси ҳуқуқшуносликда ҳам, амалдаги қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish